Соболева Ирина Юревнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Ҳаракат таркибининг ғилдирак жуфтларини мустаҳкамлашнинг уларнинг чидамлилиги ва ишончлилигига таъсирини ўрганиш”, 05.08.05 – “Темир йўлларнинг ҳаракатланувчи таркиби, поездларни тортиш ва электрлаштириш”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т5194
Илмий раҳбар Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Файзибаев Шерзод Сабирович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат транспорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат транспорт университети, DSc 15/31.08.2022.Т.73.07.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони:
Беляев Александр Константинович – физика-математика фанлари доктори, профессор;
Третяков Александр Владимирович – техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах политехника институти.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ғилдирак юмалаш юзасини чуқур мустаҳкамлашнинг самарали усулини ишлаб чиқиш ва жорий этиш орқали ҳаракатланувчи таркиб ғилдирак жуфтликларининг эксплуатациядаги чидамлилиги ва ишончлилигини оширишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
пластик деформация ҳисобига ғилдирак жуфтликлари бандажларининг мустаҳкамлик ва оқувчанлик чегарасини ошириш имконини берувчи ҳаракатланувчи таркиб ғилдиракларининг юмалаш юзасини чуқур мустаҳкамлашнинг рационал усули ишлаб чиқилган;
сиқиладиган ҳажм чуқурлиги бўйича кучланишларнинг ўзгариши, боёк контакт юзаси ва ғилдирак юмалаш юзаси ўртасидаги боғлиқликларни ўрнатиш имконини берувчи, тебранишлар назарияси асосида ҳаракатланувчи таркиб ғилдирак жуфтликларининг динамик юкланиш модели ишлаб чиқилган;
ғилдирак жуфтликларининг рухсат этилган юриш масофасини ошириш ва хизмат муддатини узайтириш имконини берувчи ҳаракатланувчи таркибнинг релслар билан контакт юзаларининг ейилиш жадаллигини баҳолашнинг математик модели такомиллаштирилган;
ейилиш жадаллигини камайтириш имконини берувчи, ғилдиракнинг юмалаш юзасини пластик деформациялаш асосида ғилдирак жуфтликлари бандажларининг юза қатламларини чуқур мустаҳкамлаш қурилмаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши қуйидагилардан иборат: Локомотивлар ғилдирак жуфтликлари бандажларининг сирпаниш юзасини мустаҳкамлаш бўйича олинган натижалар асосида:
ғилдирак жуфтликлари бандажларининг юза қатламларини чуқур мустаҳкамлаш учун ишлаб чиқилган қурилма “Темирйўлинфратузилма” МЧЖнинг “Ўзбекистон” депосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги №4/Э63 маълумотномаси). Натижада, бандажнинг сирпаниш юзасининг мустаҳкамланиши орқали ейилиш камайган, бу ўз ўрнида эксплуатация шароитида локомотивларнинг ғилдирак жуфтликларининг навбатдаги йўнишлар орасидаги босиб ўтадиган масофасини оширган.
локомотивлар ғилдирак жуфтликлари бандажлари материалининг мустаҳкамлик ва оқувчанлик чегараларини оширишга ҳамда ушбу бандажлар сирпаниш юзаларининг ейилиш интенсивлигини камайтиришга имкон берувчи ишлаб чиқилган локомотивлар ғилдираклари сирпаниш юзаларини чуқур мустаҳкамлашнинг илмий-техник ечимлари “Темирйўлинфратузилма” МЧЖнинг “Ўзбекистон” депосида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги №4/Э63 маълумотномаси). Натижада, ғилдирак жуфтликлари бандажларининг сирпаниш юзасини мустаҳкамлаш услубиёти ва қурилмасини жорий этишдан олинадиган йиллик иқтисодий самарадорлик 144 млн сўмни ташкил этган.