Sayt test rejimida ishlamoqda

Марданов Музаффар Холбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Селлюлоза-қоғоз саноати корхоналарида харажатлар ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш», 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt3033.
Илмий раҳбар: Хасанов Баҳодир Акрамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Маматқулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади қатъий тежамкорликка эришиш шароитида харажатлар ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштиришга қаратилган илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хўжалик юритувчи субектларнинг экологик дастурлари доирасида атроф-муҳитни асраш харажатларини ҳисобга олиб борувчи 0691 — “Экологияни сақлашга қилинган узоқ муддатли инвестициялар” счёти ҳамда унинг корреспонденсиялари ва ҳисоб регистрларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш орқали харажатлар ҳисоби такомиллаштирилган;
селлюлоза-қогʻоз саноатининг тайёрлов, регенерация ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларига маҳсулот таннархини калкуляция қилишнинг яримфабрикатли ва яримфабрикациз унсурларини имплементация қилиш асосида селлюлоза-қогʻоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисоби ва унинг таннархини аниқлаш такомиллаштирилган;
ички аудит тизимида релевант харажатлар бўйича аппроксимация даражасини ҳисоблашда операцион ва молиявий левериждан фойдаланиш орқали корхонанинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи асосланган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда маҳсулот таннархига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида иш ҳақи, ижтимоий таъминотга ажратмалар, моддий харажатлар, асосий воситалар ва номоддий активларнинг эскириши ва бошқа мажбуриятларнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Селлюлоза-қоғоз саноати корхоналарида харажатлар ҳисоби ва ички аудитини такомиллаштириш бўйисҳа олинган илмий натижалар асосида:
Хўжалик юритувчи субектларнинг экологик дастурлари доирасида атроф-муҳитни асраш харажатларини ҳисобга олиб борувчи 0691 — “Экологияни сақлашга қилинган узоқ муддатли инвестициялар” счёти ҳамда унинг корреспонденсиялари ва ҳисоб регистрларини корхонанинг ҳисоб сиёсатига киритиш орқали харажатлар ҳисоби такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-июлдаги 22-3337-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий етилиши натижасида “Экологияни сақлашга қилинган узоқ муддатли инвестициялар”ни “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналарнинг ҳисоб сиёсатида акс эттиришга замин йаратилган;
селлюлоза-қогʻоз саноатининг тайёрлов, регенерация ва ишлаб чиқариш технологик жараёнларига маҳсулот таннархини калкуляция қилишнинг яримфабрикатли ва яримфабрикациз унсурларини имплементация қилиш асосида селлюлоза-қогʻоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳисоби ва унинг таннархини аниқлаш такомиллаштириш таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-июлдаги 22-3337-сон маълумотномаси). Натижада селлюлоза-қогʻоз маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва унинг таннархини аниқлаш жараёнлари такомиллаштирилган;
ички аудит тизимида релевант харажатлар бўйича аппроксимация даражасини ҳисоблашда операцион ва молиявий левериждан фойдаланиш орқали корхонанинг умумий молиявий барқарорлигини таъминлаш таклифи “Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти тизимидаги корхоналар фаолиятида фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-июлдаги 22-3337-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалийотга жорий етилиши натижасида ички аудит тизимида релевант харажатлар бўйича оппроксимация даражасини ҳисоблаш жараёни такомиллашган;
“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамияти таркибига кирувчи корхоналарда маҳсулот таннархига таъсир этувчи ички ва ташқи омиллар ўртасидаги боғлиқликнинг эконометрик модели асосида иш ҳақи, ижтимоий таъминотга ажратмалар, моддий харажатлар, асосий воситалар ва номоддий активларнинг эскириши ва бошқа мажбуриятларнинг 2028-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари “ГЛОБАЛ КОМСCО ДАЕWОО” МЧЖ хорижий корхонаси фаолияти прогнозини шакллантиришда фойдаланилган (“Ўзкимёсаноат” акциядорлик жамиятининг 2024-йил 12-июлдаги 22-3337-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида, корхонанинг маҳсулот таннархи ички ва ташқи омиллар таъсирида 2028-йилнинг якунида 372 784,8 минг сўм (2023-йилга нисбатан 155,3 фоиз)га ўсиши прогноз маълумотлари асосида аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish