Sayt test rejimida ishlamoqda

Солихўжаева Дилдора Абдураимовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашни такомиллаштириш (ўсмир ёшдаги ўқувчилар мисолида), 13.00.01  Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи ихтисослиги. 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2023.3.PhD/Ped5310
Илмий раҳбар: Айниса Мусурманова, педагогика фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Ped.76.02.
Расмий оппонентлар: Эркабоева Нигора Шерматовна педагогика фанлари доктори, профессор; Артикова Муҳайё Ботиралиевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади ўсмир ёшдаги ўқувчиларини миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик таъсир омиллари, тамойиллари ҳамда педагогик имкониятларини кенгайтириш асосида ўқувчиларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш босқичлари (мотивацион-мақсадли, мазмунли-фаолиятли, қадриятли (аксиологик)-меёрий, натижавий-рефлексив) ҳамда бахтлилик индикаторлари ишлаб чиқилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш мазмуни “оила – маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлик фаолияти мониторинги кўрсаткичларига (ижтимоий, интеллектуал, психологик, коммуникатив, мослашувчанлик) устуворлик бериш ҳамда эрта никоҳ, эрта туғруқ ва қариндош-уруғлар орасидаги никоҳнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаштириш асосида такомиллаштирилган; 
ўқувчиларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларнинг асосий функсиялари (тарбиявий, фелицитологик, рекреатив, психотерапевтик), мезонлари (информатив, ахлоқий қадриятлар, мақсадга мувофиқлик, эркинлик) ҳамда тамойилларини татбиқ этишнинг интегратив имкониятлари (коннектив, функсионал, регулятив)ни аниқлаштириш асосида “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” бўйича махсус курс дастури ҳамда “Профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш” модели ишлаб чиқилган;
ўсмир ёшдаги ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашнинг замонавий механизмлари, инновацион таълим технологиялари (кузатиш, суҳбат, тушунтириш, баҳс-мунозара, манбалар билан ишлаш, рағбатлантириш, муаммоли вазият методлари)дан фойдаланиш ҳамда ўқувчиларни оилавий ҳаётга ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жиҳатдан тайёрлаш ва бу борада уларнинг билим, кўникма ва малакаларни шакллантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўсмир ёшдаги ўқувчиларини миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш механизмларини такомиллаштириш бўйича илмий натижалари асосида:
профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашнинг педагогик таъсир омиллари, тамойиллари ҳамда педагогик имкониятларини кенгайтириш асосида ўқувчиларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш босқичлари ҳамда бахтлилик индикаторлари ишлаб чиқилган ва ўсмир ёшдаги ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш жараёнида “оила – маҳалла — таълим муассасаси” ҳамкорлик фаолияти мониторинги кўрсаткичларига устуворлик бериш ҳамда эрта никоҳ, эрта туғруқ ва қариндош-уруғлар орасидаги никоҳнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаштириш асосида такомиллаштиришга оид таклифлардан “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” махсус курс дастурини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 13-январдаги 04/17-5-сонли маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари ва оила ҳамкорлигида ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлашда маънавий ва жисмоний соғлом авлодни тарбиялаш мазмуни, шакл ва методлари, педагогик-психологик шарт-шароитлари, омиллари, воситаларини ўзаро ҳамкорлик нуқтайи назаридан танлаш имкониятлари оширилган;
ўқувчиларни мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашда миллий қадриятларнинг асосий функсиялари, мезонлари ҳамда тамойилларини татбиқ этишнинг интегратив имкониятларини аниқлаштириш асосида “Ўсмир ёшдаги ўқувчиларини миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлаш” моделини ишлаб чиқишга оид таклифлар “Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” махсус курс дастурининг ўқув услубий мажмуаси материаллари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 15-январдаги 04/17-18-сонли маълумотномаси). Натижада, профессионал таълим муассасалари ўқувчиларини мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашни таъминлашнинг маънавий негизини такомиллаштириш юзасидан саъй-ҳаракатлар режасининг мақсадлари, вазифалари ва йўналишлари такомиллаштиришга эришилган;
профессионал таълим муассасаларида ўқувчиларни миллий қадриятлар воситасида мустақил оилавий ҳаётга тайёрлашнинг замонавий механизмлари, инновацион таълим технологияларидан фойдаланиш ҳамда ўқувчиларни оилавий ҳаётга ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий жиҳатдан тайёрлаш ва бу борада уларнинг билим, кўникма ва малакаларини шакллантириш орқали такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялар Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш” махсус курс дастурининг ўқув услубий мажмуаси материаллари мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 
15-январдаги 04/17-18-сонли маълумотномаси). Натижада, ўқувчи-ёшларни оилавий психологик саводхонлигини оширилиб, уларнинг шахслараро муносабатлар, оила психологиясига доир билимлари кенгайтирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish