Вафокулова Наргиза Ҳамзаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекцияси кечиш хусусиятлари» 14.00.10 – Юқумли касалликлар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tib3546.
Илмий раҳбар: Мусабаев Эркин Исакович, тиббиёт фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.04/29.02.2024.Tib.93.01.
Расмий оппонентлар: Қосимова Раъно Ибрагимовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc); Раҳматуллаева Шаҳноза Баҳодировна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Абу Али ибн Сино номидаги Тожикистон давлат тиббиёт университети (Тожикистон Республикаси).
II. Тадқиқотнинг мақсади: эрта ёшдаги болаларда норовирус этиологияли ўткир ичак инфекцияларининг клиник ва лаборатор кечиш хусусиятларини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Самарқанд вилоятида илк маротаба Юқумли касалликлар клиник шифохонасига ўткир ичак инфекциялари ташхиси билан ётқизилган эрта ёшдаги 0-3 ойлик, 3-6 ойлик, 6-9 ойлик, 9-12 ойлик бўлган болаларда норовирус 7% дан 23,6% гача учраши аниқланган;
эрта ёшдаги болалар орасида норовирус этиологияли ўткир ичак инфекциялари 114 нафар болаларда моноинфекция, 212 нафар болаларда микст кўринишда (норовирус-вирус ва норовирус-бактериал этиологияли) кечиши, иссиқ иқлим шароитида давомли ўтиши тасдиқланган;
илк маротаба эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекциясининг норовирус-вирус микст инфекция кўринишида норо-ротавирусли микст тури, вирус бактериал кечишида шартли патоген флора вакиллари ва кампилобактерияли микст тури устунлик қилиши исботланган;
соғлиқни сақлаш амалиётига ўткир ичак инфекцияларини ташхислашда иммунофермент таҳлил усулини киритиш эрта муддатларда касаллик қўзғатувчисини аниқлаш ва далилланган даволаш усулини ўз вақтида ўтказиш имконини бериши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекцияси кечиш хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Самарқанд вилоятида илк маротаба Юқумли касалликлар клиник шифохонасига ЎИИ ташхиси билан ётқизилган эрта ёшдаги 0-3 ойлик, 3-6 ойлик, 6-9 ойлик, 9-12 ойлик бўлган болаларда норовирус инфекцияси 7% дан 23,6% гача учраши бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгаши томонидан 25.06.2024 йил 11-сон билан тасдиқланган “Болаларда норовирусли инфекция касаллигини замонавий усулларда эрта ташхислаш” номли услубий тавсияномага киритилган. Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 11.07. 2024 йилдаги 01-1386-сонли хати, Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.07.2024 йилдаги 21-сонли буйруғи) амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.08.2024 йил 18-сон) ва Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.08.2024 йилдаги 01/968 - сонли хати, Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.08.2024 йилдаги 52-сонли буйруғи), амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.09.2024 йил 16-сон) билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 08/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Самарқанд вилоят юқумли касалликлар клиник шифохонасига ўткир ичак инфекцияси ташхиси билан ётқизилган эрта ёшдаги болалар орасида номаълум этиологияли ўткир ичак инфекциялари этиологик структурасида норовирус инфекцияси ўрни ўрганилган ва эрта ёшдаги болаларда ўткир ичак инфекциялари орасида норовирус инфекцияси учраш частотаси кўрсатиб берилган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда номаълум этиологияли ўткир ичак инфекциялари этиологик структурасида норовирус инфекциясини ўрганиш адекват даво ўтказилишига ва койка кунларининг қисқаришига, шу асосда ҳар бир беморга бир койка куни учун 29450 сўм миқдорида маблағни тежаш имконини берган. Хулоса: эрта ёшдаги болалар орасида номаълум этиологияли ўткир ичак инфекциялари этиологик структурасида норовирус инфекцияси ўрнини ўрганиш эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекциясига тўғри ташхис қўйиш орқали бюджет маблағларини кунига 26786 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни кунига 91000 сўмга иқтисод қилиш имконини берган;
иккинчи илмий янгилик: эрта ёшдаги болаларда норовирус этиологияли ўткир ичак инфекциялари 114 нафар болаларда моноинфекция, 212 нафар болаларда микст кўринишда (норовирус-вирус ва норовирус-бактериал этиологияли) кечиши, иссиқ иқлим шароитида давомли ўтиши тасдиқланганлиги ҳақидаги натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгаши томонидан 25.06.2024 йил 11-сон билан тасдиқланган “Болаларда норовирусли инфекция касаллигини замонавий усулларда эрта ташхислаш» услубий тавсияномасига киритилган. Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 11.07.2024 йилдаги 01-1386-сонли хати, Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.07.2024 йилдаги 21-сонли буйруғи) амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.08.2024 йил 18-сон) ва Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.08.2024 йилдаги 01/968-сонли хати, Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.08.2024 йилдаги 52-сонли буйруғи), амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.09.2024 йил 16-сон) билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 08/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда норовирусли моноинфекция клиник кечиш хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касаллик эрта ташхисотини такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда норовирусли моноинфекция кечиш хусусиятларини ўрганиш иссиқ иқлим шароитида касалликнинг давомли ўтишини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида ташхис қўйилишига, касалликнинг 3 ойгача бўлган болаларда оғир кечишининг олдини олишга, юқумли касалликлар бўлимларида ётоқ кунларини камайтириш имконини берди ва ҳар бир беморга даволаниш курси учун 380443 миқдорида маблағ иқтисод қилинишига ва адекват даво ўтказилиши ҳисобига беморларнинг шифохонада қолиш муддатини қисқартириб, дори-дармон тежалишига олиб келди (1 беморга кунига 27563 сўмлик дори воситалари ва 26786 сўмлик озиқ овқат сарф қилинган). Хулоса: Самарқанд вилоятида эрта ёшдаги болаларда иссиқ иқлим шароитида норовирусли инфекция моно ва микст (норовирус-вирус ва норовирус-бактериал) шаклида кечишини ўрганиш даволаш самарасини ошириши ва касаллик асоратларини камайтириши исботланди.
учинчи илмий янгилик: илк маротаба эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекциясининг норовирус-вирус микст инфекция кўринишида норо-ротавирусли микст тури, норовирус бактериал микст турида шартли патоген флора вакиллари ва кампилобактерияли тури устунлик қилиши исботланганлиги бўйича таклифлар Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгаши томонидан 25.06.2024 йил 11-сон билан тасдиқланган “Болаларда норовирусли инфекция касаллигини замонавий усулларда эрта ташхислаш» услубий тавсияномасига киритилган. Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 11.07. 2024 йилдаги 01-1386-сонли хати, Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.07.2024 йилдаги 21-сонли буйруғи) амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.08.2024 йил 18-сон) ва Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.08.2024 йилдаги 01/968 - сонли хати, Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.08.2024 йилдаги 52-сонли буйруғи), амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.09.2024 йил 16-сон) билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 08/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: норовирус инфекцияси вирус вирус кечишида норо-ротавирусли микст тури, вирус бактериал кечишида бошқа патоген микроорганизмлар ассоциациясида микст кечишининг клиник хусусиятларини аниқлашга ва шу орқали касалликка эрта ташхис қўйиш, рационал даво чораларини такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ёшдаги болаларда касаллик кечиш хусусиятларини ўрганиш уларда ташхисот сифатини яхшилашга ва лаборатор харажатларни қисқартиришга ёрдам берди. ЎИИ билан касалланган беморлар шифохонага тушган кунидан бошлаб, стандарт бўйича турли инфекцияларга бактериологик экма учун таҳлил топширишади (битта озуқа муҳити ўртача 58750 сўмни ташкил этади). Касалликка ўз вақтида тўғри ташхис қўйилиши натижасида бир беморга лаборатория харажатларидан 295000 сўм иқтисод қилинган (бир беморга бактериологик таҳлил 235000 сўмни, антибиотик сезгирлик таҳлили 60000 сўмни ташкил этади). Хулоса: эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекцияси моноинфекция ва микст шакллари кечиш хусусиятларини ўрганиш ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, касаллик асоратларининг камайтириш имконини берди;
тўртинчи илмий янгилик: соғлиқни сақлаш амалиётига ўткир ичак инфекцияларини ташхислашда иммунофермент таҳлил усулини киритиш эрта муддатларда касаллик қўзғатувчисини аниқлаш ва далилланган даволаш усулини ўз вақтида ўтказиш имконини бериши асосланганлиги бўйича натижалар Самарқанд давлат тиббиёт университети эксперт кенгаши томонидан 25.06.2024 йил 11-сон билан тасдиқланган “Болаларда норовирусли инфекция касаллигини замонавий усулларда эрта ташхислаш» услубий тавсияномасига киритилган. Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Жиззах вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 11.07. 2024 йилдаги 01-1386-сонли хати, Жиззах вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.07.2024 йилдаги 21-сонли буйруғи) амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.08.2024 йил 18-сон) ва Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг (Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармасининг 23.08.2024 йилдаги 01/968 - сонли хати, Сирдарё вилоят Юқумли касалликлар шифохонасининг 23.08.2024 йилдаги 52-сонли буйруғи), амалиётга жорий қилиш тўғрисидаги далолатномаси (23.09.2024 йил 16-сон) билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий техник кенгашнинг 13.11.2024 йилдаги 08/35-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: соғлиқни сақлашнинг бирламчи бўғинидаги муассасаларда норо- ва бошқа вирусли диареяларни аниқлашда иммунофермент таҳлил (IgM ва IgG) усулининг амалиётга татбиқ этилиши ва ташхис қўйиш алгоритми ишлаб чиқилиши эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекциясига эрта ташхис қўйиш ва адекват даволаш усулларини такомиллаштиришга имкон берган. Иқтисодий самарадорлиги: ўткир ичак инфекциялари вирус қўзғатувчиларининг иқтисодий жиҳатдан кам маблағ талаб этиладиган иммунофермент таҳлил усулини амалиётга киритиш касалликнинг эрта муддатларида тезкор ташхис қўйиш имконияти (ушбу усулда ташхис қўйиш битта беморга 25000 сўмни, полимераз занжирли реакция усулида ташхис қўйиш битта беморга 250000 сўмни ташкил этади) бюджет маблағларини 225000 сўмга, бюджетдан ташқари маблағларни 179654 сўмга тежаш имконини берди. Хулоса: эрта ёшдаги болаларда норовирусли инфекция касаллигида ташхисот қўйиш алгоритми, ҳамда замонавий усулда эрта ва самарали ташхислаш усули педиатрлар, юқумли касалликлар бўйича мутахассислар, умумий амалиёт шифокорлари, неонатологлар амалиётида фойдаланиш учун тавсия этилган.
Илмий янгиликдан кенгайтирилган ҳолда фойдаланиш: «Эрта ёшдаги болаларда норовирус инфекцияси кечиш хусусиятлари» мавзусида илмий янгиликни бошқа Соғлиқни сақлаш муассасаларига жорий этиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги илмий-техник кенгаши раисига Самарқанд давлат Тиббиёт университети илмий ишлар ва инновациялар проректори томонидан 17.10.2024 йилда 1382-сонли хати юборилган.