Sayt test rejimida ishlamoqda

Қурбонов Назарбек Бахроновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Cоvid - 19 билан касалланган кекса ёшдаги беморларда сурункали юрак етишмовчилиги хасталигини кечишининг узига хос хусусиялари” 14.00.43 – Профилактик тиббиёт.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Tib4366.
Илмий рахбар: Тўлабоева Гавҳар Миракбаровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси қуролли кучлар ҳарбий тиббиёт академияси ҳарбий тиббиёт илмий-тадқиқот институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат тиббиёт институти, DSc.04/30.11.2024.Tib.95.03.
Расмий оппонентлар: Фозилов Абдуқаҳҳор Вохидович, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Мирсайдуллаев Мирмахмуд Мирсаидович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тақдиқотнинг мақсади: СЮЕ ва Covid-19 билан оғриган кекса ёшли беморларда юрак-қон томир касалликлари асоратларининг профилактикасини самарадорлигини таҳлил қилиш  ва асоратларни олдини олишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор клиник-гемодинамик кўрсаткичлар, ҳаёт сифати, клиник ҳолати ва миокарднинг жисмоний зўриқишга чидамлилиги ҳамда 12 ойлик кузатув натижалари динамикаси асосланган;
беморларда юрак фаолиятининг тикланиши ва асоратларнинг ривожланиш хусусиятлари бўйича янги маълумотларни Covid-19 ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларда чап қоринчанинг диастолик функция кўрсаткичлари вирус қайд этилмаган беморларга нисбатан юқори даражада эканлиги  ва профилактикасида муҳим аҳамиятга эга бўлганлиги исботланган;  
COVID-19 ва СЮЕ билан оғриган беморларда бирламчи ва 12 ойдан кейинги лаборатор ва инструментал текширув натижалари илк марта қиёсий баҳоланган ва бу асосида касалликнинг кечиши ва даволаш жараёнининг самарадорлигини прогнозлаш учун янги қиёсий параметрлари аниқланган;
COVID-19 ва СЮЕ билан оғриган беморларда юрак-қон томир касалликларини профилактика қилиш учун замонавий фармакотерапевтик препаратларнинг самарадорлиги илмий асосланган ҳолда баҳоланган ва ушбу тадқиқот даволашда индивидуал ёндашуви ишлаб чиқилган.    
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Сурункали юрак етишмовчили ва вирус билан зарарланиш кузатилган беморларда юрак қон томир хасталиклари асоратларини профилактикаси борасида олинган илмий натижалар асосида:
биринчи илмий янгилик: Covid-19 ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларда эндотелиал дисфункция, яллиғланиш ва дислипидемия жараёнлари вирус қайд этилмаган беморларга нисбатан кескин ўзгаришларга учраган бўлиб, ушбу ўзгаришлар СЮЕнинг функционал синфлари ўсиши билан янада яққол намоён бўлгани аниқланганлиги ушбу хулосалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги №49-оилавий поликлиникада жорий этилди (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий техник кенгашининг 2024 йил 13 ноябрдаги 08- сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Covid-19  ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларни мунтазам текширувдан ўтказиб бориш орқали уларнинг ҳаёт сифати ва миокарднинг жисмоний юкламага чидамлилигини яхшилаш имкони яратди.Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор шароитда клиник ҳолатни яхшилаш ҳисобига даволаш харажатлари камайиб, давлат бюджети маблағлари иқтисод қилинади; Хулоса: СЮЭ ва Cовид-19 билан ўғриган кекса ёшдаги беморларда жиддий асоратлардан ўлим кўрсатгичини, ногиронлик даражасини такрорий шифохоналарга ётқизилиш кўрсатгичларини камайтиришга ёрдам беради. Aйни шу гуруҳ беморларда Covidдан кейинги босқичда СЮЭ ва Covid-19 га чалинган беморларни унумли ва мақсадли даволаш катта аҳамият касб этиши аниқланди.
иккинчи илмий янгилик: Covid-19 ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларда чап қоринчанинг диастолик функция кўрсаткичлари вирус қайд этилмаган беморларга нисбатан юқори даражада эканлиги  ва профилактикасида муҳим аҳамиятга эга бўлган фармакотерапияда жиддий камчиликларга йўл қўйилган  ўзгаришлар эса СЮЕнинг функционал синфлари ортган сари янада яққол намоён бўлиши илмий жиҳатдан исботланди. Шу хулосалар асосида ишлаб чиқилган таклифлар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги №50-оилавий поликлиникада амалиётга жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: Covid-19  ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларда асоратларнинг олдини олиш мақсадида инструментал ҳамда лаборатория текширувлари назорат қилиб борилишини йўлга қўйиш имконияти яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор шароитда жиддий текширув натижаларини ўз вақтида аниқлаб, коррекциялаш орқали даволаш билан боғлиқ харажатлар қисқартирилади; Хулоса: СЮЭ ва Cовид-19 билан ўғриган кекса ёшдаги беморларда жиддий асоратлардан ўлим кўрсатгичини, ногиронлик даражасини такрорий шифохоналарга ётқизилиш кўрсатгичларини камайтиришга ёрдам беради. Aйни шу гуруҳ беморларда Covidдан кейинги босқичда СЮЭ ва Covid-19 га чалинган беморларни унумли ва мақсадли даволаш катта аҳамият касб этиши аниқланди.
учинчи илмий янгилик: 12 ойдан кейинги такрорий кузатувларда, Covid-19 ва СЮЕ билан оғриган кекса ёшли беморларда ўлим ҳолатлари, шифохонага ётқизилиш ҳолатлари ва шифокорга мурожаат қилиш кўрсаткичлари вирус қайд этилмаган беморларга нисбатан ишонарли даражада юқори эканлиги исботланганлиги мазкур хулосалардан келиб чиққан таклифлар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги №49-оилавий поликлиникада жорий этилди. Ижтимоий самарадорлиги: кекса ёшли беморларда СЮЕ ташхиси қайд этилганда ЭХОКГ (эхокардиография) текширувини тизимли назорат қилиш имконияти яратилди, бу эса беморларда касалликни эрта аниқлаш ва асоратларни камайтиришда муҳим аҳамият касб этди. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор шароитда мунтазам ЭХОКГ текшируви орқали касалликни оғирлашувини камайтириш натижасида бюджет маблағлари тежалиши таъминланади; Хулоса: СЮЭ ва Cовид-19 билан ўғриган кекса ёшдаги беморларда жиддий асоратлардан ўлим кўрсатгичини, ногиронлик даражасини такрорий шифохоналарга ётқизилиш кўрсатгичларини камайтиришга ёрдам беради. Aйни шу гуруҳ беморларда Covidдан кейинги босқичда СЮЭ ва Covid-19 га чалинган беморларни унумли ва мақсадли даволаш катта аҳамият касб этиши аниқланди.
тўртинчи илмий янгилик: асоратларни профилактика қилиш мақсадида самарали бошқарув алгоритми такомиллаштирилган хамда ўзининг тиббий ва иқтисодий самарадорлиги исботлангани асосида ишлаб чиқилган тавсиялар Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги №49 ва №50-оилавий поликлиникаларда татбиқ этилди. Ижтимоий самарадорлиги :СЮЕ жадаллашуви ва асоратларида муҳим роль ўйнайдиган хавф омилларини бартараф этиш, фармакотерапияни такомиллаштириш имкони яратилди. Иқтисодий самарадорлиги: амбулатор шароитда хавф омилларини йўқ қилиш ва тўғри фармакотерапияни танлаш орқали давлат бюджети маблағлари тежалди, масалан беморларнинг такрорий шифохоналарга ётқзилиш кўрсатгичлари камайиши билан 780000 сўм, шифохонада қолиш кунлари қисқариши билан 420000 сўм, амбулатор шароитида шифокорларга мурожаати камайиш билан 210000 сўм тежалган; Хулоса: СЮЭ ва Cовид-19 билан ўғриган кекса ёшдаги беморларда жиддий асоратлардан ўлим кўрсатгичини, ногиронлик даражасини такрорий шифохоналарга ётқизилиш кўрсатгичларини камайтиришга ёрдам беради. Aйни шу гуруҳ беморларда Covidдан кейинги босқичда СЮЭ ва Covid-19 га чалинган беморларни унумли ва мақсадли даволаш катта аҳамият касб этиши аниқланди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish