Sayt test rejimida ishlamoqda

Алиқулов Азиз Ҳайдаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Корпоратив тузилмаларда антикризисли бошқарувни ташкил этиш масалалари”, 
08.00.13 – Менежмент, 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2022.2.PhD/Iqt2297 
Илмий раҳбар: Содиқов Авазбек Мадаминович,.иқтисод фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/30.12.2019.I.60.03 
Расмий оппонентлар: Н.М.Расулов иқтисодиёт фанлари доктори.
иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Халилов Нурилло Хамидуллаевич, 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: корпоратив тузилмаларда антикризисли бошқарувни ташкил этиш боъйича илмий - амалий таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инқирозли вазиятларни олдини олишда пахтачилик кластерлари корпоратив бошқарувида ИСО 9001:2015 - “Сифат менежменти тизими” халқаро сифат стандартини тадбиқ этиш зарурати асосланган;
корпоратив тузилмаларда иш жараёнини тартибга солиш (ходим зиммасига юклатилган вазифанинг бажарилиши, ижро интизоми, ресурсларни самарали бошқариш, маҳсулот сифати), назорат қилишда “канбан” карточкалари электрон тизимини жорий этиш таклифи асосланган;
Блокчейн, Биг Дата каби махсус молиявий технологиялардан фойдаланиш асосида корхонада инқирозга қарши курашиш имконини берувчи, муаммоли вазиятларни олдиндан аниқлаш имконини берадиган Финтеч дастур ишлаб чиқилган;
“Самарқанд пахта кластери” МЧЖнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2030-йилга қадар “барқарор”, “инқироз хавфи паст”, “ўрта хавф” ва “юқори хавф” мезонлари асосида прогноз ҳисоб - китоблари бажарилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корпоратив тузилмаларда антикризисли бошқарувни ташкил этиш масалалари боъйича диссертация ишида олинган илмий натижалар асосида:
инқирозли вазиятларни олдини олишда пахтачилик кластерлари корпоратив бошқарувида ИСО 9001:2015 - “Сифат менежменти тизими” халқаро сифат стандартини тадбиқ этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 14-март 03/25-619-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни уюшма таркибидаги корхоналарда стандартни татбиқ этиш, муаммоларни олдиндан аниқлаш ва инқирозга олиб келиши мумкин бўлган хавфларни бошқаришни таъминлаш маҳсулот сифатини ошириш ресурсларни бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, ва янги бозорларга чиқишга ёрдам беради;
корпоратив тузилмаларда иш жараёнини тартибга солиш ва назорат қилишда “Канбан” карточкалари электрон тизимини жорий этиш таклифи Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 14-март 03/25-619-сонли маълумотномаси). Унинг натижаси ходимларга юклатилган вазифалар реал вақт режимида кузатиб борилади, иш жараёнларининг барча босқичларини шаффофлигини. жараёнларни автоматлаштирилиши, инсон хатоликларини камайтириш ва ресурслардан оптимал фойдаланиши имконини беради, “Канбан” карточкалари ҳар бир жараённинг ҳолатини реал вақт режимида кузатиш имконини беради, бу эса назоратни соддалаштиради ва тезкор қарорлар қабул қилиш имконияти яратилади;
корхоналарда антикризисли стратегик қарорларни қабул қилишда махсус молиявий технологиялардан, жумладан Блокчейн, Биг Дата дан фойдаланиш орқали корхона ҳолатини тизимли - танқидий таҳлил қилган ҳолда юзага келиши мумкин бўлган муаммоли вазиятларни олдиндан аниқлаш имконини берадиган Финтехларга асосланган дастурий таъминот яратиш бўйича таклиф Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 14-март 03/25-619-сонли маълумотномаси). Ушбу таклиф корпоратив тузилмаларда антикризисли стратегик қарорлар қабул қилишда махсус молиявий технологиялардан фойдаланиш, маълумотларнинг шаффофлиги ва ишончлилигини таъминлаш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини оптималлаштириш, смарт шартномалар, катта ҳажмдаги маълумотлар базасини шакллантириш, бошқарув қарорлари самарадорлигини ошириш, мониторинг қилиш орқали келгусида юз бериши мумкин бўлган ҳолатларни прогноз қилиш имкониятини яратади;
“Самарқанд пахта кластери” МЧЖнинг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 2030-йилга қадар “барқарор”, “инқироз хавфи паст”, “ўрта хавф” ва “юқори хавф” мезонлари асосида бажарилган прогноз ҳисоб - китоблари Ўзбекистон Республикаси “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси томонидан амалиётга жорий этиш учун қабул қилинди (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2023-йил 14-март 03/25-619-сонли маълумотномаси). Унга кўра, “Барқарор” ҳолатда инқироз хатари деярли йўқлиги, “Инқироз хавфи паст” ҳолатда корхонада молиявий ва бошқарув муаммоларининг паст даражада эканлигини, “Ўрта хавф” ҳолатда корхона муайян молиявий ва ишлаб чиқариш муаммоларини бошдан кечираётганлигини, “Юқори хавф” ҳолатда инқирозга дуч келиш эҳтимолининг юқорилигини аниқлаш мумкин бўлади. Прогноз натижаларидан ўрта муддатли истиқбол даврида “Самарқанд пахта кластери” МЧЖ нинг ишлаб чиқариш жараёнларини бошқаришда фойдаланилади.

Yangiliklarga obuna bo‘lish