Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдурайимов Сардорбек Одилжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Талабаларда бахтли оила тўғрисидаги тасаввурлар шаклланишининг психологик хусусиятлари », 19.00.05 Ижтимоий психология. Этнопсихология (психология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B.2023.4.PhD/P681.
Илмий раҳбар: Халимова Машрабой Воҳидовна психология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Университй  оф  Бусинесс анд  Сcиенсе 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, PhD.03/30.12.2021.P.26.02.
Расмий оппонентлар: Каримова Васила Маманосировна психология фанлари доктори, профессор; Муратова Шоиста Норбоевна психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларнинг бахтли оила ҳақидаги тасаввурлари шаклланишининг психологик хусусиятларини тадқиқ этиш асосида талабаларда бахтли оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини шакллантириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
йигит ва қизларнинг бахтли оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини шаклланишида ота-онанинг психологик қиёфаси муҳим психологик детерминант бўлганлиги боис шахсдаги оилавий ҳаётга муносабат билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланган.  
бахтли оила омиллари ҳақидаги талабаларнинг субектив тасаввурларининг ўзига хослиги мазмуни, оилавий ролларнинг тақсимланишига бўлган муносабати, никоҳдаги интилишларнинг табиати, ролни кутиш орқали ушбу хусусиятлар далилланган.
талабаларнинг бахтли оила ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда «фарзандларнинг соғлиги ва бахти», «оилавий фаровонлик, тўкин-сочинлик», «моддий таъминланганлик», «уй шароитида қулайлик ва тинчлик», «севги ва меҳр-муҳаббат», «оилавий анъана ва диний қадриятлар», «ота-онанинг фаровонлиги» билан боғлиқ  ижтимоий  тасаввурларнинг устувор намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга мувофиқ ота-она муносабати ва қадриятлар йўналиши муҳим психологик таъсирга эга эканлиги асосланган. 
талабаларда бахтли оила ҳақида адекват ғояларни шакллантиришни психологик қўллаб-қувватлаш модели “талабалар ота-она оиласининг қиёфаси”, “талабалар установкалари”, “муносабатлар моделлари”, “оилада яшашнинг ўтмиш тажрибасидан олинган оилавий ҳаётнинг турли жиҳатлари ҳақидаги тасаввурлар” асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Талабаларни бахтли оила тўғрисидаги тасаввурлари шаклланишининг психологик хусусиятлари бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида олинган илмий натижалар қуйидаги фаолиятларда тадбиқ қилинган:
йигит ва қизларнинг бахтли оилавий ҳаёт ҳақидаги тасаввурларини шаклланишида ота-онанинг психологик қиёфаси муҳим психологик детерминант бўлганлиги боис шахсдаги оилавий ҳаётга муносабат билан боғлиқ дифференциал фарқларнинг мавжудлиги далилланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-250-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-250-а-сон маълумотномаси). Натижада йигит ва қизларнинг бахтли оила қуришдаги психологик омилларини шакллантирувчи тасаввурлар мазмунининг хусусиятларини аниқлаш имкони кенгайтирилган; 
бахтли оила омиллари ҳақидаги талабаларнинг субектив тасаввурларининг ўзига хослиги мазмуни, жумладан, оилавий ролларнинг тақсимланишига бўлган муносабати, никоҳдаги интилишларнинг табиати, ролни кутиш орқали ушбу хусусиятлар далилланишига оид тавсиялар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг     2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-250-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-250-а-сон маълумотномаси). Натижада бахтли оила омиллари ҳақидаги талабаларнинг субектив тасаввурларининг ўзига хослигини тадқиқ этишига шароит яратилган; 
талабаларнинг бахтли оила ҳақидаги тасаввурларини шакллантиришда «фарзандларнинг соғлиги ва бахти», «оилавий фаровонлик, тўкин-сочинлик», «моддий таъминланганлик», «уй шароитида қулайлик ва тинчлик», «севги ва меҳр-муҳаббат», «оилавий анъана ва диний қадриятлар», «ота-онанинг фаровонлиги» билан боғлиқ  ижтимоий  тасаввурларнинг устувор намоён бўлишидаги дифференциал фарқларга мувофиқ ота-она муносабати ва қадриятлар йўналиши муҳим психологик таъсирга эга эканлиги асосланган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-250-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-250-а-сон маълумотномаси). Натижада бахтли оилавий муносабатларнинг ҳал қилувчи омиллар ҳақидаги тасаввурларни шакллантиришга ота-оналарнинг муносабати ва қадрият йўналишларининг таъсирини аниқлаш саморадорлиги ошган; 
талабаларда бахтли оила ҳақида адекват ғояларни шакллантиришни психологик қўллаб-қувватлаш модели “талабалар ота-она оиласининг қиёфаси”, “талабалар установкалари”, “муносабатлар моделлари”, “оилада яшашнинг ўтмиш тажрибасидан олинган оилавий ҳаётнинг турли жиҳатлари ҳақидаги тасаввурлар” асосида такомиллаштирилган таклифлар Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 10-ноябрдаги ПМ-250-сон буйруғига асосан «Ижтимоий психология» ва «Оила психологияси» модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети қошидаги Психология ўқув-илмий Марказининг 2024-йил 13-ноябрдаги ПМ-250-а-сон маълумотномаси). Натижада талабаларда мустаҳкам оиланинг психологик хусусиятлари ҳақида адекват ғояларни шакллантиришни психологик қўллаб-қувватлаш моделини ишлаб чиқишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish