Sayt test rejimida ishlamoqda

Усманова Наргиза Алимжоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аёллар кўйлаклари саноат коллекцияларини шакллантириш жараёнларини интеллектуаллаштириш”, 05.06.04 – Тикувчилик буюмлари технологияси ва костюм дизайни (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3175 
Илмий раҳбар: Абдукаримова Машхура Абдураимовна, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган тўқимачилик саноати институти 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Наманган тўқимачилик саноати институти, PhD.03/04.10.2023.Т.174.01
Расмий оппонентлар: Расулова Мастура Кабиловна, техника фанлари доктори, профессор; Бойматова Камола Абдурахмон қизи, техника фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Бухоро муҳандислик-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аёллар кўйлаклари модали элементларини башоратлаш, эстетиклигини баҳолаш усулларини ишлаб чиқиш ва сунъий интеллект илғор технологиялари асосида саноат коллекцияларини шакллантириш жараёнларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
катта ҳажмдаги маълумотларни таҳлил қилишнинг замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга ва эстетик кийим моделларини лойиҳалашга асосланган барқарор мода талабларини ҳисобга олган ҳолда аёллар кўйлаклари коллекцияларини шакллантиришнинг ахборот модели таклиф қилинган;
конструктив-композицион белгилари параметрлари вақт қаторларининг ўзгариши динамикасини моделлаштириш асосида авторегрессия АР усулларидан фойдаланган ҳолда аёллар кўйлаклари модали элементларини башоратлаш моделлари ишлаб чиқилган;
нейротармоқли  чуқур ўрганиши (Дееп леарнинг) моделлари ва композицион мукаммаллиги турли даражадаги кўйлак тасвирлари маълумотлари базаси асосида кийимлар эстетиклигини баҳолаш усули ишлаб чиқилган;
турли бўй ва тўлаликдаги типавий қоматлар учун кўйлакларнинг уйғун шакллари ва конструктив-композицион элементларнинг график ечимлари бирикмаларини танлашда экспертлар фикрларининг мувофиқлигини Кендал конкордация коеффициенти асосида баҳолаш амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аёллар коʻйлаклари саноат коллекцияларини шакллантириш жараёнларини интеллектуаллаштириш усулларини такомиллаштириш бўйича олинган илмий ва амалий натижалар асосида:
ишлаб чиқилган аёллар кўйлаклари конструктив-композицион модали элементларини башорат қилиш ва эстетиклигини баҳолаш усулларини реализасиясини  назарда тутувчи коʻйлаклар коллекцияларини шакллантириш жараёнининг ахборот модели “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “Барака-текстил гроуп” МЧЖда жорий қилинган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025 йил 19 февралдаги 03/25-339-сон маълумотномаси). Натижада буюмни лойиҳалаш учун кетадиган вақтни 23,76% га қисқаришига, меҳнат унумдорлигини 31,16%га оширишга эришилган;
аёллар турли боʻй ва тоʻлаликдаги типавий қоматлари учун эстетиклик даражаси юқори бўлган кўйлаклар композицион ечимларининг график тасвирлари вариантларини излашнинг  дастурий таъминоти “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси тизимидаги корхоналарда, хусусан “Барака-текстил гроуп” МЧЖда жорий қилинган (Ўзтўқимачиликсаноат уюшмасининг 2025 йил 19 февралдаги 03/25-339-сон маълумотномаси). Натижада буюмнинг қоматга ўрнашув сифатини ошиши ҳисобига тижорий жиҳатдан муваффақиятли аёллар кўйлагини сотиш ҳажмини 6,5 фоиз ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish