Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўхтасинов Давронбек Хошимжон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Пахта пневмотранспорти вентилятори ишчи параметорларининг илмий асослари” 05.02.03–Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари ихтисослиги бўйича (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.4.PhD/Т3340
Илмий раҳбар: Шарибаев Носиржон Юсупжанович, Физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган муҳандислик технология институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган муҳандислик-технология институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/30.09.2023.Т.66.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қаюмов Жўрамирза Абдираматович, техника фанлар доктори, доцент; Усманов Шухрат Камолхонович, техника фанлари фалсафа доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона политехника институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Пахтани қайта ишлаш корхоналаридаги Жин машинасини эксперт тизимлари асосида такомиллаштирилган мехатроник, диагностик тизимини ишлаб чиқишни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чигитдан толани ажратиб берувчи аррали жин машинасининг двигателидаги товуш, тебраниш ва элекртомагнит майдон параметрларини ҳисобга олиб, реал вақт ичида  носозликларни аниқлаб берувчи математик модел ишлаб чиқилган;
пахта нави ва намлиги қийматлари бо'йича сун'ий интеллектга асосланган қайта хисоблаш усули орқали хом-ашё валиги зичлигини ростловчи дастурий та'минот яратилган;   
ноаниқ мантиқ асосида жин машинаси асинхрон двигателини кузатиш тизимидаги аномалияларни ажратиш, таҳлил қилиш орқали двигател ротори ва страторидаги носозликларни аниқлашнинг мехатроник тизими яратилган;
жин машинаси унумдорлигини оширувчи ва энергия сарфини камайтиришни таъминловчи хом ашё валиги зичлигини оптимал даражада сақлаб қолишни амалга оширувчи интеграл электрон модул таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Эксперт тизимлари ёрдамида жин машинаси двигателини диагностика қилишни мехатроник тизимини яратишга доир олинган илмий натижалар асосида:
пахта тозалаш корхоналарида жин қурилмалари электромеханик қисмларини диагностика қилиш ва уларни юклама таъсирида ишдан чиқишини олдини олиш мақсадида яратилган янги меҳатроник тизим "Арт софт текс" МЧЖнинг "Гигант пахта тозалаш" корхонасида жорий қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2024-йил 30-октябридаги №03/25-2884-сон маълумотномаси). Натижада, тизим ёрдамида жин қурилмаларининг ишдан чиқиш ҳолатлари камайишига, электр энергияси истеъмоли оптималлаштиришга, жин қурилмасининг электродвигател ишлаш даври 6,94% дан 20.1% гача оширилишига ҳамда корхонада йиллик 64464,12 минг сўм иқтисодий самарадорликка эришилган.
 

Yangiliklarga obuna bo‘lish