Насимов Озод Ботир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларининг сайлаш ҳуқуқини таъминлашда сиёсий партиялар билан ҳамкорлик механизмлари”, 23.00.02-сиёсий институтлар, жараёнлар ва технологиялар.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Ss358
Илмий раҳбар:
Рахмонов Суннатилло Мавлонович, фалсафа фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Исҳки ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами:
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Малака ошириш институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.31/28.06.2024.Sc.178.01 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Турғунова Насиба Тўйчиевна, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент
Якубов Бахтиёр Султонович, сиёсий фанлар доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Республика Маънавият ва маърифат маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Ўзбекистон Республикасидаги жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларининг сайлаш ҳуқуқини таъминлашни илмий-сиёсий нуқтаи-назардан баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг ижтимоий сиёсий тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида сайловолди жараёнларни соғлом сиёсий кураш муҳитида очиқ ва шаффоф ўтказиш, сайловда иштирок этувчи барча партияларга ва сайловчиларга демократик муҳит ва тенг имкониятлар яратиши далилланган;
жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларнинг сиёсий сайлов ҳуқуқини таъминлаш, уларни содир этган жиноятини ижтимоий-сиёсий хавфлилик даражасига қараб тоифаларга ажратган ҳолда овоз беришини ташкил қилиш, сайлов жараёнидан сўнг эса сайланган депутатларнинг жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар билан ҳисобдорлик учрашувларини таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатлари очиб берилган;
сиёсий онг ва маданиятини ифодаловчи олий қадриятларнинг бири бўлган сайлов ҳуқуқи инсон эркинликларини таъминловчи восита сифатида жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларнинг фуқаролик ва конституциявий ҳуқуқларини таъминлайдиган, демократик жамиятнинг муҳим индикатори эканлиги очиб берилган;
жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларининг сайловолди иштироки бир томондан, уларнинг сиёсий онги, фаоллигига ижобий таъсир кўрсаца, келгуси озодлик даврида уларнинг ижтимоий мослашув жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши, иккинчи томондан, сиёсий партиялар тарафдорлари (электорати) қамровининг кенгайишига, дастурларининг оммалашувига таъсир этиши билан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда партиялараро сиёсий рақобат ва унинг ижтимоий-сиёсий механизмларини асослашга қаратилган амалий таклиф ва тадқиқот натижалари асосида:
инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, мамлакатнинг ижтимоий сиёсий тараққиётига дахлдорлик ҳиссини ошириш мақсадида жазони ижро этиш муассасаларида сайловолди жараёнларни соғлом сиёсий кураш муҳитида очиқ ва шаффоф ўтказиш, сайловда иштирок этувчи барча партияларга ва сайловчиларга демократик муҳит ва тенг имкониятлар яратиши далилланганлигига оид таклиф-тавсиялардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2024-йил 14-сентябрдаги 01-27/452-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий партиялараро рақобатни шакллантиришга хизмат қилган;
жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумларнинг сиёсий сайлов ҳуқуқини таъминлаш, уларни содир этган жиноятини ижтимоий-сиёсий хавфлилик даражасига қараб тоифаларга ажратган ҳолда овоз беришини ташкил қилиш, сайлов жараёнидан сўнг эса сайланган депутатларнинг жазони ижро этиш муассасаларидаги маҳкумлар билан ҳисобдорлик учрашувларини таъминлашнинг ижтимоий-сиёсий жиҳатлари очиб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг тарғибот тадбирлари дастурини ишлаб чиқишда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2024-йил 18-октябрдаги 4-10-21-5414-сон маълумотномаси). Натижада, ёшларнинг сайлов ҳуқуқига оид сиёсий билимларини ошириш ва сиёсий жараёнларга кенг жалб этишга хизмат қилган;
сиёсий онг ва маданиятини ифодаловчи олий қадриятларнинг бири бўлган сайлов ҳуқуқи инсон эркинликларини таъминловчи восита сифатида жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларнинг фуқаролик ва конституциявий ҳуқуқларини таъминлайдиган, демократик жамиятнинг муҳим индикатори эканлиги очиб берилганлигига оид хулосалардан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгашининг 2024-йил 14-сентябрдаги 01-27/452-сон маълумотномаси). Диссертация материалларидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сайловолди платформасини тайёрлашда қўлланилган;
жазони ижро этиш муассасалари маҳкумларининг сайловолди иштироки бир томондан, уларнинг сиёсий онги, фаоллигига ижобий таъсир кўрсаца келгуси озодлик даврида уларнинг ижтимоий мослашув жараёнига ижобий таъсир кўрсатиши, иккинчи томондан, сиёсий партиялар тарафдорлари (электорати) қамровининг кенгайишига, дастурларининг оммалашувига таъсир этиши билан асосланганлигига оид таклифлардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият” номли дастурлари ссенарийсини тайёрлашда кенг фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” Давлат муассасасининг 2024-йил 22-февралдаги Ўз\тв-14-24-сон маълумотномаси). Натижада, сиёсий партиялар қамровининг кенгайишига, дастурларининг оммалашувига хизмат қилган.