Рўзиев Шухрат Шарифбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари
фаолиятини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш (Бухоро вилояти мисолида)», 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Iqt4563.
Илмий раҳбар: Тохиров Жавлон Рахимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Худайберганов Дилшод Тухтабаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Чўпонов Санъат Отаназарович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналарининг “операцион ва инновацион фаолияти”, ҳудуд ва тадбиркорлик субектининг “ресурс” салоҳияти, ҳудуднинг “ташкилий” омилларини устуворлик даражаси асосланган;
минтақада хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари фаолиятини ривожлантиришда субсидиарлик, мувофиқлик, селективлик, комплекслилик, фракталлик, трансверсаллик тамойиллари бўйича устувор йўналишлар аниқланган;
минтақа ҳудудлари ва хизмат кўрсатиш соҳасига ўзаро таъсир этувчи омилларни, хўжалик субектлари иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш функсиялари соҳасини тартибга солиш тизими таклиф этилган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти ривожланишини 2029-йилгача прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар асосида:
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналарининг “операцион ва инновацион фаолияти”, ҳудуд ва тадбиркорлик субектининг “ресурс” салоҳияти, ҳудуднинг “ташкилий” омилларини устуворлик даражаси бўйича таклифи Бухоро вилояти ҳокимининг «Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 27-ноябрдаги 2260-01-05-сон маʻлумотномаси). Натижада, минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолиятини рағбатлантиришга таʻсир этувчи омиллар дастакларининг рағбатлантирувчи функсияси асосида замонавий шароитда ҳудуднинг ўз ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва ички салоҳиятни оширишга имкон яратган;
минтақада хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари фаолиятини ривожлантиришда субсидиарлик, мувофиқлик, селективлик, комплекслилик, фракталлик, трансверсаллик тамойиллари бўйича устувор йўналишлари Бухоро вилояти ҳокимининг «Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 27-ноябрдаги 2260-01-05-сон маʻлумотномаси). Ушбу янгиликни амалиётга жорий этиш вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга мўлжалланган дастурни такомиллаштиришга имкон яратган;
минтақа ҳудудлари ва хизмат кўрсатиш соҳасига ўзаро таъсир этувчи омилларни, хўжалик субектлари иқтисодий манфаатларини рўёбга чиқариш функсиялари соҳасини тартибга солиш тизими бўйича таклифи Бухоро вилояти ҳокимининг «Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 27-ноябрдаги 2260-01-05-сон маʻлумотномаси). Натижада, минтақада хизмат кўрсатиш соҳасини барқарор ривожлантириш ва иқтисодий ўсишни таʻминлаш потенсиалини аниқлашга имкон берган;
минтақа иқтисодиётини ривожлантиришда хизмат кўрсатиш корхоналари фаолияти ривожланишини 2029-йилгача прогноз кўрсаткичлари Бухоро вилояти ҳокимининг «Бухоро вилоятида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш, хизмат кўрсатиш ва туризмни ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2024-йил 16-августдаги 379-2-0-Қ/24-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 27-ноябрдаги 2260-01-05-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг истиқболга мўлжалланган дастурни ишлаб чиқишда фойдаланилган.