Sayt test rejimida ishlamoqda

Раҳмонов Аброрбек Рустамовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий трансформацияси” 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Fal1381
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Наманган давлат университети PhD.03/30.04.2021.F.76.06.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Замирахон Руҳитдиновна Исақова фалсафа фанлари доктори (DSc), профессор.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Баходиржон Садикжанович фалсафа фанлари доктори (DSc), в.б. профессор; Назаров Қиёмиддин Нормирзаевич фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий трансформасия жараёнларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматчисида касбга садоқат, ижтимоий масъулият, ижтимоий бирдамлик тамойилларини корреляцион ривожлантириши кишиларда аксиологик ва акмеологик фаолиятлиликга ижобий таъсир этувчи муҳим аспект эканлиги илмий асосланган;
ватанпарварлик тамойилининг ментал хусусиятлари шахс миллий идентификациянинг этнопсихологик темпераментлари билан ўзаро пропорсионал шаклда жамият ижтимоий қиёфасини белгиловчи ижтимоий қадриятларнинг ўзига хос институционал (жамоавийлик, ташаббускорлик, миллий бирдамлик) хусусиятларида намоён бўлиб, глобаллашув шароитида ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамловчи прагматик ечим эканлиги очиб берилган;
жамиятнинг сиёсий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш, социумлараро ижтимоий макон структурасида  давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлаш орқали жамиятда ижтимоий бегоналашув жараёнларини олдини олувчи рационал ечим эканлиги мантиқий далилланган;
технологик тараққиёт  таъсирида ватанпарварлик категориясидаги парадигмал ўзгаришлар жамиятда ҳодиса ва жараёнлар ижтимоий таъсирчанлиги ва тарбиявий  оширишда ижтимоий маданий (виртуал, смарт, медиа ва таълим) технологияларни жорий қилиш, уларда ватанга садоқат ва бурч  туйғуларини самарали ривожлантириб давлатнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларни корреляцион ривожланишини таъминлаши фалсафий контекстда очиб берилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий-фалсафий трансформасиясини тахлил этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш тизимини такомиллаштириш, давлат хизматчисида касбга садоқат, ижтимоий масъулият, ижтимоий бирдамлик тамойилларини ривожлантиришга доир илмий хулоса ва тавсияларидан Республика маънавият ва маърифат марказининг 2024-йилда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича сора-тадбирлар дастурининг ИВ – йўналишида белгиланган “Аҳоли ўртасида ватанпарварлик туйғуларини юксалтириш, янгилаш жараёнлари ва туб ислоҳотларга дахлдорлик хиссини уйғотиш, тарихий ва муҳим саналарда уларни бирлаштиришга қаратилган чора-тадбирлар” 41-банди “Ёшларда юксак ватанпарварлик, миллий ғурур ва ифтиҳор туйғуларини ривожлантириш, ҳарбийлар, ватан ҳимоячиларига ҳурмат уйғотиш, Ватанни ҳимоя қилишни қилишни энг шарафли бурч эканлигини кенг тарғиб қилиш бўйича амалий чора-тадбирлар йўлга қўйиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда диссертация материалларидан фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2024-йил 23-декабрдаги 10/229-сон далолатномаси). Натижада, ёшларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш, медиа маконда олиб борилаётган ҳарбий ватанпарварлик руҳидаги ишларни кучайтириш ва Глобаллашув шароитида ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг ижтимоий фалсафий трансформациясини ёритишга хизмат қилган;
ватанпарварлик тамойилининг ментал хусусиятлари шахс миллий идентификациянинг этнопсихологик темпераментлари билан ўзаро пропорсионал шаклда жамият ижтимоий қиёфасини белгиловчи ижтимоий қадриятларнинг ўзига хос институционал (жамоавийлик, ташаббускорлик, миллий бирдамлик) хусусиятларида намоён бўлиб, глобаллашув шароитида ғоявий-мафкуравий таҳдидларга қарши маънавий иммунитетни мустаҳкамловчи прагматик ечимларига доир илмий хулоса ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агетлиги фаолиятида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий-ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятини самарадорлигини янада ошириш, ёшларни “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади” шиори остида полигонларга ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш ҳамда уларга жангавор тайёргарлик машҳулотлари ва кўргазмали ўқувлар ҳамда уюшмаган, тарбияси оғир ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан “Ҳарбий қисмда бир куним!” шиори остида махсус дастур бўйича ҳарбий-ватанпарварлик тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агетлигининг 2024-йил 20-декабрдаги 4-10-21-6829-сон маълумотномаси). Натижада, Ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш консепсиясида белгиланган “Ватан улуғ, бурч муқаддас!” ғояси асосида ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш борасида амалга оширилаётган ишларни мазмунан янги босқичга кўтаришга хизмат қилган;
жамиятнинг сиёсий-маънавий хавфсизлигини таъминлаш, социумлараро ижтимоий макон структурасида  давлатга бўлган ишончни мустаҳкамлаш орқали жамиятда ижтимоий бегоналашув жараёнларини олдини олувчи рационал ечимига оид таклиф ва тавсияларидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академиясининг 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш консепсиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган ИИ Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар режасида белгиланган ёшлар ўртасида ҳарбийлар, Қуролли Кучлар фахрийлари иштирокида ҳарбий қисмлар базасида “Миллий армиямиз чинакам мардлик, фидойилик ва ватанпарварлик мактаби” мавзусида учрашувлар ташкил этишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари Академиясининг 2024 йил 5-ноябардаги 13742- сон далолатномаси). Натижада ҳарбий хизмат нуфузи ҳамда миллий Қуролли Кучларимиз билан фахрланиш ва уларнинг салоҳиятига ишонч ҳиссини шакллантириш, ёшларнинг ҳарбий касбни танлашга бўлган қизиқишини оширишга хизмат қилган.
технологик тараққиёт  таъсирида ватанпарварлик категориясидаги парадигмал ўзгаришлар жамиятда ҳодиса ва жараёнлар ижтимоий таъсирчанлиги ва тарбиявий  оширишда ижтимоий маданий (виртуал, смарт, медиа ва таълим) технологияларни жорий қилиш, уларда ватанга садоқат ва бурч  туйғуларини самарали ривожлантириб давлатнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларни корреляцион ривожланишини таъминлашга доир илмий хулосаларидан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2023-2027 йилларда ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ишлари самарадорлигини ошириш консепсиясини амалга ошириш бўйича “Йўл харитаси”да белгиланган ИИ. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича тадбирлар доирасида ўтказиладиган “Ватан таянчи” болалар ва ўсмирлар ҳарбий ватанпарварлик ҳаракатининг фаолиятини самарадорлигини янада ошириш, ёшларни “Эр йигитнинг эр йигитга айтган гапи таъсирли бўлади!” шиори остида полигонларга ҳамда ҳарбий қисмларга ташрифларини ташкил этиш ҳамда уларга жанговар тайёргарлик машғулотлари ва кўргазмали ўқувлар ҳамда уюшмаган, тарбияси оғир ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликка мойил ёшлар билан “Ҳарбий қисмда бир куним!” шиори остида алоҳида махсус дастур бўйича ҳарбий ватанпарварлик тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа Вазирлиги тарбиявий ва мафкуравий ишлар бош бошқармасининг 2024 йил 4-ноябрдаги 14.32.10- сон далолатномаси). Натижада ёшларни Ватанга садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга ва давлатнинг моддий ва маънавий эҳтиёжларни корреляцион ривожланишини таъминлаши фалсафий контекстда очиб беришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish