Sayt test rejimida ishlamoqda

Атажанов Акбар Базарбоевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Аррали жин колоснигининг ишлаш муддатини конструксиясини такомиллаштириш ва кимёвий-термик ишлов ҳисобига ошириш” 
05.02.03–“Технологик машиналар. Роботлар, мехатроника ва робототехника тизимлари” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Т5095
Илмий раҳбар: Сафаев Абдухалил Абдураҳимович, техника фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, DSc.03/30.12.2019.Т.08.01.
Расмий оппонентлар: Жуманиязов Қадам Жуманиязович, техника фанлари доктори, профессор; Мухаммадиев Давлат Мустафоевич, техника фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: аррали жин колоснигининг ишлаш муддатини конструксиясини такомиллаштириш ва кимёвий-термик ишлов ҳисобига оширишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
аррали жин колоснигини ишчи қисмининг ишлаш муддатини ошириш учун алмашувчан пластинага кимёвий-термик ишлов бериш асосида колосник конструксияси такомиллаштирилган;
жинлаш жараёнида пахта толасининг колосниклар ишчи қисмини тирқишидан ўтишидаги абразив ейилишига таъсир этувчи кўрсаткичлар бахолаш имкониятларини берувчи функсианал ифодалар асосида олинган; 
пахтани колосник билан ўзаро таъсирининг контактланадиган юзалар микрогеометрияси ва пахта таркибидаги қаттиқ заррачаларнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, колосниклар ишчи юзаларининг абразив ейилишини аниқлаш имконини берадиган модели яратилган;
колосниклар ишчи қисмида қўлланиладиган алмашувчан пластиналарни кимёвий-термик ишлов бериш учун цементациялаш ва хромлаш усулини бир вақтда қўллаш мумкинлиги илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аррали жин машиналарида мавжуд колосникларнинг конструксиясини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида: 
пахтани жинлаш жараёнида таркибли алмашувчан, хромланган пластинали колосник конструксияси “Ўзпахтасаноат” АЖ тасарруфидаги, Хоразм вилояти “Ҳазорасп Техтил” МЧЖ пахта тозалаш корхонасига татбиқ этилган. (“ЎЗТЎҚИМАЧИЛИКСАНОАТ” уюшмасининг 04.10.2024-йилдаги 
03/25-2639 сонли маълумотномаси). Натижада юқори ва паст навли пахтани жинлашда амалдаги тола сифати навларига кўра 0,05-0,07 (абс) % га, пахта чигитини шикастланиши 0,22-0,25 (абс) % га кам бўлиши ҳамда ейилишини камайиши ҳисобига колосникни ишлаш муддатини 2-3 марта ошишига эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish