Бойдедаев Азизбек Анваржон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жарроҳликдан кейинги саратон тарқалишига қарши полисахаридлар асосида биоматериаллар олиш ва уларнинг биологик фаолликларини ўрганиш», 02.00.10 – Биоорганик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/К497.
Илмий раҳбар: Тураев Аббасхан Сабирханович, кимё фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Биоорганик кимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Биоорганик кимё институти, DSc.02/30.12.2019.К/В.37.01.
Расмий оппонентлар: Зиявитдинов Жамолитдинв Фазлитдинович, кимё фанлари доктори, профессор; Рамазонов Нурмурод Шералиевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жарроҳликдан кейинги саратон тарқалишига қарши полисахаридлар асосидаги гел табиатли биоматериалларни олиш ва уларнинг биологик фаолликларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хитозанни радикал деполимерлаш орқали кичик молекуляр массали хитозан олишнинг мақбул реакция шароитлари аниқланган;
натрий гиалуронатнинг желатин ҳамда хитозан асосидаги гел матрицалари олинган, уларнинг физик-кимёвий ва фармако-токсикологик хусусиятлари аниқланган ҳамда улар асосида маҳалий дори етказиб берувч матрица олиш мумкинлиги исботланган;
полисахаридлар асосида таркибида доксорубицин тутган гел табиатли биоматериаллар олинган, уларнинг физик кимёвий хусусиятлари ўрганилган ва мақбул намуналар танлаб олинган ҳамда олинган гел табиатли биоматериаллар таркибидан ситотоксик препаратнинг ажралиб чиқиш кинетикси аниқланган;
гел табиатли биоматериалларнинг ин витро ва ин виво шароитдаги биологик фаолликлари аниқланган ва улар асосида саратонга қарши воситалар олиш мумкинлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Саратонга қарши натрий гиалуронатнинг желатин ҳамда хитозан асосидаги таркибида ситотоксик бирикмалар тутган гел табиатли биоматериаллар олиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
саратонга қарши фаолликка эга бўлган гидрогел шаклидаги полимер комплекси асосидаги биоконюгат учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патенти олинган (№ФАП 02237, 27.02.2023). Натижада, саратонга қарши гел табиатли самарали дори воситаси яратиш имконини берган;
саратонга қарши фаолликка эга бўлган гидрогел шаклидаги биополимер комплекси асосидаги биоконюгат учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигининг фойдали моделига патенти олинган (№ФАП 2408, 01.02.2024). Натижада, жарроҳликдан кейинги саратон тарқалишига қарши полисахаридлар асосида гидрогел шаклидаги биоматериаллар олиш имконини берган.