Sayt test rejimida ishlamoqda

Холмухамедова Феруза Аресланбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Совершенствование конкурентоспособности предприятий электротехнической промышленности путём оптимизации структуры ресурсов» (“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси мисолида), 08.00.03 – Саноат иқтисодиёти
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Iqt3991 
Илмий маслаҳатчи:  Юсупхожаева Гулчеҳра Баҳадирдрходжаевна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/30.12.2019.I.03.05.
Расмий оппонентлар: Касимова Фотима Тулкуновна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Нигматуллаева Гулчеҳра Нуриллаевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ресурслар тузилмасини оптималлаштириш орқали электротехника саноати корхоналари, хусусан “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хомашёдан рационал ва ишлаб чиқариш қувватларидан оптимал фойдаланиш, малака ва ташаббус асосида чиқиндиларни минималлаштириш ҳамда ҳамжамият ҳамкорлигига кўра ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш каби омиллар асосида экологик ва ижтимоий ёндашувлар уйғунлигига кўра “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасида қиймат занжирини яхлит бошқарувининг мақсадга мувофиқлиги асосланган.
“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси рақобатбардошлигини ошириш ёндашуви бошқаришнинг кўп босқичли (стратегик, бошқарув, операцион) модели устуворлигига кўра стратегик мақсадлар (харажатларни минималлаштириш, ташкилий тузилмани оптималлаштириш, рақобатбардошликни ошириш, ЭСГ индикаторларини мустаҳкамлаш) ва ходимлар билан ишлаш босқичлари (шаффоф алоқа, мотивация, фаолликни ошириш, мослаштириш, рақобатбардошликни кучайтириш, жараён интеграцияси ва бошқалар) узвийлиги асосида такомиллаштирилган.
Рақобат устунлигининг консептуал трансформацияси барқарор ривожланишнинг учлик мезонига кўра “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси бўйича қуйидагиларни ўз ичига олади: қолдиқ полиетилен, ПВХ ва бошқа материалларни қайта ишлаш, мис ва алюминий каби муҳим хомашё билан ишлашни оптималлаштириш, углерод изини камайтириш, энергия тежамкор ишлаб чиқаришга жадал ўтиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва рақамлаштиришга асосланган ишлаб чиқариш циклини бошқариш.
“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси бўйича иқтисодий ва операцион омилларни синхронлаштириш, харажатларни оптималлаштириш ҳамда ЭОҚ, ЖИТ ва АБC моделлари интеграциясига кўра ресурсларни самарали бошқариш асосланиб, 2034-йилгача бўлган даврга оптималлаштириш орқали соф фойдани оширишнинг прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Ресурслар тузилмасини оптималлаштириш орқали электротехника саноати корхоналари, хусусан “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш натижалари асосида:
Хомашёдан рационал ва ишлаб чиқариш қувватларидан оптимал фойдаланиш, ишчилар малакаси ва ташаббуси асосида чиқиндиларни минималлаштириш ҳамда ҳамжамият ҳамкорлигига кўра ишлаб чиқаришнинг барқарорлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлаш каби омиллар асосида экологик ва ижтимоий ёндашувлар уйғунлиги бўйича “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасида қиймат занжирини яхлит бошқарувининг мақсадга мувофиқлиги исботланган. Ушбу таклиф 2024 йил 05  ноябрдаги 026-сон билан тасдиқланган “2022–2025-йилларда акциядорлик жамиятини ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда қўлланилган (“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 026-сонли маълумотномаси). Таклиф асосида чиқиндиларни минималлаштириш орқали умумий харажатлар 2% га қисқартирилган, бу эса корхона рентабеллиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган.
“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасининг рақобатбардошлигини ошириш ёндашуви бошқаришнинг кўп босқичли (стратегик, бошқарув, операцион) модели асосида стратегик мақсадлар (харажатларни минималлаштириш, ташкилий тузилмани оптималлаштириш, рақобатбардошликни ошириш, ЭСГ индикаторларини мустаҳкамлаш) ва ходимлар билан ишлаш босқичлари (шаффоф алоқа, мотивация, фаолликни ошириш, мослаштириш, рақобатбардошликни кучайтириш, жараён интеграцияси ва бошқалар) узвийлиги асосида такомиллаштирилган. Ушбу ёндашув 2024 йил 05  ноябрдаги 026-сон билан тасдиқланган “2022–2025-йилларда ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда қўлланилган (“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 026-сонли маълумотномаси). Таклиф натижасида ишлаб чиқариш сифати ва корпоратив бошқарув самарадорлиги оширилган, харажатлар 10% га, омбор харажатлари эса 2% га қисқартирилган, бу эса корхона барқарорлиги ва рақобатбардошлигини мустаҳкамлашга хизмат қилган. 
Рақобат устунлигининг консептуал трансформацияси барқарор ривожланишнинг учлик мезонига кўра “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси бўйича қолдиқ полиетилен, ПВХ ва бошқа материалларни қайта ишлаш, мис ва алюминий каби муҳим хомашёларни оптималлаштириш, углерод изини камайтириш, энергия тежамкор ишлаб чиқаришга ўтиш, экологик барқарорликни мустаҳкамлаш ва рақамлаштиришга асосланган ишлаб чиқариш циклини такомиллаштириш таклифи ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф 2024 йил 05  ноябрдаги 026-сон билан тасдиқланган “2022–2025-йилларда ривожлантириш стратегияси”ни ишлаб чиқишда қўлланилган (“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 026-сонли маълумотномаси). Таклиф асосида қўшма корхона ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш, ички ва ташқи бозорларда ўз позициясини мустаҳкамлаш, экологик тоза технологияларни жорий этиш ва ижтимоий масъулиятни оширишга хизмат қилган.
“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси бўйича иқтисодий ва операцион омилларни синхронлаштириш, харажатларни оптималлаштириш ҳамда ЭОҚ, ЖИТ ва АБC моделлари интеграциясига кўра ресурсларни самарали бошқариш асосида 2034-йилгача бўлган давр учун соф фойдани ошириш прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган. Ушбу таклиф 2024–2034-йилларда “УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонаси ишлаб чиқаришини ривожлантириш ва соф фойдани ошириш бўйича прогноз параметрларини ишлаб чиқишда қўлланилган (“УЗКАБЕЛ” АЖ қўшма корхонасининг 2024 йил 5-ноябрдаги 026-сонли маълумотномаси). Таклиф асосида акциядорлик жамияти маҳсулотларини диверсификация қилиш ва барқарор ривожланиш шароитида маҳсулотларга ортиб бораётган талабни қондириш, харажатларни пасайтириш натижасида умумий йиллик даромаднинг 4,19% га ўсиши кутилмоқда. Шу сабабли, ушбу йўналишда тегишли тадбирларни ташкил қилишга муайян даражада хизмат қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish