Sayt test rejimida ishlamoqda

Хусанов Отабек Нишоновчининг
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб -қувватлашнинг  молиявий механизмларини такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:
Илмий маслаҳатчи: Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: ТДИУ ҳузуридаги “Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Бурхонов Актам Усмонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Хайдаров Низомиддин Хамраевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.; Шеров Алишер Бакбергенович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: фуқаролик жамияти институтларининг молиявий механизмларини такомиллаштиришга оид таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фуқаролик жамияти институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида ижтимоий ташаббусларни молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш учун жами ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши даражаси асосида ижтимоий таъсирдан, лойиҳаларга сарфланган маблағларнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликдан, ҳамда лойиҳа бошқарув жараёнларининг сифат кўрсаткичлари асосида ташкилий натижадорликдан иборат махсус комплекс кўрсаткичлар тизимини татбиқ қилиш таклиф қилинган;
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришда давлат ва хусусий сектор шериклигини кучайтириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида молиявий ресурсларни тақсимлашнинг фуқаролик жамияти институтлари учун лойиҳаларни молиялаштиришда давлат субсидиялари ва хусусий инвестицияларни интеграция қилувчи ҳамкорлик механизми таклиф қилинган;
нодавлат нотижорат ташкилотлари учун молиявий грантлар, ижтимоий буюртмалар ва субсидияларни ажратиш жараёнида лойиҳаларнинг ижтимоий таъсири, молиявий барқарорлик имкониятлари ва лойиҳа натижалари самарадорлигини баҳолаш орқали орқали устувор йўналишларни аниқлаш методологияси ишлаб чиқилган;
фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини мониторинг қилишда интеграциялашган платформа орқали молиялаштириш жараёнларини автоматлаштириш, маълумотларни реал вақтда таҳлил қилиш ва молиявий жараёнларнинг шаффофлигини таъминловчи ахборот тизими таклиф қилинган;
жамоатчилик иштирокини рағбатлантирувчи ташкилий механизмлар воситасида фуқаролик жамияти институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида жамоат назоратининг ролини ошириш мақсадида шаффофлик ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштириш йўллари таклиф қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг  молиявий механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий изланишлар асосида:
фуқаролик жамияти институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида ижтимоий ташаббусларни молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш учун жами ижтимоий лойиҳаларнинг амалга оширилиши даражаси асосида ижтимоий таъсирдан, лойиҳаларга сарфланган маблағларнинг самарадорлик кўрсаткичлари асосида иқтисодий самарадорликдан, ҳамда лойиҳа бошқарув жараёнларининг сифат кўрсаткичлари асосида ташкилий натижадорликдан иборат махсус комплекс кўрсаткичлар тизимини татбиқ қилишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2025 йил 3-январдаги 04/3-7-03-сонли, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025 йил 3-январдаги 1-003/25-сонли ҳамда Тараққиёт стратегияси марказининг 2024 йил 13-декабрдаги 580-сонли маълумотномалари). Натижада татбиқ қилиш орқали ижтимоий ташаббусларнинг амалий самарадорлигини 35% га, молиялаштириш жараёнининг натижадорлигини эса 25% га ошириш таъминланиши таклиф қилинган. Ушбу кўрсаткичлар тизимини амалиётга жорий қилиш натижасида ижтимоий лойиҳаларни молиялаштириш жараёнлари тезлиги 30% га ошган, лойиҳаларнинг ижтимоий таъсирини баҳолаш натижалари шаффофлиги сезиларли даражада яхшиланган ва қарор қабул қилиш жараёнида турли манфаатдор томонларнинг ишонч даражаси ортиши таъминланган.
фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашнинг молиявий механизмларини такомиллаштиришда давлат ва хусусий сектор шериклигини кучайтириш мақсадида давлат-хусусий шериклик асосида молиявий ресурсларни тақсимлашнинг фуқаролик жамияти институтлари учун лойиҳаларни молиялаштиришда давлат субсидиялари ва хусусий инвестицияларни интеграция қилувчи ҳамкорлик механизмига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2025 йил 3-январдаги 04/3-7-03-сонли, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025 йил 3-январдаги 1-003/25-сонли ҳамда Тараққиёт стратегияси марказининг 2024 йил 13-декабрдаги 580-сонли маълумотномалари). Ушбу моделни амалиётга жорий қилиш натижасида давлат ва хусусий сектор ўртасида ресурслар тақсимлаш самарадорлиги 40% га ошган, молиялаштириш жараёнлари учун зарур бўлган вақт 25% га қисқарган, давлат субсидияларидан фойдаланувчи фуқаролик жамияти институтлари сони 15% га кўпайган. Бу механизм молиявий ресурсларнинг адолатли тақсимланиши ва шаффофлигини таъминлашда сезиларли ўзгаришларни келтирган.
