Sayt test rejimida ishlamoqda

Хотамов Жавоҳир Абдушароп ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмини такомиллаштириш”, 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.3.PhD/Iqt1410.
Илмий раҳбар: Ядгаров Акрам Акбарович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.07.2022.I.16.05
Расмий оппонентлар: Муратова Шохиста Нигматуллаевна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Саидрасулова Холида Бекпулатовна иқтисодиёт фанлари боʻйича фалсафа доктори (PhD), доцент. 
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади кон-геология корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни уни таъминлашга таъсир этувчи омиллар сифатидаги асосий фондлар эскиришининг таъсирини баҳолаш, иқтисодий кўрсаткичларни яхшилаш мақсадида комплаенс-назорат бўлимлари фаолиятида иқтисодий механизмларни жорий этиш, жамиятнинг дебитор қарздорлик ва товар захираларининг айланишини тезлаштириш жиҳатидан такомиллаштирилган;
кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлик даражасини “юқори” (ИХДю > 7), “ўртачадан юқори” (5 < ИХДўю ≤ 7), “ўрта” (3 < ИХДў ≤ 5), “паст” (0,5 < ИХДп ≤ 3), “хавфли” (ИХДх ≤ 0,5) янги қиймат шкалалари асосида баҳолаш орқали унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи имкониятларнинг мақбул даражалари аниқланган;
кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини аниқлашда консолидацияланган коеффициентлар асосида мутлақ, нейтрал ва танқидий баҳолаш мезонлари бўйича корхонанинг иқтисодий, ишлаб чиқариш таъминот, техник-технологик кўрсаткичларининг ўсиш даражасини интервалларга (0,5-1) ажратган ҳолда ҳисобга олиш таклифи асосланган;
“Олмалиқ КМК” АЖнинг иқтисодий хавфсизлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кон-геология корхоналари иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий-амалий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра “кон-геология корхоналарининг иқтисодий хавфсизлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни, иқтисодий хавфсизликни таъминлашга таъсир этувчи омилларни баҳолаш, иқтисодий-молиявий кўрсаткичларни яхшилаш, иқтисодий хавфсизликни таъминлаш орқали кон-геология корхоналари фаолиятини барқарор ривожлантиришга оид назарий ва услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Саноат иқтисодиёти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда иқтисодий хавфсизликнинг хусусияти ва мезонлари бўйича туркумлаш асосида такомиллаштирилган “кон-геология корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини таъминлаш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлик даражасини “юқори” (ИХДю > 7), “ўртачадан юқори” (5 < ИХДўю ≤ 7), “ўрта” (3 < ИХДў ≤ 5), “паст” (0,5 < ИХДп ≤ 3), “хавфли” (ИХДх ≤ 0,5) янги қиймат шкалалари асосида баҳолаш орқали унинг иқтисодий хавфсизлигини таъминловчи имкониятларнинг мақбул даражаларини  аниқлаш бўйича таклифлар “Олмалиқ КМК” АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 04.02.2025-йилдаги 08-0517-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида тармоқнинг иқтисодий барқарорлигига салбий таъсир кўрсатаётган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш имконияти яратилган;
кон-геология саноати корхоналарининг иқтисодий хавфсизлигини аниқлашда консолидацияланган коеффициентлар асосида мутлақ, нейтрал ва танқидий баҳолаш мезонлари бўйича корхонанинг иқтисодий, ишлаб чиқариш таъминот, техник-технологик кўрсаткичларининг ўсиш даражасини интервалларга (0,5–1) ажратган ҳолда ҳисобга олиш таклифи “Олмалиқ КМК” АЖ  томонидан амалиётда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 04.02.2025-йилдаги 08-0517-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кон-геология саноати корхоналари фаолиятида иқтисодий хавфсизлик тизимини таъминлаш бўйича ўрта ва узоқ муддатли дастурларни ишлаб чиқиш имкони яратилган;
“Олмалиқ КМК” АЖнинг иқтисодий хавфсизлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичларига таъсир этувчи кўп омилли эконометрик модел асосида 2030-йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз ссенарийлари “Олмалиқ КМК” АЖ фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 04.02.2025-йилдаги 08-0517-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Олмалиқ КМК” АЖ нинг иқтисодий хавфсизлигини ифодаловчи асосий кўрсаткичлари бўйича 2030-йилгача прогнозлаш натижалари аниқлилик даражасининг 4,2 фоизга яхшиланиш имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish