Sayt test rejimida ishlamoqda

Саттарова Дилфуза Дилшодбековнанинг
фалсафа доктори (PhD) Диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Минтақада ислом молияси ташкилотлари самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш» (Хоразм вилояти мисолида), 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.2.PhD/Iqt4214.
Илмий раҳбар: Рузметов Бахтияр, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Урганч давлат университети, DSc.03/27.09.2024.I.55.03.
Расмий оппонентлар: Кадиров Абдурашид Маджитович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибадуллаев Дилшад Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, PhD.
Етакчи ташкилот:  Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади минтақада ислом молияси ташкилотлари фаолиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш юзасидан илмий ва амалий таклифлар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
молия-кредит муассасалари, ижтимоий омиллар, рақамли платформалар, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, тармоқ ва маҳаллий инвестициялар оқимини оширишда минтақада фаолият юритаётган банкларда ислом дарчаларини очиш дастурлари ишлаб чиқилган;
ислом молияси маблағларини қўллаш тарафдорлари исломий лизинг (битим шартлари максимал даражада адолатлилик ва шаффофликка асосланган молиялаштириш ) - 60 фоиз, муробаҳа (насия савдога асосланган молиялаштириш) - 71 фоиз, салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш) - 60 фоиз, музораба (фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш) - 56 фоиз, мушорака (шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш) - 42 фоизи асосида ижтимоий тадбиркорликни ривожланиши асосланган;
Хоразм вилояти иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестицияларни ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган инвестициялар – ислом лизинги (Урганч шаҳри, Урганч ва Шовот туманлари), муробаҳа (Янгиариқ, Хонқа ва Боғот туманлари), салам (Хива шаҳри, Хива ва Қўшкўпир туманлари), музораба (Гурлан ва Янгибозор туманлари), мушорака (Ҳазорасп ва Тупроққала туманлари) бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш таклифи киритилган;
минтақада ислом молияси маблағларини жорий қилиш ҳамда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Минтақада ислом молияси ташкилотлари фаолиятидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш механизмларини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
молия-кредит муассасалари, ижтимоий омиллар, рақамли платформалар, кичик ва ўрта бизнес корхоналари, тармоқ ва маҳаллий инвестициялар оқимини оширишда  минтақада банкларда ислом дарчаларини очиш дастурлари ишлаб чиқиш бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10464-сон маълумотномаси). Натижада, тузилган  дастур асосида Хоразм вилояти шаҳар ва туманларида ислом молияси имкониятларидан фойдаланиш даражаси баҳоланган, ташқи ва ички инвестициялардаги ўзгаришларни ялпи ҳудудий маҳсулотга таъсири таҳлил қилинган;
ислом молияси маблағларини қўллаш тарафдорлари исломий лизинг (битим шартлари максимал даражада адолатлилик ва шаффофликка асосланган молиялаштириш ) - 60 фоиз, муробаҳа (насия савдога асосланган молиялаштириш) - 71 фоиз, салам (олдиндан тўловга асосланган молиялаштириш) - 60 фоиз, музораба (фойдани тақсимлашга асосланган молиялаштириш) - 56 фоиз, мушорака (шерикчилик — фойда ва зарарларни тақсимлашга асосланган молиялаштириш) - 42 фоизи асосида ижтимоий тадбиркорликни ривожланиши бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2023-йил 4-февралдаги “Хоразм вилоятида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 37-12-0-Қ/23-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-13-ноябрдаги 07-4-09/10464-сон ма'лумотномаси). Натижада ислом молияси маблағлари ишлатилган инвестиция дастурлари ишлаб чиқилган;
Хоразм вилояти иқтисодиётига жалб қилинаётган инвестицияларни ислом молияси тамойилларига мувофиқ бўлган инвестициялар – ислом лизинги (Урганч шаҳри, Урганч ва Шовот туманлари), муробаҳа (Янгиариқ, Хонқа ва Боғот туманлари), салам (Хива шаҳри, Хива ва Қўшкўпир туманлари), музораба (Гурлан ва Янгибозор туманлари), мушорака (Ҳазорасп ва Тупроққала туманлари) бўйича лойиҳалар ишлаб чиқиш бўйича таклиф Халқ депутатлари Хоразм вилояти кенгашининг 2024-йил 17-майдаги “Хоразм вилояти шаҳар ва туманларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 3-127/4-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10464-сон маълумотномаси). Натижада, Хоразм  вилоятининг 2024-йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида 5,2 трлн. сўмлик иқтисодиёт тармоқларида 428 та инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилган ва амалиётга жорий  этилган;
минтақада ислом молияси маблағларини жорий қилиш ҳамда  ялпи ҳудудий маҳсулотни ўсиш даражаси кўрсаткичларини 2024-2028-йилларга мўлжалланган прогноз қийматлари ишлаб чиқиш бўйича таклиф Хоразм вилояти ҳокимининг 2022-йил 12-апрелдаги “2022-2026-йилларда Хоразм вилояти ҳудудларини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли турмуш даражасини янада яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 58-12-0-Қ/22-сон қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2024-йил 13-ноябрдаги 07-4-09/10464-сон маълумотномаси). Натижада 2028-йилга келиб Хоразм вилояти ЯҲМ ҳажми 1,4 баробарга, инвестициялар ҳажми 2 баробарга ошиши прогноз қилинган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish