Искандаров Эркин Ғайрат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмлари”. 19.00.06 –Ёш ва педагогик психология. Ривожланиш психологияси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/P959.
Илмий раҳбар: Олимов Лазиз Ярашович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК номи: Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/04.10.2024.P.72.06.
Расмий оппонентлар: Элов Зиёдулло Сатторович, психология фанлари доктори (DSc), доцент; Жумаев Нодир Зайниддинович, психология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмларини тадқиқ этиш асосида амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантиришда мақсадни белгилаш, режалаштириш, натижани баҳолаш, қарор қабул қилсиҳ ва ўз-ўзига муносабатнинг намоён бўлиши орқали адекват баҳолай олиш кўникмаларини иродавий сифатларига боғлиқ равишда юқорилаши туфайли динамик хусусиятга эга эканлиги аниқланган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожланиши касбга ижобий муносабат мотивлари ҳамда прогнозлаштириш, вазиятни адекват баҳолаш, касбий билимларни ўзлаштиришнинг қатъиятлилик, ўзини-ўзи бошқариш имкониятларининг касбий хулқ-атвор ва ҳиссий-иродавий сифатларга уйғун намоён бўлиши туфайли шахснинг эмоционал, фаолият ва ижтимоийлашувда ўзини-ўзи назорат қилишга боғлиқ эканлиги асосланган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожланиши ўқувчиларнинг муваффақия мотивацияси тактик, операцион ва стратегик мақсадларни белгилаш касбни эгаллашга интилишининг кучли ифодаланишига олиб келишига асосланиб эмоционал интеллектга интегратив намоён бўлиши исботланган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантирувчи модел ўқувчининг ўз хулқ-атворини назорат қилиши муаммоли вазиятларда барқарор фаолият кўрсатиш кўникмасига боғлиқ равишда шаклланиши муҳимлиги туфайли “эмоционал билимдонлик”, “тузатиш” мезонларини киритиш асосида ривожлантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантиришнинг педагогик-психологик механизмларини тадқиқ қилишга оид олиб борилган илмий-тадқиқот ишлари натижалари асосида:
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантиришда мақсадни белгилаш, режалаштириш, натижани баҳолаш, қарор қабул қилсиҳ ва ўз-ўзига муносабатнинг намоён бўлиши орқали адекват баҳолай олиш кўникмаларини иродавий сифатларига боғлиқ равишда юқорилаши туфайли динамик хусусиятга эга эканлиги аниқланганлигига оид маълумотлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321а-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришнинг ривожланишини таъминловчи педагогик-психологик омиллар аниқланган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожланиши касбга ижобий муносабат мотивлари ҳамда прогнозлаштириш, вазиятни адекват баҳолаш, касбий билимларни ўзлаштиришнинг қатъиятлилик, ўзини-ўзи бошқариш имкониятларининг касбий хулқ-атвор ва ҳиссий-иродавий сифатларга уйғун намоён бўлиши туфайли шахснинг эмоционал, фаолият ва ижтимоийлашувда ўзини-ўзи назорат қилишга боғлиқ эканлиги асосланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321а-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожланишига таъсир этувчи эмоционал, фаолиятга ва шахс ижтимоийлашувига оид омиллар аниқланган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожланиши ўқувчиларнинг муваффақият мотивацияси тактик, операцион ва стратегик мақсадларни белгилаш касбни эгаллашга интилишининг кучли ифодаланишига олиб келишига асосланиб эмоционал интеллектга интегратив намоён бўлиши исботланганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321а-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқариш механизмларини хулқ-атвор ҳамда эмоционал интеллект билан боғлиқлигини тадқиқ этилган;
ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантирувчи модел ўқувчининг ўз хулқ-атворини назорат қилиши муаммоли вазиятларда барқарор фаолият кўрсатиш кўникмасига боғлиқ равишда шаклланиши муҳимлиги туфайли “эмоционал билимдонлик”, “тузатиш” мезонларини киритиш асосида ривожлантирилганлигига оид таклифлар Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321-сон буйруғи билан “Онтогенез психологияси”, “Дифференциал психология” модулига киритилган (Тошкент давлат педагогика университети ҳузуридаги Психология ўқув-илмий марказининг 2025-йил 10-мартдаги ПМ-321а-сон маълумотномаси). Натижада ички ишлар академик лицейи ўқувчиларида ўзини-ўзи бошқаришни ривожлантириш моделини ишлаб чиқилган.