Sayt test rejimida ishlamoqda

Таджиматова Хосиятхон Ботиржон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш методикаси” 13.00.06 – Рақамли таълим назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped8009.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Абдувалиева Дилсора Нодиржон қизи, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент давлат педагогика университети, DSc.03/30.01.2020.Ped.26.01.
Расмий оппонентлар: Султонова Ўғилой Набиевна, педагогика фанлари доктори; Абдуллаев Ботир Баҳтиёрович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари инновацион ёндашувлар, интеграциялашган ва интерфаол таълим технологиялари, замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ҳамда методик компетентлик, компетенсияларни ижодий қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланиш малакаларини ривожлантириш асосида аниқлаштирилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик жараёни методик стратегиялардан рационал фойдаланишга қаратилган рақамли платформалар ва воситаларни қиёсий лойиҳалаш ҳамда рефлексив ва коллаборатив ёндашувга кўра ижодий тафаккур ва маданиятлараро коммуникация кўникмаларни ривожлантиришга устуворлик бериш такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш методикаси замонавий рақамли воситалар ва платформаларнинг дидактик-ривожлантирувчи хусусиятларингдан самарали фойдаланиш ҳамда таълим жараёнида инновацион технологияларни интеграциялаш, ижодий ва когнитив малакаларини оширишга устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш мазмуни касбий фаолият натижаларига таъсири даражасини экспериментал равишда аниқлаш ҳамда ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган шахсий сифатлар динамик интенсивлигини диагностик прогнозлаш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш методикасига оид тадқиқотнинг илмий натижалари асосида:
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари инновацион ёндашувлар, интеграциялашган ва интерфаол таълим технологиялари, замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш ҳамда методик компетентлик, компетенсияларни ижодий қайта ишлаш ва улардан самарали фойдаланиш малакаларини ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид таклифлар  “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7580/04 рақамли далолатномаси). Натижада, таълим мазмунини  такомиллаштириш ҳамда бўлажак ўқитувчиларининг билим даражасини оширишга эришилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компетенсияларини ривожлантиришнинг педагогик жараёни методик стратегиялардан рационал фойдаланишга қаратилган рақамли платформалар ва воситаларни қиёсий лойиҳалаш ҳамда рефлексив ва коллаборатив ёндашувга кўра ижодий тафаккур ва маданиятлараро коммуникация кўникмаларни ривожлантиришга устуворлик бериш такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7580/04 рақамли далолатномаси). Бўлажак ўқитувчиларининг умуммаданий компетенсиясини   ривожлантиришни элеcтрон дастурий таъминотини такомиллаштиришга шароит яратилган;
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш методикаси замонавий рақамли воситалар ва платформаларнинг дидактик-ривожлантирувчи хусусиятларингдан самарали фойдаланиш ҳамда таълим жараёнида инновацион технологияларни интеграциялаш, ижодий ва когнитив малакаларини оширишга устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7580/04 рақамли далолатномаси). Натижада, таълим мазмунини  такомиллаштириш ва бўлажак ўқитувчиларининг умуммаданий компетенсиясини   ривожлантиришга ўргатиш имкони оширилган.
бўлажак ўқитувчиларнинг умуммаданий компенсияларини ривожлантирувчи педагогик дастурий таъминотни такомиллаштириш мазмуни касбий фаолият натижаларига таъсири даражасини экспериментал равишда аниқлаш ҳамда ташаббускорлик, ҳамкорлик, ўз-ўзини ривожлантиришга қаратилган шахсий сифатлар динамик интенсивлигини диагностик прогнозлаш асосида такомиллаштиришга оид таклифлар “Математика ва уни ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университетининг  2024-йил 28-декабрдаги 11-05-7580/04 рақамли далолатномаси). Натижада педагогика олий таълим ташкилотларида ўқув фаолиятида бўлажак ўқитувчининг умуммаданий компетенсияси ривожлантиришга эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish