Халилов Дониёр Абдулаззат ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтини такомиллаштириш”, 12.00.08 – Жиноят ҳуқуқи. Жиноят-ижроия ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1083.
Илмий раҳбар: Усмонов Дониёр Махмудович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси, DSc.31/30.12.2019.Yu.25.02.
Расмий оппонентлар: Ниёзова Саломат Сапаровна, юридик фанлар доктори, профессор; Рустам Кабулов, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтининг назарий, ҳуқуқий ҳамда амалий жиҳатларини чуқур ўрганиш ва таҳлил қилиш орқали такомиллаштириш бўйича таклиф-тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига ишга ёки ўқишга жойлашиш, муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш, муайян жойларга бормаслик, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбуриятларни юклатиши асослантирилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг
хулқ-атвори устидан назоратни ички ишлар органлари амалга ошириши асослантирилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан суд илгари ушбу шахснинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиши ёхуд унинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклатиши асослантирилган;
агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозимлиги асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш институтига оид жиноят-ҳуқуқий нормаларни, уларни қўллаш амалиётини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш чоғида суд асослар мавжуд бўлган тақдирда, маҳкумнинг зиммасига ишга ёки ўқишга жойлашиш, муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг яшаш жойи, иш ёки ўқиш жойи ўзгарганлиги ҳақида унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органга хабар бериш, муайян жойларга бормаслик, алкоголизм, гиёҳвандлик, заҳарвандлик ёки таносил касаллигидан даволаниш курсини ўташ, Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқмаслик мажбуриятларни юклатиш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги 938-сон Қонунининг 71-моддаси
1-банди 3-кичик банди 6-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 14-октябрдаги 3/08-199-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларни жорий этилганлиги маҳкумларнинг қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш ҳамда уларни ахлоқан тузатиш бўйича тарбиявий ишларнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахсларнинг хулқ-атвори устидан назоратни ички ишлар органлари амалга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги 938-сон Қонунининг 71-моддаси 1-банди 3-кичик банди 7-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 14-октябрдаги 3/08-199-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларни жорий этилганлиги маҳкумларнинг ҳуқуқларига риоя этиш, уларнинг келгусида жамиятга ижтимоий мослаштиришда кўмаклашишга хизмат қилган;
жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахснинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан суд илгари ушбу шахснинг зиммасига юклатилган мажбуриятларни тўлиқ ёки қисман бекор қилиши ёхуд унинг зиммасига қўшимча мажбуриятлар юклатиши мумкинлиги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги 938-сон Қонунининг 71-моддаси 1-банди 3-кичик банди 8-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил 14-октябрдаги 3/08-199-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларни жорий этилганлиги маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларининг ҳимоясини таъминлаш, қайта жиноят содир этилишининг олдини олишга хизмат қилган;
агар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинган шахс суд томонидан ўз зиммасига юклатилган мажбуриятларни ўталмаган жазо муддати давомида бажармаса, суд унинг хулқ-атвори устидан назоратни амалга оширувчи органнинг тақдимномасига биноан уни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилишни бекор қилиш ва ўталмаган жазо муддатини ўташи ҳақидаги масалани кўриб чиқиш лозимлиги таклифи Ўзбекистон Республикасининг 2024-йил 7-августдаги “Пробация тўғрисида”ги 938-сон Қонунининг 71-моддаси 1-банди 3-кичик банди 10-хатбошини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлар институтининг 2024-йил
14-октябрдаги 3/08-199-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларни жорий этилганлиги маҳкумларнинг ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, улар томонидан қайта жиноят содир этилишининг олдини олиш, уларда қонунга итоаткор хулқ-атворни шакллантиришга хизмат қилган.