Sayt test rejimida ishlamoqda

Магдиев Ҳаётулло Ғайбулло ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон 
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Паррандачилик фермаларининг шамоллатиш тизими энергия самарадорлигини ошириш”, 05.05.01 – “Энергетика тизимлари ва мажмуалари” (техника фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №B2023.4.PhD/Т4230
Илмий раҳбар: Рисмухамедов Даулетбек Аманович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc.03/10.12.2019.Т.03.03.
Расмий оппонентлар: Пирматов Нурали Бердиёрович, техника фанлари доктори, профессор; Арипов Назиржон Мукарамович, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хоʻжалигини механизациялаш мухандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади паррандачилик фермаларининг шамоллатиш тизими электр юритмасига қутблар сони ўзгарувчан чулғамга эга уч тезликли асинхрон моторларни қўллаш ва автоматик бошқариш тизимини жорий этиш орқали энергия самарадорлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шамоллатиш тизимининг вентилятор электр юритмасидаги моторни катта тезлик томонининг актив қисмидан тўлиқ фойдаланишга имкон берадиган “Й/ЙЙ” чулғамнинг базавий схемаси қўшимча шахобчаларни киритиш асосида такомиллаштирилган; 
вентилятор юкламали электр юритма моторларининг самарадорлигини ошириш мақсадида дискрет берилган фазовий функсиялар усули асосида қутблар нисбати 4/2 бўлган янги қутблар сони ўзгарувчан чулғам ишлаб чиқилган;
қутблар сони ўзгарувчан чулғамнинг электромагнит хусусиятларини таҳлил қилиш асосида энг мақбул чулғам қадами юқори гармоникалар амплитудаси ва дифференциал сочилиш коеффициентини ҳисобга олган ҳолда таклиф этилган;
вентилятор қурилмасидаги уч тезликли асинхрон моторни ўткинчи жараёнларини тадқиқ қилиш учун электр моторнинг математик модели асосида унинг динамик модели ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Паррандачилик биноларининг шамоллатиш тизими электр юритмасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
шамоллатиш тизимининг вентилятор электр юритмасидаги моторни катта тезлик томонининг актив қисмидан тўлиқ фойдаланишга имкон берадиган “Й/ЙЙ” чулғамнинг базавий схемаси “ВАРГАНЗА ПАРРАНДАСИ” МЧЖ нинг бройлер цехидаги вентилятор электр юритмаси моторларига жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2023 йил 5 октябрдаги УА-02/02-346 сонли маълумотномаси). Натижада, ушбу чулғамда магнит индуксиялар нисбатини энг яқин аналогига нисбатан 19,1% га яхшилашга эришилган.
вентилятор юкламали электр юритма моторларининг самарадорлигини ошириш мақсадида дискрет берилган фазовий функсиялар усули асосида қутблар нисбати 4/2 бўлган янги қутблар сони ўзгарувчан чулғам “ВАРГАНЗА ПАРРАНДАСИ” МЧЖ нинг бройлер цехидаги вентилятор электр юритмаси моторларига жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2023 йил 5 октябрдаги УА-02/02-346 сонли маълумотномаси). Натижада, мавжуд уч тезликли моторга нисбатан янги уч тезликли моторнинг катта тезлик томонида фойдали қуввати 23,5%, фойдали иш коеффициенти 13,7% ва қувват коеффициенти 8,8 % га оширилган. 
вентилятор қурилмасидаги уч тезликли асинхрон моторни ўткинчи жараёнларини тадқиқ қилиш учун электр моторнинг математик модели асосида унинг динамик модели ишлаб чиқилган бўлиб, “ВАРГАНЗА ПАРРАНДАСИ” МЧЖ нинг бройлер цехидаги вентилятор электр юритмаси моторларига жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2023 йил 5 октябрдаги УА-02/02-346 сонли маълумотномаси). Натижада, экспериментал ва динамик моделлар орасидаги хатолик 3,6% ташкил этади. Бу эса яратилган моделнинг адекватлигини асослаш имконини берган.
шамоллатиш тизимларини автоматик бошқариш учун ишлаб чиқилган автоматик бошқарув функсионал схемаси ва дастури “ВАРГАНЗА ПАРРАНДАСИ” МЧЖ га жорий этилган (“Паррандасаноат” уюшмасининг 2023 йил 5 октябрдаги УА-02/02-346 сонли маълумотномаси. Натижада, шамоллатиш тизимининг электр энергия истеъмолини 31,9% камайтириш ва йиллик кутилаётган 113 772 960 сўм иқтисодий самарадорликка эришиш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish