Sayt test rejimida ishlamoqda

Қуватов Элёр Ҳақмуратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Халқаро кураш турлари воситалари асосида курашччиларни жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомилаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2023.4.PhD/Ped2328.
Илмий раҳбар: Аббдуллаев Меҳриддин Жунаддулаевич педагогика фанлари доктори (DSc), профессор .
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Дадабаев Одилжон Жалолиддинович педагогика фанлари доктори (DSc) профессор; Алиев Искандар Бахромович педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади халқаро кураш турлари воситалари асосида курашччиларнинг жисмоний тайёргарлигини ривожлантириш методикасини такомилаштириш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
спорт такомиллашув босқичидаги спортчиларнинг халқаро ва республика мусобақаларига тайёрлашда самбо ва дзюдо спорт турларининг ўқув-йиғин машғулот дастурларидан модел сифатида фойдаланган ҳолда (эрталабки ҳамда кечки) машғулотлар режасини оптимал тақсимлаш ҳисобига спорт формасини юқори даражада сақлаш имкониятлари оширилган;
спорт такомиллашув босқичидаги курашчиларнининг жисмоний тайёргарлик динамикасини оширишда машғулот жараёнларидаги махсус тайёргарлик механизмини халқаро кураш турлари услубиятига мослаган ҳолда машқлар комплексидан оқилона фойдаланиш асосида курашчиларнининг тезкор-куч сифатларини ошириш имкониятлари кенгайтирилган;
курашчиларнинг ҳафталик микроцикли машғулот режасига муофиқ функсионал ҳолатини назорат қилишда жисмоний ишчанлик даражаси, аероб имкониятлари, машғулот муддатлари, адаптацион захиралари, гемодинамика кўрсаткичларини истиқболли физиологик ташхислаш ҳисобига организмни қайта тикланиш имкониятлари оширилган;
курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини оширишда спорт курашлари турлари класификациясидаги техник усулларни (елкадан, белдан, кўкракдан ошириб ташлаш)  қўллаш ҳисобига мусобақа жараёнларида юқори амплитудада бажариладиган техник ҳаракатларни бажариш имкониятлари кенгайтирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Халқаро кураш турлари воситалари  асосида курашчиларнинг жисмоний ва техник тайёргарлигини такомиллаштиришдан олинган натижалар асосида:
спорт такомиллашув босқичидаги спортчиларнинг халқаро ва республика мусобақаларига тайёрлашда самбо ва дзюдо спорт турларининг ўқув-йиғин машғулот дастурларидан модел сифатида фойдаланган ҳолда (эрталабки ҳамда кечки) машғулотлар режасини оптимал тақсимлаш бўйича таклифлар (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус вазирлигининг 2021 йил 20-октябрдаги 441-сон буйруғига асосан 441-026-рақамли гувоҳнома). Натижада, курашчиларни саралаш ва танлаб олиш имконияти 12 % га яхшиланган;
спорт такомиллашув босқичидаги курашчиларнининг жисмоний тайёргарлик динамикасини оширишда машғулот жараёнларидаги махсус тайёргарлик механизмини халқаро кураш турлари услубиятига мослаган ҳолда машқлар комплекс дастури олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази машғулот жараёнларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024-йил 27-июндаги 03-16/6450-сон маълумотномаси). Натижада, курашчиларнинг махсус жисмоний тайёргарлик даражаси 4,4 %-5,7 % га, тезкор-куч, куч, чидамлилик сифатлари 
12,2% га, ҳужум ҳаракатларнинг умумий натижавийлиги 12,5 % га ошган; 
курашчиларнинг ҳафталик микроцикли машғулот режасига муофиқ функсионал ҳолатини назорат қилишда жисмоний ишчанлик даражаси, аероб имкониятлари, машғулот муддатлари, адаптацион захиралари, гемодинамика кўрсаткичларини истиқболли физиологик ташхислаш бўйича таклиф ва тавсиялар Сирдарё вилояти якка кураш турларига ихтисослаштирилган спорт мактаби кураш машғулотларига жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 27-июндаги 03-16/6450-сон маълумотномаси). Натижада, курашчиларнинг 100 метр масофага югуриш бўйича натижалар 8-12 % га, 14 марта баланд турникда тортилиш бўйича эса натижалар 8-10 % га, гимнастика нарвонига осилган ҳолда оёқларни 900 га кўтариш бўйича натижалар 12-14 % га яхшиланган; 
курашчиларнинг техник-тактик тайёргарлигини оширишда спорт курашлари турлари класификациясидаги техник усулларни (елкадан, белдан, кўкракдан ошириб ташлаш)  қўллаш бўйича тавсиялар Навоий Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази дзюдо машғулотларига тадбиқ қилинган (Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг 2024 йил 27-июндаги 03-16/6450-сонли маълумотномаси). Натижада, курашчиларда ташлаш 11,3 % га, 3х8 манекенини отиш машқи 4,7 % га, эгилган ҳолда манекенини 10 марта отиш натижалари13 % га ўсган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish