Sayt test rejimida ishlamoqda

Абдуллаев Абдуманнон Холдоровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Темир асосли юқори хромли металл кукунидан ейилишбардош қоплама олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 - Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2. PhD/Т4655.
Илмий раҳбар: Бердиев Дороб Муратович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Махмуджон Махамаджонович, техника фанлари доктори, профессор; Каршиев Мамарайим, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: темир асосли юқори хромли металл кукунидан ейилишбардош қоплама олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
маҳаллий хомашёлар асосида темир асосли юқори хромли металл кукунидан ейилишбардош қопламани самарали таркиби ишлаб чиқилган;
хром элементининг механик хоссаларига таъсири асосида плуг лемехининг ишчи қисмлари ейилишбардошлилигини талаб даражасини таъминловчи кукуннинг оптимал кимёвий таркиби ишлаб чиқилган;
қоплама қатламининг қалинлигига боғлиқлик даражаси асосида плуг лемехи ишчи қисмларининг ейилиш қийматига таъсир кўрсатувчи омиллар аниқланган;
қопламани ғоваклик даражасини камайтириш асосида плуг лемехининг хизмат муддатини 1,7-1,8 мартага оширувчи металл кукунидан ейилишбардош қоплама қоплаш технологияси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Темир асосли юқори хромли металл кукунидан ейилишбардош қоплама олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижалар асосида:
маҳаллий хомашёлар асосида темир асосли юқори хромли металл кукунидан ейилишбардош қопламани самарали таркиби “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг илмий технологик марказида амалиётга жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2024 йил 15 августдаги 01/115-сонли маълумотномаси). Натижада, ерга ишлов берувчи плуг лемехининг хизмат муддатини 1,7-1,8 мартага ошириш имконини берган;
ерга ишлов берувчи плуг лемехининг ишчи юзасига кукун қоришмасидан қоплама олиш технологик режими “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖ нинг илмий технологик марказида жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2024 йил 15 августдаги 01/115-сонли маълумотномаси). Натижада, ерга ишлов берувчи плуг лемехининг ишчи юзаларини ейилишбардошлилигини 50-60% гача ошириш имконини берган;
ерга ишлов берувчи плуг лемехининг ишчи юзасига темир асосли юқори хром кукунидан ейилишбардош қоплама қоплаш технологияси “Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг илмий технологик марказида жорий қилинган (“Ўзбекистон технологик металлар комбинати” АЖнинг 2024 йил 15 августдаги 01/115-сонли маълумотномаси). Натижада, ерга ишлов берувчи плуг лемехининг эҳтиёт қисмларини тайёрлаш учун кетадиган капитал харажатлар сарфини 30-35% гача камайтириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish