Sayt test rejimida ishlamoqda

Тўйназарова Ирода Абдубоқиевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Мирзачоъл ҳудуди сув типлари айрим гидробионтлар популйацийаларини тарқалиши ва уларни баҳолаш», 03.00.10 – Экология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/В845.
Илмий раҳбар: Боймуродов Хусниддин Тошболтаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жиззах политехника институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/27.02.2020.B.01.15.
Расмий оппонентлар: Эшова Холиса Саидовна, биология фанлари доктори, профессор; Умаров Фаррух Улуғбекович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Мирзачўл ҳудуди сув типлари Унионидае, Cорбиcулидае, Беелграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае, Астаcидае', Ҳаемопидае оилалари гидробионтлари популяцияларини тарқалишини ўрганиш ва баҳолаш ҳамда камёб турларни муҳофаза қилиш бўйича илмий асосланган тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мирзачўл ҳудуди сув типлари, Унионидае, Cорбиcулидае, Беелграндиеллиде, Лймнаеидае, Пҳйсидае, Планорбидае, Астаcидае' ва Ҳаемопидае оилаларига мансуб гидробионтларнинг 25 тури ва 2 кенжа тури аниқланган;
турли сув типларидаги гидробионтлар экологик гуруҳларга ажратилган ва абиотик омилларининг гидробионтлар ҳаётига уларнинг тарқалишига таъсири ўрганилиб, сувнинг сифат кўрсаткичларини гидробионтларнинг ёши, биомассаси ҳамда морфологик ўзгарувчанлигига таъсири асослаб берилган;
Мирзачўл ҳудудида сув типлари бўйича гидробионтларнинг Шеннон (Ҳ') ва Симпсон (Д) индекслари бўйича биохилма-хиллик кўрсаткичлари ва гидробионтларнинг биоиндикаторлик хусусиятлари очиб берилган;
Мирзачўл ҳудудидаги гидробионтларнинг айрим турларини қисқариш сабаблари асосланган ва уларни муҳофаза қилишга оид тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мирзачоъл ҳудуди сув ҳавзаларида гидробионтларнинг тарқалиши ва улардан иқтисодийот тармоқларида фойдаланиш юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
Мирзачўл ҳудуди сув типларида тарқалган эндем ва ноёб тур сифатида Қизил китобга киритилган Соллетоптерум баcтрианум, Cоллетоптерум cуреум согдианум, Cорбиcула cор, Cорбиcула флуминалис, Cорбиcула пурпуреа лар популяцияларининг ҳолати ва уларни муҳофаза қилиш бўйича ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлигининг Сирдарё ва Жиззах вилоятлари ҳудудий бошқармалари бўлимларининг сув экотизимлари камёб гидробионтлар турларини яшаш муҳитида муҳофаза қилиш, сақлаб қолиш фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси табиат ресурслари вазирлигининг 2023 йил 17 феврал 03-02/7-449 сон маълумотномаси). Натижада, сув типлари учун ишлаб чиқилган амалий тавсиялар орқали ноёб турлар тарқалган биотопларни муҳофаза қилиш ва популяцияларини сақлаб қолиш имконини берган;
Мирзачўл ҳудуди сув типлари учун ишлаб чиқилган амалий тавсиялар Жиззах ва Сирдарё вилояти дарёлар, балиқчилик хўжаликлари, каналлар ва табиий сув ҳавзалари органик ифлосланиш даражаларини биоиндикация ёрдамида аниқлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 2023 йил 29 март 05/26-05/1347-сон маълумотномаси). Натижада, Унионидае, Cорбиcулидае, Беелграндиеллидае, Лймнаеидае, Пҳйсидае ва Планорбидае оилалари гидробионтлари, моллюскалари асосида товар балиқ чавақларини йетиштириладиган турли типдаги балиқчилик сув ҳавзаларини сифатини баҳолаш ва органик ифлосланишини назорат қилиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish