Sayt test rejimida ishlamoqda

Зиё Шерзод Азамат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи):
“Ўзбекистонда молиявий хизматларни ислом молияси механизми асосида ривожланиш йўналишлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий раҳбар: Бердияров Бахриддин Тавашарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор А.У. Бурханов, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент Ф.Н. Зайниев
Етакчи ташкилот: Alfraganus университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда молиявий хизматларни ислом молияси механизми асосида ривожлантириш йўналишларига қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тадбиркорлик субъектларига гаровга асосланган муробаҳа воситаси орқали насияга сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартномани молиялаштириш таклиф этилган;
ислом молиясига асосланган хизматлар ва тадбиркорликнинг қамров даражасини оширишда ислом корпорцияси (ИCД) молиявий ресурслари билан “Uzbek Leasing International” А.Ж. компаниясининг устав капитали қийматидан ошмаган миқдордаги маблағларни “Ислом дарчаси” фаолиятини йўлга қўйиш орқали хусусий тармоқни ривожлантиришнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
исломий молиянинг инструменти бўлган “Ijara Muntaxiya Bittamlik” яъни Ижара воситаси орқали тадбиркорлик субъектларига эгалик қилиш ҳуқуқи билан камайиб борувчи улушга асосланган хизматларни кўрсатиш таклиф этилган;
тадбиркорликни кредитлашнинг инвестицион хусусияти ва асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида ислом молиясига асосланган воситалардан кенг фойдаланишнингқамров даражасини ошириш бўйича 2030 йилга қадар инерцион, пессимистик ва оптимистик прогноз сценарийлари ишлаб чиқилган .
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда молиявий хизматларни ислом молияси механизми асосида ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
тадбиркорлик субъектларига гаровга асосланган (гаров эвазига) муробаҳа воситаси орқали насияга сотиб олиш ҳуқуқини берувчи шартномани гаровга асосланган муробаҳа воситаси асосида инвестициялаш таклифи «Uzbek Leasing International» А.Ж. компанияси фаолиятида қўлланилмоқда («Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясининг 25.12.2024 йилдаги № УИ/2636/001-сонли маълумотномаси). «Uzbek Leasing International» А.Ж. компанияси томонидан тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш истаги бўлган ва лойиҳалари белгиланган тартибда истиқболли лойиҳа сифатида танлаб олиш орқали кичик тадбиркорлик субъектлари фаолиятини инвестициялаш амалиётини такомиллаштиришда фойдаланилган;
ислом молиясига асосланган хизматлар ва тадбиркорликнинг қамров даражасини оширишда ислом корпорацияси (ИCД) молиявий ресурслари билан «Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясининг устав капитали қийматидан ошмаган миқдоридаги маблагʼлардан «Ислом дарчаси» фаолиятини ёʼлга қўйиш орқали хусусий тармоқни ривожлантириш таклифи «Uzbek Leasing International» А.Ж. фаолиятига жорий этилган («Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясининг 25.12.2024 йилдаги № УИ/2636/001-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида лизинг компаниясининг исломий воситалар асосида кўрсатилаётган молиявий хизматлари ҳажмини 15 фоизга ортишига эришилган;
исломий молиянинг инструменти бўлган «Ijara Muntaxiyya Bittamlik» яъни Ижара воситаси орқали тадбиркорлик субъектларига эгалик қилиш ҳуқуқи билан камайиб борувчи улушга асосланган хизматларини кўрсатиш таклифи «Uzbek Leasing International» А.Ж. компанияси фаолиятига жорий этилган («Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясининг 25.12.2024 йилдаги № УИ/2636/001-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида компания томонидан кўрсатилаётган ижара хизматларидан фойдаланишга бўлган талаб қўшимча 10 фоизга ортишига эришилган;
тадбиркорликни кредитлашнинг инвестицион хусусияти ва асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар таркибида ислом молиясига асосланган воситалардан кенг фойдаланишнинг қамров даражасини ошириш бўйича 2030 йилга қадар инерцион, пессимистик ва оптимистик прогноз сценариялари «Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясининг 2030 йилгача бўлган фаолиятини баҳолашда фойдаланилган («Узбек Леасинг Интернатионал» А.Ж. компаниясининг 25.12.2024 йилдаги № УИ/2636/001-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этилиши натижасида Хусусий тармоқни ривожлантириш бўйича ислом корпорацияси (ИCД) томонидан «Uzbek Leasing International» А.Ж. компаниясида ислом шариатига асосланган молиявий хизматлар кўрсатиш ҳажмини оширишга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish