Sayt test rejimida ishlamoqda

Насиллоев Абдулло Аброр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштириш”, 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Yu1037.
Илмий раҳбар: Юлдашев Джахонгир Хайитович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети, PhD.03/30.12.2019.Yu.20.02.
Расмий оппонентлар: Тултеев Иляс Тавасович, юридик фанлар доктори, профессор; Зиёдуллаев Музаффар Зиёдуллаевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги Юристлар малакасини ошириш маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикасида ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликни такомиллаштиришга қаратилган илмий хулоса, таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда
деб гумон қилинганда, шунингдек уни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлгандагина шахсига ойдинлик киритиш мақсадида ички ишлар органлари ходими томонидан тўхтатилиши мумкинлиги илмий асослантирилган;
ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари биносига олиб бориш амалиётидан воз кечиш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига “Э-патрул” тизимини жорий этиш орқали барча маълумотларни жойида планшет орқали текширишни йўлга қўйиш лозимлиги асослантирилган;
жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган ёхуд ўзи ҳақида маълумот бера олмайдиган шахслар аниқланганда уларнинг шахсига аниқлик киритиш учун ИИБ маъмурий биносига ёки энг яқиндаги ички ишлар органларининг таянч пунктига олиб бориш амалиётини жорий этиш зарурлиги исботланган;
транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида паспорт ёки ИД-картаси бўлган ҳолларда ундан транспорт воситасини бошқариш, унга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, шунингдек транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш амалиётидан воз кечиш зарурати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талаблари ва уни бажармаганлик учун жавобгарликни таъминлаш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
шахс жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган ёхуд қидирувда деб гумон қилинганда, шунингдек уни ушлаб туриш учун бошқа қонуний асослар мавжуд бўлгандагина ички ишлар органлари ходими томонидан шахсига ойдинлик киритиш мақсадида тўхтатилиши мумкинлиги ҳақидаги қоидани мустаҳкамлашга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023-йил 20-февралдаги 77-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги Низомнинг 145-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 2023-йил
9-октябрдаги 15/4333-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши ички ишлар органлари ходимининг фуқароларни тўхтатиш ва шахсини текшириш асослари қонунчиликда белгиланишига, инсон ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларининг кафолати кучайтирилишига хизмат қилган;
ёнида шахсини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган шахсларнинг шахсини аниқлаш мақсадида ички ишлар органлари биносига олиб бориш амалиётидан воз кечиш ҳамда ички ишлар органлари фаолиятига “Э-патрул” тизимини жорий этиш орқали барча маълумотларни жойида планшет орқали текширишни йўлга қўйишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 22-июлдаги “Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 399-сон қарорининг 1-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 9-ноябрдаги 12-15-105-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг жорий этилиши инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари таъминланишига, фуқароларни ички ишлар органларига олиб боришда сарф қилинадиган вақт, куч ва воситаларнинг тежалишига хизмат қилган;
жиноят содир этганлиги учун қидирувда бўлган ёки бедарак йўқолган ёхуд ўзи ҳақида маълумот бера олмайдиган шахслар аниқланганда уларнинг шахсига аниқлик киритиш учун ИИБ маъмурий биносига ёки энг яқиндаги ички ишлар органларининг таянч пунктига олиб бориш амалиётини жорий этишга доир таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022-йил 22-июлдаги 399-сон қарорига Илова билан тасдиқланган “Ички ишлар органлари патрул-пост хизмати саф бўлинмалари ходимлари томонидан жамоат жойларида фуқароларни электрон идентификация қилиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 9-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 9-ноябрдаги 12-15-105-сон далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши шахсига аниқлик киритиш мақсадида фуқароларни ички ишлар органларига олиб бориш асосларининг қонунчиликда белгиланишига хизмат қилган;
транспорт воситаси ҳайдовчисининг ёнида паспорт ёки ИД-картаси бўлган ҳолларда ундан транспорт воситасини бошқариш, унга эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқини берувчи, шунингдек транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилганлиги ҳамда эгасининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш амалиётидан воз кечишга доир таклифлардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 12-апрелдаги 172-сон қарорига 1-Илова билан тасдиқланган “Йўл ҳаракати қоидалари”нинг 7-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2023-йил 9-ноябрдаги 12-15-105-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг инобатга олиниши натижасида транспорт воситасига тегишли бўлган ҳамда транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни электрон тарзда текшириш имконияти яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish