Sayt test rejimida ishlamoqda

Ўразова Муборак Юлдошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жисмоний тарбия дарсларини гигиеник меъёрлар асосида ташкил этиш методикаси”, 13.00.04–Жисмоний тарбия, спорт машғулотлари, соғломлаштириш ва адаптив жисмоний тарбия назарияси ва методикаси, педагогика фанлари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2024.1.PhD/Ped3253
Илмий раҳбар: Шопулатов Абдумалик Нуруллаевич педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
Илмий Кенгаш фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, DSc.03/30.12.2019.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Алламуродов Шухрат педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Ураимов Санжар Рузматович педагогика фанлари доктори (DSc), доцент;
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педогогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчиларнинг турли иқлим шароитларида гигиеник меъёрлар ҳамда нўананавий машқлардан фойдаланиб жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
умум таълим мактаби ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларини самарали ташкил этиш мақсадида машғулот жараёнларининг асосий қисмида жисмоний сифатларни ривожлантиришга ноанъанавий машқлар дастурини қўллаш ҳисобига гигиеник ҳамда жисмоний юкламалар меъёрларини шакиллантириш услублари такомиллаштирилган;
умум таълим мактаб ўқувчиларининг жисмоний сифатларини яхшилаш мақсадида айланма машқ услубларидан дарс жараёнида фойдаланиб узлюксиз ва интенсив воситаларни қўллаш ҳисобига жисмоний тайёргарлик даражаси такомиллаштирилган;
умум таълим мактаб ўқувчиларининг жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш ва ривожлантириш учун ишлаб чиқилган комплекс машқлар мажмуасинин қўллаш ёрдамида гигиеник меъёрлар дастурига ўзгартириш киритиш ҳисобига дарс самарадорлиги оширилган;
умум таълим мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарс самарадорлигини ошириш мақсадида ўқувчилар саломатлигига таъсир этувчи юкламаларни мажмуали назорат қилиш орқали гигиеник воситаларни қўллаш ҳисобига модел шакиллари такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Жисмоний тарбия дарслари жараёнида ўқувчиларда гигиеник меъёрларни ривожлантиришни илмий-педагогик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
гигиеник омилларнинг жисмоний тарбия дарсларида жисмоний ҳолатига ҳамда организмига таъсири тўлқинсимон ҳамда интенсив жисмоний юкламалар самарадорлигини аниқлаш методикаси Тошкент шаҳар Учтепа туманидаги 283-малтабўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024 йил 4-октябрдаги 03-16/9859-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлариўртача 20,4фоизга яхшиланган;
гигиеник омилларнинг жисмоний тарбия дарсларида жисмоний ҳолатига ҳамда организмига таъсири тўлқинсимон ҳамда интенсив жисмоний юкламалар самарадорлигини аниқлаш методикаси Тошкент вилоятиҚибрай туманидаги 22-мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024 йил 4-октябрдаги 03-16/9859-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг функсионал тайёргарлик кўрсаткичлари ўртача 11,6 фоизга яхшиланган;
гигиеник омилларнинг жисмоний тарбия дарсларида жисмоний ҳолатига ҳамда организмига таъсири тўлқинсимон ҳамда интенсив жисмоний юкламалар самарадорлигини аниқлаш методикаси Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги 34-мактаб ўқувчиларининг жисмоний тарбия дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 4-октябрдаги 03-16/9859-сон маълумотномаси). Натижада, ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлик кўрсаткичлари ўртача 21,4 фоизга яхшиланган;
ўқувчиларининг функсионал тайёргарлиги кўрсаткичларини яхшилашга қаратилган таклиф ва тавсиялар Урганч туман 1-мактаб ўқувчилари жисмоний тарбия дарсларига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси спорт вазирлигининг 2024-йил 4-октябрдаги 03-16/9859-сон маълумотномаси). Натижада, 6-синф ўқувчиларининг функсионал тайёргарлик кўрсаткичлари ўртача 8,0 фоизга яхшилашга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish