Буриев Хаким Тошимовичнинг
фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қурилиш саноати корхоналарида рақобатбардошликни бошқаришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти, 08.00.13 – Менежмент
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.DSc/Iqt742.
Илмий маслаҳатчи: Икрамов Мурат Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Гулямов Саидахрор Саидахмедович, академик, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Аллаева Гулчехра Жалгасовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидов Машъал Самадович, иқтисод фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қурилиш саноати корхоналарининг рақобатбардошлигини оширишда сифат менежментининг услубий жиҳатларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш корхоналари рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги, инновасион фаоллиги, бозор позисияси, молиявий барқарорлиги, ташкилий бошқаруви каби омилларини уйғунлаштирган ҳолда бозор шароитида муваффақиятли фаолият кўрсатиш ҳамда кўзланган стратегик мақсадларга эришиш бўйича мавжуд ички ва ташқи имконлари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштирилган;
қурилиш саноати корхоналарида сифатни таъминлаш учун умумий харажатлар (СУХ), режалаштирилган ўртача харажатлар (РЎХ), маржинал қиймати (МҚ), қониқарсиз сифатдан ўртача йўқотишлар (СЎЙ)нинг таъсири остида шаклланувчи қурилиш маҳсулоти сифатининг меъёрий даражасини уч баллик шкалада баҳолаш асосида узлюксиз ошириш назарий жиҳатдан асосланган;
минтақавий қурилиш саноатининг рақобатда устунлик стратегиясини амалга оширишни таъминлашга қаратилган корхоналарнинг ихтисослашувига мос равишда сифат менежменти консепсияси (СМК), сифат менежменти модели (СММ), сифат менежменти тизими (СМТ), сифатни ошириш механизми (СОМ) дан иборат яхлит услубий тизими асосланган;
қурилиш саноатининг турли поғонадаги корхоналарида сифатни кафолатлаш тизимини самарали ишлашини таъминлайдиган А (Д, ДД, ДДД рейтингли), Б (C, CC, CCC рейтингли), В (миллий рақобатбардош), Г (ИСО 9001, ИСО14001га эга), Д (сифат бўйича рақобатбардош) ташкилий моделлар асосида сифат менежменти тизимини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган;
қурилиш саноатида рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Ўзбекистон қурилиш саноат корхоналари рақобатбардошлигининг 2030 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Қурилиш саноати корхоналари рақобатбардошлигини бошқаришда сифатни оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилиш корхоналари рақобатбардошлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш саноати корхоналарининг иқтисодий самарадорлиги, инновасион фаоллиги, бозор позисияси, молиявий барқарорлиги, ташкилий бошқаруви каби омилларини уйғунлаштирган ҳолда бозор шароитида муваффақиятли фаолият кўрсатиш ҳамда кўзланган стратегик мақсадларга эришиш бўйича мавжуд ички ва ташқи имконлари мажмуи нуқтаи назаридан такомиллаштириш бўйича таклифдан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Қурилишни ташкил этиш ва режалаштириш”, “Иқтисодий ўсиш” номли дарсликларини тайёрлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети Кенгашининг 2024 йил 26 июндаги қарори). Мазкур илмий янгиликнинг жорий қилиниши натижасида фанларни ўқитишда талабаларда рақобатбардошликка доир билим ва кўникмаларни такомиллаштириш ва чуқурлаштириш имкони яратилган;
қурилиш саноати корхоналарида сифатни таъминлаш учун умумий харажатлар (СУХ), режалаштирилган ўртача харажатлар (РЎХ), маржинал қиймати (МҚ), қониқарсиз сифатдан ўртача йўқотишлар (СЎЙ)нинг таъсири остида шаклланувчи қурилиш маҳсулоти сифатининг меъёрий даражасини уч баллик шкалада баҳолаш асосида узлюксиз оширишнинг назарий жиҳатлари бўйича тавсиялар Самарқанд вилояти қурилиш корхоналарида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 ноябрдаги 06/12171-сонли, Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2024 йил 22 октябрдаги №3433/24-сонли маълумотномалари). Мазкур илмий янгилик вилоят қурилиш корхоналарида сифат стратегиясини ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
минтақавий қурилиш саноатининг рақобатда устунлик стратегиясини амалга оширишни таъминлашга қаратилган корхоналарнинг ихтисослашувига мос равишда сифат менежменти консепсияси (СМК), сифат менежменти модели (СММ), сифат менежменти тизими (СМТ), сифатни ошириш механизми (СОМ) дан иборат яхлит услубий тизими Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 15 октябрдаги №2928/02-21 сонли маълумотномаси) ҳамда Самарқанд вилояти “Универ Про Стиле” МЧЖ, “Универсал Проект Плус” МЧЖ, “Камилла” МЧЖ, Темп хусусий корхонаси, “ЖБИ-монолит” МЧЖ қурилиш саноати корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2024 йил 19 ноябрдаги 06/12171-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий қилиниши лойиҳа ташкилотларида нуқсонлик даражаси 8-10% га, қурилишда эса сифат харажатларининг 1,4-1,5% га пасайишига олиб келган;
қурилиш саноатининг турли поғонадаги корхоналарида сифатни кафолатлаш тизимини самарали ишлашини таъминлайдиган А (Д, ДД, ДДД рейтингли), Б (C, CC, CCC рейтингли), В (миллий рақобатбардош), Г (ИСО 9001, ИСО14001га эга), Д (сифат бўйича рақобатбардош) ташкилий моделлар асосида сифат менежменти тизимини такомиллаштириш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг йўл харитасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 15 октябрдаги №2928/02-21 сонли маълумотномаси) ҳамда Самарқанд вилояти “Универ Про Стиле” МЧЖ, “Универсал Проект Плус” МЧЖ, “Камилла” МЧЖ, Темп хусусий корхонаси, “ЖБИ-монолит” МЧЖ қурилиш саноати корхоналарида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2024 йил 19 ноябрдаги 06/12171-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликларнинг жорий этилиши натижасида сифат менежменти тизимларини такомиллаштиришга ҳамда бошқарув самарадорлигининг лойиҳалаш жараёнида 1-2% га, ишлаб чиқаришда 2-3% га оширишга эришилган;
қурилиш саноатида рақобат муҳитига таъсир кўрсатувчи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида Ўзбекистон қурилиш саноат корхоналари рақобатбардошлигининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз кўрсаткичлари бўйича таклиф Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги тизимидаги қурилиш саноат корхоналарига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2024 йил 19 ноябрдаги 06/12171-сонли, Самарқанд вилояти Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармасининг 2024 йил 22 октябрдаги №3433/24-сонли, Самарқанд вилоят ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” Давлат унитар корхонасининг 2024 йил 22 октябрдаги №01-07/01-22-2624-сонли маълумотномалари). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий қилиниши натижасида қурилиш саноатини рақобатбардошлик стратегиясини такомиллаштиришга, корхоналарда сифат харажатларини 5 фоизгача камайтиришга эришилган.