Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахмонова Юлдуз Шарафитдиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон 

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корхоналарда инвестициявий кўчмас мулклар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш”. 08.00.08 – Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt3832
Илмий раҳбар: Ташназаров Самиддин Низамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Дусмуратов Раджапбай Давлетбайевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Баракев Отабек Отақулович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа  доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда инвестициявий кўчмас мулклар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро стандартларга мувофиқ инвестциявий кўчмас мулкларни тан олишнинг мезонлари “таърифи талабларига жавоб бериши – қийматининг ошиши ҳисобидан иқтисодий наф олишнинг юқори эҳтимоли – ишончли баҳолаш мумкинлиги” занжири асосида инвестициявий кўчмас мулклар қийматининг ошиши натижасида олинган даромадни фойда ва зарарлар таркибида ҳисобга олиш тавсия этилган;
инвестициявий кўчмас мулкларнинг бошланғич таннархи унинг хариди ва ўрнатилиш билан боғлиқ барча харажатлардан эски алмаштириладиган қисмлар ва бутловчи тизимлар таннархини чегириб ташлаш ҳамда янги ўрнатилаётган қисмлар ва бутловчи тизимларнинг таннархини қўшиш орқали аниқлашнинг янги услубий ёндашуви ишлаб чиқилган;
халқаро стандартларга ўтаётган акциядорлик жамиятларининг ишчи счётлар режасига 0191 “Инвестициявий кўчмас мулк: ер”, 0192 “Инвестициявий кўчмас мулк: бино”, 0193 “Молиявий ижарага олинган инвестициявий кўчмас мулклар”, 9391 “Инвестициявий кўчмас мулкларнинг қийматининг ошишидан олинган даромадлар” счётларини киритиш ҳамда асосий бухгалтерия ёзувлари ишланмалари тавсия этилган;
инвестициявий кўчмас мулкларни бошланғич таннархи моделида баҳолаш мақсадида унинг баланс қиймати қопланадиган қийматидан катта бўлган ҳолларда қадрсизланишдан зарарни тан олиш, қопланадиган қийматни аниқлаш ҳамда 0320-счёт “Инвестициявий кўчмас мулк бўйича жамғарилган қадрсизланишдан зарар” счётини юритиш, шунингдек асосий бухгалтерия ишланмалари таклифи асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Корхоналарда инвестициявий кўчмас мулклар бухгалтерия ҳисобини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқаро стандартларга мувофиқ инвестциявий кўчмас мулкларни тан олишнинг мезонлари “таърифи талабларига жавоб бериши – қийматининг ошиши ҳисобидан иқтисодий наф олишнинг юқори эҳтимоли – ишончли баҳолаш мумкинлиги” занжири асосида инвестициявий кўчмас мулклар қийматининг ошиши натижасида олинган даромадни фойда ва зарарлар таркибида ҳисобга олиш бўйича таклифи “Samarqanddonmahsulotlari” ҳамда “Jomboy Don Mahsulotlari” АЖларининг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (“Samarqanddonmahsulotlari”  АЖнинг 2024 йил 28 апрелдаги №64/3-02-сон,  “Jomboy Don Mahsulotlari” АЖнинг  2024 йил 6 майдаги маълумотномалари). Натижада, инвестициявий кўчмас мулкларни тан олиш, унинг қийматининг ошиши эвазига олинган даромадларни фойда ва зарарларда ҳаққоний акс эттириш, шунингдек корхонанинг рентабеллик даражасини оширишга эришилган;
инвестициявий кўчмас мулкларнинг бошланғич таннархи унинг хариди ва ўрнатилиш билан боғлиқ барча харажатлардан эски алмаштириладиган қисмлар ва бутловчи тизимлар таннархини чегириб ташлаш ҳамда янги ўрнатилаётган қисмлар ва бутловчи тизимларнинг таннархини қўшиш орқали аниқлашнинг янги услубий ёндашуви Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда “Samarqanddonmahsulotlari” ҳамда “Samarqand Dori-Darmon” АЖларининг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 12 сентябрдаги 08/43-2-19047-сон, “Samarqanddonmahsulotlari” АЖнинг 2024 йил 28 апрелдаги №64/3-02-сон, “Samarqand Dori-Darmon” АЖнинг №МВ-11/142-сон маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестициявий кўчмас мулкларнинг халқаро стандартларга мувофиқ бошланғич қиймати тўғрисидаги ахборотларнинг тўғри, ишончли ва ҳаққоний бўлишини таъминлашга хизмат қилган;
халқаро стандартларга ўтаётган акциядорлик жамиятларининг ишчи счётлар режасига 0191 “Инвестициявий кўчмас мулк: ер”, 0192 “Инвестициявий кўчмас мулк: бино”, 0193 “Молиявий ижарага олинган инвестициявий кўчмас мулклар”, 9391 “Инвестициявий кўчмас мулкларнинг қийматининг ошишидан олинган даромадлар” счётларини киритиш ҳамда асосий бухгалтерия ёзувлари ишланмалари бўйича тавсиялари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ҳамда “Samarqanddonmahsulotlari”, “Samarqand Dori-Darmon” ҳамда “Samarqand Suv Ta’miniti” АЖларининг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 12 сентябрдаги 08/43-2-19047-сон, “Samarqanddonmahsulotlari”  АЖнинг 2024 йил 28 апрелдаги №64/3-02-сон, “Samarqand Dori-Darmon” АЖнинг №МВ-11/142-сон ҳамда “Samarqand Suv Ta’miniti” АЖнинг 2024 йил 29 апрелдаги №01/05-498 маълумотномалари). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида бухгалтерия ҳисобининг инвестициявий мулкка доир ахборот қамровини кенгайтириш, назорат ҳамда бошқарув қарорлари сифатини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
инвестициявий кўчмас мулкларнинг бошланғич таннархи моделида баҳолаш мақсадида унинг баланс қиймати қопланадиган қийматидан катта бўлган ҳолларда қадрсизланишдан зарарни тан олиш, қопланадиган қийматни аниқлаш ҳамда 0320-счёт “Инвестициявий кўчмас мулк бўйича жамғарилган қадрсизланишдан зарар” счётини юритиш, шунингдек асосий бухгалтерия ишланмалари бўйича таклифи “Samarqanddonmahsulotlari”, “Samarqand Dori-Darmon” ҳамда “Samarqand Suv Ta’minоti” АЖларининг ҳисоб сиёсатларига жорий қилинган “Samarqanddonmahsulotlari” АЖнинг 2024 йил 28 апрелдаги №64/3-02-сон, “Samarqand Dori-Darmon” АЖнинг 2024 йил 17 майдаги  №МВ-11/142-сон ҳамда “Samarqand Suv Ta’minоti” АЖнинг 2024 йил 29 апрелдаги №01/05-498 маълумотномалари). Натижада, инвестициявий кўчмас мулк ҳисобини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, ҳаққоний таннархини шакллантириш механизмларини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish