Шакарбайев Улуғбек Абдулакимовичнинг
фан доктори (DSc) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Марказий ва Шимоли-ғарбий Ўзбекистон сув моллюскалари трематода серкариялари фаунаси ва унинг шаклланиш йўллари», 03.00.06 - Зоология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2020.2.DSc/B114.
Илмий маслаҳатчи: Акрамова Фируза Джалалиддиновна, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Зоология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Зоология институти, DSc.02/30.12.2019.B.52.01.
Расмий оппонентлар: Медетов Махсетбай Жапақович, биология фанлари доктори, профессор; Иззатуллаев Зубайдулла Иззатуллаевич, биология фанлари доктори, профессор; Эсова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг Марказий ва Шимоли-ғарбий сув ҳавзалари моллюскаларида ривожланган трематода серкариялар фаунасини баҳолаш, биоекологик хусусиятларини аниқлаш ҳамда ҳайвонларда кенг тарқалган трематодозларнинг олдини олиш усулларини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Марказий ва Шимоли-ғарбий Ўзбекистон сув ҳавзаларида Лймнаеидае, Планорбидае, Пҳйсидае ва Тҳиаридае оилаларига мансуб 21 тур чучук сув моллюскаларида трематода серкариялари билан зарарланиш аниқланган;
моллюскаларнинг оилалар кесимида трематода серкариялари билан зарарланиш даражалари (Лймнаеидае – 8,37%, Планорбидае – 11,9%, Пҳйсидае – 13,6%, Тҳиаридае – 26,7%) аниқланган;
чучук сув моллюскаларида трематода серкариялари фаунаси 2 кенжа синф, 10 туркум, 13 оила, 27 авлодга мансуб 38 турдан иборатлиги аниқланган;
трематода серкарияларининг 4 тури – Нотоcотйлус эпҳемера, Пҳилопҳтҳалмус луcипетус, Скржабиноеcес симилис, Плеурогенес cлавигер Ўзбекистон фаунаси учун илк бор янги тур сифатида аниқланган;
серкарияларнинг моллюскадан ажралиб чиқиш ритмлари сув ҳарорати ва ёруғлик омилларига боғлиқлиги аниқланган, ушбу жараён баҳорнинг охири, ёз ва куз фаслларида амалга ошиши асосланган;
Марказий ва Шимоли-ғарбий Ўзбекистон сув ҳавзаларида трематода серкариялар фаунасининг шаклланиши, биоекологик хусусиятлари ва уларнинг биоғенотик алоқалари асосида амалга ошиши исботланган;
қайд этилган серкарияларнинг жинсий вояга йетган шакллари (марита) балиқлар, сувда ва қуруқликда яшовчилар, судралиб юрувчилар, қушлар ва сутемизувчиларнинг паразитлари сифатида, ушбу нуқтаи назардан келиб чиқиб, трематода серкарияларининг умуртқали ҳайвон – хўжайинларни зарарлаш стратегияси 4 гуруҳдан ташкил топганлиги исботланган;
Меланоидес каинаренсис моллюска гепатопанкреастик бези ва гонада тўқималарига Пҳилопҳтҳалмус луcипетус личинкаларининг таʼсири биринчи марта аниқланган;
Лймнаеа ауриcулариа моллюска организмида ривожланган Счистосома туркестаниcум серкариялари нуклеотидлар кетма-кетлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Марказий ва Шимоли-ғарбий Ўзбекистон сув моллюскалари трематода серкариялари фаунаси ва унинг шаклланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
трематода личинкаларининг зарарлаш стратегиялари ҳамда трематодозларининг олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикасининг чорвачиликка ихтисослашган туманлари ветеринария амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 13 апрелдаги 33/01-04-212-сонли маʼлумотномаси). Натижада, йирик ва майда шохли ҳайвонларда турли трематодоз (фассиолез, шистосомоз, гастротилаксоз) касалликларнинг келиб чиқиш йўлларини эрта аниқлаш ва шу билан бирга чорва молларининг гелъминтозларини мониторинг қилиш ҳамда профилактик чораларни оптималлаштириш имконини берган;
ҳайвонларнинг асосий трематодозларидан бири – шистосомозга празиквантелнинг супрамолекуляр комплекслари билан дегелминтизағияси ҳамда профилактик дегелминтизағия тадбирларининг оптимал муддатлари бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги “Сейимбет” фермер хўжалиги фаолияти амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2023 йил 13 апрелдаги 33/01-04-212-сонли маʼлумотномаси). Натижада, празиквантелнинг модификағияланган препаратларининг қўй ва қорамоллар шистосомозига нисбатан 100% самарадорликга эришиш имконини берган;
чучук сув моллюскаларининг тарқалишини акс эттирувчи 18 та координата нуқтасида трематода серкарияларининг фаунаси ва зарарлаш стратегиялари бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг тасарруфидаги қатор ташкилотлар (Бўзатов, Кегейли, Қўнғирот, Тахтакўпир, Мўйноқ туманлари) амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2023-йил 28-июлдаги 01/18-133-сон маʻлумотномаси). Натижада, тадқиқот ҳудудларида трематодаларнинг тарқалишини прогноз қилиш, касалликларнинг олдини олиш ҳамда эпизоотик барқарорликни таʼминлаш имконини берган;
Ўзбекистоннинг уй ва ёввойи ҳайвонлари сутемизувчилар орасида кенг тарқалган Счистосома туркестаниcум Скржабин, 1913 трематода серкариясининг митохондриал ДНК (CОХ1) соҳаси нуклеотидлар кетма-кетлиги бўйича олинган маълумотлар Биотенологик Ахборотлар Миллий Маркази базасига (НCБИ, ҳттпс://www.нcби.нлм.ниҳ. гов/нуccоре) жойлаштирилган. Натижада, Счистосома туркестаниcум Скржабин, 1913 серкариясининг МW301394 идентификасия рақами олинган ва ушбу серкария турини халқаро миқёсда идентификасия қилиш ҳамда филогениясини ўрганиш имконини берган.