Ярмухамедова Иродахон Носир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Туркия геосиёсатида Марказий Осиёнинг ўзига хос жиҳатлари ва истиқболлари” мавзусидаги 23.00.04 - “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Ss471
Илмий раҳбар: Жўраев Нарзулла Қосимович. сиёсий фанлар доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат шарқшунослик университети, DSc.03/29.12.2022.Ss.21.02
Расмий оппонентлар:
Муҳаммадсиддиқов Муҳаммадолим Муҳаммадрозиқ ўғли, сиёсий фанлари доктори, профессор.
Ғозиев Равшан Рустамович, сиёсий фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Туркиянинг замонавий геосиёсатида Марказий Осиё омили ва истиқболларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Туркиянинг замонавий геосиёсатида Марказий Осиё минтақаси стратегик ўрин тутаётганлиги, кенг қамровли ва кўп қиррали сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестисиявий, маданий-гуманитар алоқалар динамикаси ривожанаиб, умумий тарихий илдизлар, муштарак тил, ягона дин, маданият, ўхшаш қадрият ва ан'аналар Туркиянинг Марказий Осиёдаги минтақавий ёндашувларига асос бўлиб хизмат қилаётганлиги “Туркий бирдамлик” консепсиясига кўра асослаб берилган.
Халқаро муносабатлар тизимидаги геосиёсий қарашларидан келиб чиқиб, Туркия Туркий далатлар ташкилотини иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан тўлақонли минтақавий ҳамкорлик механизмидан янги дунё тартиботида иштирок этувчи мақомидаги платформага айлантиришни назарда тутувчи узоқ муддатли стратегик вазифаларни ишлаб чиқаётганлиги “Туркий нигоҳ–2040” консептуал дастури асосида исботланган.
Туркий давлатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кўлами кенгайиб, давлатлараро муносабатлар ўзаро ишонч ва хурмат тамойиллари асосида ривожланиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги интеграцияни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида “Туркий давлатлар Божхона Иттифоқи тўғрисидаги шартнома” лойиҳасини ишлаб чиқиш таклифи далилланган.
Марказий Осиё ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш, “Туркий дунё” халқлари ўртасида халқ дипломтиясини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ташқи сиёсатида Туркия билан ўзаро манфаатли муносабатларни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришга қаратилган устувор мақсадлардан келиб чиқиб, ўзаро боғлиқлик жараёнига туртки берувчи “Марказий Осиё + Туркия” форматини ташкил этиш зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Марказий Осиё ва Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш, “Туркий дунё” халқлари ўртасида халқ дипломтиясини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ташқи сиёсатида Туркия билан ўзаро манфаатли муносабатларни сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтаришга қаратилган устувор мақсадлардан келиб чиқиб, ўзаро боғлиқлик жараёнига туртки берувчи “Марказий Осиё + Туркия” форматини ташкил этиш зарурати юзасидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 2024 йил 1 майдаги № 16-03/ 14034- сон ма'лумотномаси). Натижада диссертасияда билдирилган илмий хулосалар, таклиф ва тавсиялар соҳага оид ахборот-таҳлилий базани такомиллаштиришга ва амалда қўллашга хизмат қилган.
Туркиянинг замонавий геосиёсатида Марказий Осиё минтақаси стратегик ўрин тутаётганлиги, кенг қамровли ва кўп қиррали сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестисиявий, маданий-гуманитар алоқалар динамикаси ривожанаиб, умумий тарихий илдизлар, муштарак тил, ягона дин, маданият, ўхшаш қадрият ва анъаналар Туркиянинг Марказий Осиёдаги минтақавий ёндашувларига асос бўлиб хизмат қилаётганлиги “Туркий бирдамлик” консепсиясига асосланганлиги хусусидаги илмий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Маданият Вазирлиги ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатни тайёрлашда фойдаланилган. (Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг 2024 йил 8 апрелдаги 14-07-609-сон ма'лумотномаси). Диссертасиянинг натижалари асосида билдирилган хулосалар Ўзбекистонда Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиларни ишлаб чиқишга ёрдам берган.
Туркий давлатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг кўлами кенгайиб, давлатлараро муносабатлар ўзаро ишонч ва хурмат тамойиллари асосида ривожланиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда Туркий давлатлар ташкилоти доирасидаги интеграцияни босқичма-босқич амалга ошириш мақсадида “Туркий давлатлар Божхона Иттифоқи тўғрисидаги шартнома” лойиҳаси хусусидаги муҳим таҳлилий хулоса ва таклифлардан ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан ахборот-таҳлилий ҳужжатни тайёрлашда фойдаланилган. (ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитасининг 2024 йил 27 мартдаги 01-27-183-сон далолатномаси). Келтирилган илмий натижалардан Ўзбекистон Либерал демократик партиясининг иш режасига киритилган тадбирларни амалга оширишда ўзига хос манбаа вазифасини бажаришга хизмат қилган.
Халқаро муносабатлар тизимидаги геосиёсий қарашларидан келиб чиқиб, Туркия Туркий далатлар ташкилотини иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан тўлақонли минтақавий ҳамкорлик механизмидан янги дунё тартиботида иштирок этувчи мақомидаги платформага айлантиришни назарда тутувчи узоқ муддатли стратегик вазифаларни ишлаб чиқаётганлиги “Туркий нигоҳ–2040” консептуал дастурига оид илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканали ижодкорлари “Ўзбекистоннинг хорижий давлатлар билан ҳамкорлиги масалалари” мавзусидаги “Тақдимот” кўрсатувини тайёрлаш жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат унитар корхонасининг 2023 йил 19 ноябрдаги 02-40-2398-сон ма'лумотномаси). Натижада бу кўрсатув Марказий Осиё давлатлари ва Туркия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий, фан-таълим соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш аҳамиятини кенг жамоатчилик ва аҳолига илмий тарзда етказишга хизмат қилган.