Полванов Сардор Комиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Ион алмашув қатронини қайта тиклаш жараёнидаги чиқинди суюқлигидан кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни олиш усулларини ишлаб чиқиш», 04.00.14 – Фойдали қазилмаларни бойитиш (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.3.PhD/Т2368.
Илмий раҳбар: Эргашев Улугбек Абдурасулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети, DSc.17/04.06.2021.Т.06.01.
Расмий оппонентлар: Мухиддинов Баходир Фахриддинович, кимё фанлари доктори, профессор; Алматов Илхомжон Мирзабек ўғли, техника фанлари доктори, ката илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ион алмашув қатронини қайта ишлаш жараёнидаги чиқинди суюқлигидан кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни олиш усулларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ион алмашинув қатронларни регенерациясида кислота билан қайта ишлашда элементларнинг хатти-ҳаракатлари асосида уларнинг концентрациясининг муҳитнинг пҲ даражасига боғлиқлиги ва у пҲ 1,6 да макисмумга етиб бориши аниқланган;
цементация жараёнида рух кукуни сарфи 0,25 г/л ва пҲ=5 бўлганда кумушнинг энг тўлиқ - 99% дан ортиқ чўкишига эришилиши аниқланган;
цементация жараёнида никел чўкишининг тўлиқлиги ҳароратга боғлиқлиги илмий асосланган ва ҳарорат 80°C га кўтарилганда никелнинг энг максимал миқдорда чўкиши аниқланган;
ўзлаштириш натижасида 87,7% тозаликдаги кумуш қотишмасини ҳамда 81,7% тозаликдаги хомаки никелни иқтисодий жиҳатдан самарали олиш имконини берадиган 2-ГМЗнинг сорбсия ва регенерация цехининг кислотали чиқинди суюқликларини қайта ишлашнинг мақбул технологик схемаси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ион алмашув қатронини қайта ишлаш жараёнидаги чиқинди суюқлигидан кумуш ва бошқа қимматбаҳо металларни олиш усулларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий амалий натижалар асосида:
ион алмашинув қатронлар десорбсияси жараёнининг кислотали эритмаларидан кумушни йўл-йўлакай олиш усули НКМК Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводида жорий этилган («НКМК» АЖнинг 2024 йил 18 ноябрдаги 23/01-01-07/711-сонли маълумотномаси). Натижада, ион алмашинув қатронлар десорбсияси жараёнининг кислотали эритмаларидан 87,7% тозалигидаги кумуш қотишмаси олишни имконини берган;
ион алмашинув қатронлар десорбсияси жараёнининг кислотали эритмаларидан никелни йўл-йўлакай олиш усули НКМК Марказий кон бошқармасининг 2-гидрометаллургия заводида жорий этилган («НКМК» АЖнинг 2024 йил 18 ноябрдаги 23/01-01-07/711-сонли маълумотномаси). Натижада, ион алмашинув қатронлар десорбсияси жараёнининг кислотали эритмаларидан 81,7% никел сақловчи никел қотишмаси олишни имконини берган.