нодавлат нотижорат ташкилотлари учун молиявий грантлар, ижтимоий буюртмалар ва субсидияларни ажратиш жараёнида лойиҳаларнинг ижтимоий таъсири, молиявий барқарорлик имкониятлари ва лойиҳа натижалари самарадорлигини баҳолаш орқали орқали устувор йўналишларни аниқлаш методологиясига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2025 йил 3-январдаги 04/3-7-03-сонли, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025 йил 3-январдаги 1-003/25-сонли ҳамда Тараққиёт стратегияси марказининг 2024 йил 13-декабрдаги 580-сонли маълумотномалари). Бу методологияни амалий жорий қилиш натижасида ижтимоий аҳамиятли лойиҳаларнинг молиялаштириш жараёнида самарадорлик 30% га ошганлиги аниқланган. Шунингдек, лойиҳаларни саралаш вақти 50% га қисқарган, ресурсларни тақсимлаш шаффофлиги ошган ва грантлар билан қамраб олинган ташкилотлар сони 15% га кўпайган.
фуқаролик жамияти институтларига ажратиладиган маблағларнинг самарадорлигини мониторинг қилишда интеграциялашган платформа орқали молиялаштириш жараёнларини автоматлаштириш, маълумотларни реал вақтда таҳлил қилиш ва молиявий жараёнларнинг шаффофлигини таъминловчи ахборот тизимини яратишга доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2025 йил 3-январдаги 04/3-7-03-сонли, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025 йил 3-январдаги 1-003/25-сонли ҳамда Тараққиёт стратегияси марказининг 2024 йил 13-декабрдаги 580-сонли маълумотномалари). Ушбу платформани жорий қилиш натижасида мониторинг жараёнларининг тезлиги 40% га ошган, хато ва камчиликлар сони 25% га қисқарган, молиялаштириш жараёни ҳақида маълумотларнинг шаффофлиги сезиларли даражада яхшиланган ва натижаларга бўлган жамоатчилик ишончи ортиши таъминланган. Шунингдек, платформа орқали молиялаштириш жараёнларининг барча босқичлари бўйича жамоатчилик фикрини йиғиш ва таҳлил қилиш имконияти яратилган, бу эса самарадор қарорларни қабул қилишни таъминлаган. Платформадан фойдаланувчи ташкилотлар сони 20% га ошган ва жорий этилган тизим туфайли умумий молиялаштириш жараёнининг харажатлари 15% га қисқарган.
жамоатчилик иштирокини рағбатлантирувчи ташкилий механизмлар воситасида фуқаролик жамияти институтларини молиявий қўллаб-қувватлаш жараёнида жамоат назоратининг ролини ошириш мақсадида шаффофлик ва ҳисобдорлик механизмларини такомиллаштириш йўлларига доир таклифи Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси, ҳамда Тараққиёт стратегияси маркази фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитасининг 2025 йил 3-январдаги 04/3-7-03-сонли, Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциациясининг 2025-йил 3-январдаги 1-003/25-сонли ҳамда Тараққиёт стратегияси марказининг 2024-йил 13-декабрдаги 580-сонли маълумотномалари). Ушбу механизмларни жорий қилиш натижасида жамоатчилик назоратининг самарадорлиги 35% га ошган, ҳисобот бериш жараёнлари вақти 25% га қисқарган ва жамоатчилик иштирокида амалга оширилган ташаббуслар сони 20% га кўпайган. Мазкур механизмлар орқали жамоатчилик орасида шаффофлик ва ҳисобдорлик бўйича ишонч даражаси 40% га ортиши таъминланган. Ташкил этилган мониторинг комиссиялари фаолияти самарадорлиги сезиларли даражада яхшиланган бўлиб, улар томонидан аниқланган камчиликлар сони 30% га қисқарган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish