Sayt test rejimida ishlamoqda

Хасанова Раъно Йўлдошевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
    Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аннемарие Шиммелнинг бадиий публицтик ижодида шарқ мавзиси”, 10.00.04 – Европа, Америка ва Австралия халқлари тили ва адабиёти ( немис тили) (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2018.3.PhD/Fil553.
Илмий раҳбар: Лиходзиевский Анатолий Степанович филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/30.12.2019.Fil.27.01.
Расмий оппонентлар:  Содиқов Зоҳиджон Якубович, филология фанлари доктори, профессор; Акобирова Сарвара Туевна, филология бўйича фалсафа доктори,доцент .
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Аннемарие Шиммелнинг буюк шахслар ҳақида яратган тарихий, илмий, адабий-публицистик асарларини тадқиқ этиш орқали Шарқнинг буюк сиймолари талқинини  таҳлил қилишдан иборат.
III.    Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Аннемарие Шиммелнинг “Жонон менинг жонимда” ва “Ислом солномаси” асарларидаги буюк сиймолар тимсоли талқини очиб берилган;
тарихий ва публисистик асарлардаги образларнинг  бадиий-услубий ва публицистик хусусиятлари аниқланган;
ёзувчи публисистикасини ташкил этган асарларнинг мавзуси, илгари сурган ғоялари ва бош  тимсолларининг Шарқ билан узвий боғлиқлиги мисоллар ёрдамида қатъий далилланган ҳамда олима  асарларида бир хил номдаги қаҳрамонларнинг  учраши,   дин ва илм консепсияси, олам ва одам муносабатлари, ҳаётийлик ва тарихийлик бир-бирини доимий тақозо этган яхлитлик экани асосланган; 
Изланаётган, кузатилаётган асарларда дин,  тасаввуф тарихида беқиёс ўрин тутган шахслар  тасвири  этакчилик қилиши шунингдек уларнинг  тарих, маданият ва фалсафа  фанларидаги талқинларидан  фарқланмаган ҳолда  бадиий публисистиканинг қонун-қоидаларига мос равишда талқин  этилгани далилланган. 
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шарқ буюк сиймоларининг Ғарб адабиётидаги талқини хусусида олинган маълумот ва материаллардан Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида 2021йил 29 сентябрда ташкил этилган семинар-тренинглар мазмунини бойитишда фойдаланилди ҳамда Ғарб ва Шарқ халқлари ўртасидаги адабий алоқаларни мустаҳкамлашда ҳисса бўлиб қўшилди;
Тадқиқот давомида эришилган натижалардан Ўзбекистон-Германия дўстлик жамияти томонидан (Дўстлик, ҳамкорликка ҳисса қўшган ўзбек ва немис зиёлилари) лойиҳасининг “Замон ва заминларда тобланган дўстлик” мавзусидаги китобга киритилди ва 69-01/94-сонли маълумотнома олинди;-Т., 2022 й.
Тадқиқот иши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари Қўмитасининг илмий амалий тадқиқотлар маркази бўлимига тақдим этилган. Марказ томонидан таҳлил этилиб, № 14-07-1896-сонли (маълумотнома) 14.10.2021 й. олинган.
          Изланиш натижаларидан Республика немис миллий маданий маркази билан ҳамкорликда А.Шиммел таваллудининг 100 йиллигига бағишланган тадбирда диссертант “Илмга бахшида умр” мавзусидаги маърузаси билан қатнашди ва №32-1- сонли маълумотнома олинди;
Олмон адиблари томонидан яратилган асарларни ўрганиш орқали олинган маълумот ва янгиликлар Ўзбекистон миллий телевидениясининг маданият ва маърифат телеканали ижодкорлари томонидан А.Шиммел ҳаёти ва ижодига бағишланган “Умр дафтари” кўрсатувни тайёрлашда асосий манба бўлиб хизмат қилди. Натижада, тадқиқот объэкти қилиб олинган манбалар ушбу кўрсатувнинг мазмунли ва оммабоп бўлишини таъминлаган ҳамда 01-02-03/105-сонли маълумотнома олинга

Yangiliklarga obuna bo‘lish