Sayt test rejimida ishlamoqda

Худояров Лочинбек Бахромовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Иқтисодиётнинг рақамли трансформациялашуви шароитида хизматлар сифатини ошириш механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.05 – Хизмат кўрсатиш тармоқлари иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2PhD/Iqt2917.
Илмий раҳбар: Насимов Дилмурод Абдуллоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети,  PhD.03/30.01.2020.I.20.06.
Расмий оппонентлар: Убайдуллаев Кайрулла, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бекбосинов Айдос Куралбаевич, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади иқтисодиётнинг рақамли трансформатсияси шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
сервис тизимида хизматлар сифатини баҳолаш ёндашуви хизматнинг сифат кўрсаткичларига кўра технологик ва экологик даражаси мувофиқлигини устувор эътиборгга олиш асосида такомиллаштирилган;
хизматлар сифатини ISO/IYeC халқаро стандартига мувофиқлиги модели электрон хизматлар кўрсатишда веб-сайтлар сифатини потенсиал истеъмолга кўра моделлаштириш, устувор электрон хизматлар учун сифат моделларини ишлаб чиқиш ва электрон хизматлар сифатини қайта тиклашга кўра  такомиллаштирилган;
хизмат кўрсатиш соҳаси сифатини ошириш тизими рақамли компетенсияларни  ривожлантиришга кўра кадрларга қўйиладиган талабларни тегишли касбий стандартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштирилган;
Ўзбекистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор ривожланиши тенденсиялари ва жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Иқтисодиётнинг рақамли трансформатсияси шароитида хизмат кўрсатиш соҳасида сифатни ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
сервис тизимида хизматлар сифатини баҳолаш ёндашуви хизматнинг сифат кўрсаткичларига кўра технологик ва экологик даражаси мувофиқлигини устувор эътиборгга олиш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 26-декабрдаги 06-10-33-18295-сон маълумотномаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш корхоналарда хизматлар сифати хусусиятларининг таркиби ва тузилишини аниқлаш асосида баҳолашнинг обективлиги даражасини ошириш имконини берган;
хизматлар сифатини ISO/IYeC халқаро стандартига мувофиқлиги модели электрон хизматлар кўрсатишда веб-сайтлар сифатини потенсиал истеъмолга кўра моделлаштириш, устувор электрон хизматлар учун сифат моделларини ишлаб чиқиш ва электрон хизматлар сифатини қайта тиклашга кўра  такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 26-декабрдаги 06-10-33-18295-сон маълумот-номаси). Ушбу таклифдан фойдаланиш электрон хизматлар истеъмолчилари талабларини тўлиқроқ қондириш ва бу турдаги хизматлардан фойдаланиш қулайлигини ошириш имконини берган;
хизмат кўрсатиш соҳаси сифатини ошириш тизими рақамли компетенсияларни  ривожлантиришга кўра кадрларга қўйиладиган талабларни тегишли касбий стандартлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш асосида такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 26-декабрдаги 06-10-33-18295-сон маълумотно-маси). Ушбу таклифдан фойдаланиш хизмат кўрсатиш билан боғлиқ иқтисодий фаолият турларини амалдаги миллий ва халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш орқали хизматлар сифатини ошириш имконини берган;
Ўзбекистон Республикасида хизматлар бозорини барқарор ривожланиши тенденсиялари ва жами хизматлар ҳажмини оширишнинг 2028 йилга қадар прогноз кўрсаткичларидан Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси томонидан “2024-2025 йилларда хизмат кўрсатиш соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш” дастурини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатасининг 2024-йил 26-декабрдаги 06-10-33-18295-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичларидан фойдаланиш 2028 йилга келиб, республикада жами хизматлар ҳажмини 33,5 %га ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган хизматлар ҳажмини 35,3 %га ошиши имконини беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish