Фаттоев Фируз Фарҳод ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳсулот сифатини назорат қилишда стандартлаштиришнинг консептуал асослари (донни қайта ишлаш мисолида)”, 05.02.04 – Стандартлаштириш ва маҳсулотлар сифатини бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Т1964.
Илмий раҳбар: Тўраев Шавкат Абдуқаюмович, техника фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Абдувалиев Абдуқаххор Абдулхаиевич техника фанлари доктори, профессор; Рузиев Умиджон Абдимажитович техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: “Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигининг Ўзбекистон стандартлар институти”.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: дон маҳсулотларини қайта ишлаш корхонасининг меъёрий ҳужжатларини ишлаб чиқишда таъсирларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш орқали корхонанинг стандартлаштириш тизими ва хизматини ривожлантириш, халқаро ва миллий стандартлар талабларига мувофиқлигини оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эҳтимоллар матрицаси асосида меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишда вужудга келадиган хавфларни баҳолаш имкониятини берувчи корхонанинг стандартлаштириш жараёни модели ишлаб чиқилган;
маҳсулот ва фаолият бўйича меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш имконини берувчи халқаро стандартлар талабларига уйғунлаштириш асосида корхонанинг стандартлаштириш тизимини ривожлантиришнинг алгоритми ишлаб чиқилган;
бинар таснифлаш модели асосида донни қайта ишлаш корхонасида маҳсулотни ишлаб чиқариш фаолияти ҳужжатларини таснифлаш ҳамда балли шкала бўйича баҳолаш ва вазиятларни тавсифлаш имконини берувчи бизнес-жараёнларни стандартлаштириш усули ишлаб чиқилган;
ноқатъий мантиқ асосида корхона стандарт (ҳужжатлаштирилган ахборот)ларини ишлаб чиқиш жараёнларидаги хавфларни аниқлаш ва таҳлил қилиш имконини берувчи эксперт тизими ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Маҳсулот сифатини назорат қилишда стандартлаштиришнинг консептуал асослари (донни қайта ишлаш мисолида)” олинган илмий натижалар асосида:
корхона меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқишдаги хавфларни баҳолашнинг эҳтимоллар матрицаси асосида корхонанинг стандартлаштириш жараёни модели “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖда жорий қилинган (“Навоийдонмаҳсулотлари” акциядорлик жамиятининг 2023-йил 19-апрелдаги №02-03/277-сон маълумотномаси). Натижада корхона ИСО 9001:2015 халқаро стандартлари асосида стандартлаштириш ва сифат бошқаруви тизимини йўлга қўйишга эришилган.
донни қайта ишлаш корхонасида маҳсулотни ишлаб чиқариш фаолияти ҳужжатларини таснифлашнинг балли шкала бўйича баҳолаш ва бизнес-жараёнларни стандартлаштириш усули “Навоийдонмаҳсулотлари” АЖда корхона стандартлари (ҳужжатлаштирилган ахборот) амалиётида жорий қилинган (“Ўздонмаҳсулотлари” акциядорлик компаниясининг 2023-йил 27-апрелдаги №6-1-2/59-319-сон маълумотномаси). Натижада корхонанинг стандартлаштириш тизимига халқаро талабларни киритиш вақтини 10 ойгача қисқартиришга эришилган.