Sayt test rejimida ishlamoqda

Нарманова Феруза Саноқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Баъзи 3д-металларнинг 4-аминобензой кислотаси ва унинг 3-алмашинган ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези, кристалл тузилишлари ва физик - кимёвий хоссаларини тадқиқ қилиш», 02.00.01 – Ноорганик кимё, 02.00.04 - Физик кимё (кимё фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/К820.
Илмий раҳбарлар: Тураев Хайит Худайназарович, кимё фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Азиз Бахтиярович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат университети, DSc.03/31.01.2023.К/Т.78.01.
Расмий оппонентлар: Рўзимуродов Олим Нарбекович, кимё фанлари доктори, профессор; Умаров Бақо Бафаевич, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: баъзи 3д-металларининг 4-аминобеной кислота ва унинг 3-алмашинган ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези, уларнинг кристалл тузилишлари ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Зн(ИИ), Мн(ИИ), Cо(ИИ) ионларининг п-аминобензой кислота билан, Cу(ИИ), Мн(ИИ) ионларининг 4-амино-3-нитробензой кислота билан металлокомплекслари, 4-амино-3-нитробензой кислотанинг полиморф кристаллари ва 4-аммоний-3-гидроксибензой кислотанинг сулфат аниони билан кристаллгидратидан иборат 8 та янги комплекс бирикмалари синтез қилинган ва уларнинг монокристаллари олинган;
РТТ ёрдамида олинган комплекс бирикмаларнинг таркиби, тузилиши ва металл ионларининг лиганд донор атомлари билан координацияланиш қонуниятлари ҳамда октаедр ва тетраедр шаклида комплекслар ҳосил бўлиши исботланган;
синтез қилинган комплекс бирикмаларда Ҳиршфелд сирт таҳлили натижасида Ҳ…Ҳ, Ҳ…C/C…Ҳ, О…Ҳ/Ҳ…О таъсирларининг улуши ва кристаллардаги молекулалараро таъсирлашиш энергиялари аниқланган;
синтез қилинган [Cу(C7Ҳ5Н2О4)2(Ҳ2О)2]·Ҳ2О ва [Мн(C7Ҳ5Н2О4)2 (C7Ҳ6Н2О4)2(Ҳ2О)2]·2Ҳ2О таркибли комплекс бирикмаларнинг ўсмага қарши саратон ҳужайраларини йўқ қилувчи хоссаси, шунингдек, антибактериал ва антифунгицистик фаоллиги CБ-Доcк2 онлайн сервери ёрдамида молекуляр докинг усулида ушбу комплексларнинг турли мақсадли оқсиллар билан ўзаро таъсирини баҳолаш ёрдамида аниқланган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 4-аминобензой кислотаси ва унинг 3-алмашинган ҳосилалари билан комплекс бирикмалари синтези ва уларнинг кристалл тузилишларини аниқлаш бўйича олинган натижалар асосида: 
[Cу(C7Ҳ5Н2О4)2(Ҳ2О)2]·Ҳ2О,  [Мн(C7Ҳ5Н2О4)2(C7Ҳ6Н2О4)2(Ҳ2О)2]·2Ҳ2О, {[Зн(Ҳ2О)2 (СО4)2](C7Ҳ7НО2)2}н, [ЗнCл4](C7Ҳ7НО2)2, [Мн(C7Ҳ7НО2)2(Ҳ2О)2], [Cо(C2Ҳ7НО2)2](C14Ҳ12Н2О4)2,  C7Ҳ6Н2О4, [(C7Ҳ7НО3)2 СО4]Ҳ2О,] таркибли комплекс бирикмаларининг рентген тузилиш таҳлили натижалари Кембриж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган (Тҳе Cамбридге Струcтурал Датабасе, CCДC депозит рақами 2293409, 2268044, 2369626, 2369430, 2268042, 2336258). Натижада, маълумотлар базасига киритилган кимёвий бирикмаларнинг тақдим этилган маълумотларидан ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва уларнинг тузилишини тавсифлашда фойдаланиш имконини берган;
4-амино-3-нитробензой кислотанинг Cу(ИИ) иони сақлаган комплекс бирикмасининг 0,03% ли эритмаси “НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасида дезинфекцияловчи воситалар тайёрлашда амалиётга жорий этилган (“НОВА ФАРМ” МЧЖ Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг 2024 йил 25 ноябрдаги 45-сон маълумотномаси). Натижада, юқори самарали дезинфекцияловчи воситалар олиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish