Умидуллаев Қаҳрамон Усмановичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш”, 12.00.02 – “Конституциявий ҳуқуқ, Маъмурий ҳуқуқ, Молия ва Божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.3.DSc/Yu175.
Илмий раҳбар: Тошқулов Джурабой Ўринбоевич, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc.32/30.12.2020.Yu.74.01
Расмий оппонентлар: Ахмедов Даврон Қувонович юридик фанлар доктори, профессор; Маликова Гулчехра Рихсиходжаевна юридик фанлар доктори, профессор; Исмаилова Гулноза Сайдиганиходжаевна юридик фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда ижро ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини баҳолашнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича услубият ишлаб чиқиши баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилиши исботланган.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва натижалари юзасидан очиқ рейтинг шакллантириш давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши исботлаб берилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш ҳамда лавозим бўйича ўсишида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаси асос бўлиши давлат кадрлар сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилиши асослаб берилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига раҳбар ўринбосарини рағбатлантириш ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулияцизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга ҳисобот бериш тартибини жорий этиш лозимлиги асослаб берилган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига раҳбар ўринбосарига берилган баҳо бўйича умумлаштирилган маълумотлар, таклифлар ҳамда таҳлилий маълумотларни тақдим этиш ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича асосли қарор қабул қилишга имкон бериши асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги махсус ваколатли давлат органи сифатида давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш бўйича услубият ишлаб чиқиши баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 36-моддасининг иккинчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023-йил 19-январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф соҳага оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижроси сифати ва натижадорлигини таъминлашга ҳамда давлат бошқаруви органлари фаолияти самарадорлигини баҳолаш жараёнларини самарали ташкил этишга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш ва натижалари юзасидан очиқ рейтинг шакллантириш давлат фуқаролик хизматчилари фаолияти самарадорлигини таъминлашга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонунининг 8-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023-йил
19-январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчилари фаолиятини самарали баҳолашга хизмат қилган.
Давлат фуқаролик хизматчиларини рағбатлантириш ҳамда лавозим бўйича ўсишида уларнинг фаолияти самарадорлигини баҳолаш натижаси асос бўлиши давлат кадрлар сиёсатини такомиллаштиришга хизмат қилиши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 8-августдаги “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сон Қонуни 36-моддасининг биринчи бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупсияга қарши кураш қўмитасининг 2023-йил 19-январдаги 06-13/3-сон далолатномаси). Ушбу таклиф давлат фуқаролик хизматчиларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда уларнинг эришган ютуқларга асосланиб лавозим бўйича кўтарилишнинг янги тартибини жорий этишга хизмат қилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига раҳбар ўринбосарини рағбатлантириш ёки ўзига бириктирилган соҳа ва тармоқларда асосий кўрсаткичларга эришишда масъулияцизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш тўғрисида аниқ таклифлар билан бирга ҳисобот бериш тартибини жорий этиш лозимлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-июлдаги “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 467-сонли қарорининг 1-иловаси 5-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 17-июлдаги 12-15-50-сон далолатномаси) Ушбу таклиф самарадорликка эришган раҳбар ўринбосарини рағбатлантиришга ёки асосий кўрсаткичларга эриша олмагани, масъулияцизликка йўл қўйгани учун лавозимга лойиқлиги масаласини кўриб чиқишга асос бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари ва маслаҳатчиларига раҳбар ўринбосарига берилган баҳо бўйича умумлаштирилган маълумотлар, таклифлар ҳамда таҳлилий маълумотларни тақдим этиш ҳар бир раҳбар ўринбосари бўйича асосли қарор қабул қилишга имкон бериши тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-июлдаги “Вазирликлар, давлат қўмиталари, давлат бошқарувининг бошқа органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ўринбосарларининг фаолияти самарадорлигини ҳамда мақсадли вазифаларга эришишларини баҳолашнинг асосий мезонларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 467-сонли қарорининг 1-иловаси 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 17-июлдаги 12-15-50-сон далолатномаси) Ушбу таклиф ҳар бир раҳбар ўринбосари фаолияти самарадорлигини аниқ ва асосли баҳолашга ҳамда уларнинг масъулиятини янада яхшилашга хизмат қилган.