Sayt test rejimida ishlamoqda

Суюндиков Лочинбек Акмалжон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Янги Ўзбекистонда ташаббусли бюджетлаштиришнинг молиявий механизмини такомиллаштириш”. 08.00.07 – Молия, пул муомаласи ва кредит.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Iqt2992
Илмий раҳбар: Урмонов Жаҳонгир Жалолиддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети, DSc.03/31.10.2024.I.133.02.
Расмий оппонентлар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Номурзаев Умид Холмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, (DSc).
Етакчи ташкилот: “Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент филиали”
II. Тадқиқотнинг мақсади Янги Ўзбекистонда ташаббусли бюджетлаштиришнинг молиявий механизмини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш таклифи асосланган;
жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамлаш таклифи асосланган;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирларни жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини жорий қилиш ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг ҳудудлардаги ижросини баҳолаб бориш мақсадида туман (шаҳар) фаоллиги рейтингини жорий қилиш таклиф этилган;
ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида етарлича овоз йиғилмаган, бироқ ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда бюджетдан маблағ ажратиш зарурлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Янги Ўзбекистонда ташаббусли бюджетлаштиришнинг молиявий механизмини такомиллаштириш масалалари бўйича ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар асосида:
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг энг кам миқдорини 10 фоиздан 30 фоизга ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг биринчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 27 июлдаги 15-77386-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2021 йилда илк маротаба ўтказилган “Ташаббусли бюджет” дастурига бюджетдан 530,0 млрд. сўмдан 2022 йилда 2 510,0 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишига эришилган;
Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағлар туман (шаҳар) ҳокимликларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очиладиган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағида жамлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сон “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг учинчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 27 июлдаги 15-77386-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириладиган маблағларни самарали жамлаш ҳамда уларни сарфланиши назоратини таъминлаш имкони яратилган;
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари доирасида молиялаштириладиган тадбирларни жамоатчилик фикри асосида “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали овоз бериш йўли билан аниқлаш тартибини жорий қилиш ҳамда ташаббусли бюджетлаштириш жараёнининг ҳудудлардаги ижросини баҳолаб бориш мақсадида туман (шаҳар) фаоллиги рейтингини жорий қилиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил
25 октябрдаги ПҚ-409-сон “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг учинчи ва ўнинчи бандларида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 27 июлдаги 15-77386 сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида 2023 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 8 трлн. сўм, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун 4 трлн. сўм йўналтирилган;
Ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида етарлича овоз йиғилмаган, бироқ ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган лойиҳаларни амалга ошириш учун қўшимча равишда бюджетдан маблағ ажратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 апрелдаги ПҚ-117 сон “Ташаббусли бюджетлаштириш амалиётини янада такомиллаштириш ҳамда фаол маҳаллаларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорнинг биринчи бандида инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Солиқ қўмитасининг 2023 йил 27 июлдаги 15-77386-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида “Ташаббусли бюджет” жараёнларининг 2023 йил 1-мавсумида иштирок этиб, ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 1 309 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча 1,3 трлн. сўм маблағ ажратилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish