Sayt test rejimida ishlamoqda

Файзиев Умуркул Шухратовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ҳолати таҳлилини  такомиллаштириш”, 08.00.08 - “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/Iqt2470.
Илмий раҳбар: Сагдиллаева Зулфия Асаналиевна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/30.12.2019.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Пардаев Мамаюнус Каршибоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ибрагимов Абдугапур Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Тадбиркорлик субектларининг молиявий ҳолатини таҳлил қилишни такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларни бошқарув, идоравий ва жамоат манфаатлари асосида гуруҳлаш ёрдамида молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни ишончли ахборотлар билан таъминлаш асосланган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини коеффициентлар ва рентабеллик кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилишнинг олти босқичли алгоритмини қўллаш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати хусусида ишончли ва шаффоф маълумотларни шакллантиришда дескриптив ва предикатив баҳолаш моделларини қўллаш таклиф этилган;
хўжалик юритувчи субъектлар инвестицион жозибадорлигини ошириш ва активлар, хусусий капитал ҳамда мажбуриятлар ҳолати тўғрисида ишончли ахборотларни шакллантиришда Дуе Дилигенcедан фойдаланиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хўжалик юритувчи субъектларининг молиявий ҳолати таҳлилини такомиллаштириш борасида олинган илмий натижалар асосида:
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичларни бошқарув, идоравий ва жамоат манфаатлари асосида гуруҳлаш ёрдамида молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларни ишончли ахборотлар билан таъминлаш таклифи  “ИЕС” иссиқлик электр станциялари АЖнинг амалиётига жорий этилган (“ИЕС” иссиқлик электр станциялари АЖнинг 2023 йил 14 июлдаги 05-06/380-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонага инвестицияларни жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилишда барча маҳаллий ва хорижий инвесторлар фойдасига хизмат қилган;
хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий ҳолатини коеффициентлар ва рентабеллик кўрсаткичлари бўйича таҳлил қилишнинг олти босқичли алгоритмини қўллаш таклифи “ИЕС” иссиқлик электр станциялари АЖнинг амалиётига жорий қилинган (“ИЕС” иссиқлик электр станциялари АЖнинг 2023 йил 14 июлдаги 05-06/380-сонли маълумотномаси). Натижада, корхонанинг операсион, молиявий ва инвестицион фаолиятларидаги хатолик ва камчиликларни олдиндан тўғирлаш ва уларни бартараф этиш, келажакни прогнозлаш имкони берган;
хўжалик юритувчи субъектлар молиявий ҳолати хусусида ишончли ва шаффоф маълумотларни шакллантиришда дескриптив ва предикатив баҳолаш моделларини қўллаш таклифи “Махсусенергогаз” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (“Махсусенергогаз” АЖнинг 2024 йил 7 февралдаги 02/05-261-сонли маълумотномаси). Натижада, бу кўрсаткичлар орқали корхонанинг жорий молиявий ҳолатини таъсисчиларга тўлиқ ёритиб бериш имкони берган;
хўжалик юритувчи субъектлар инвестицион жозибадорлигини ошириш ва активлар, хусусий капитал ҳамда мажбуриятлар ҳолати тўғрисида ишончли ахборотларни шакллантиришда Дуе Дилигенcедан фойдаланиш таклифи “Махсусенергогаз” АЖнинг амалиётига жорий қилинган (“Махсусенергогаз” АЖнинг 2024 йил 7 февралдаги 02/05-261-сонли маълумотномаси). Натижада, Дуе Дилигенcедан фойдаланиш, хўжалик юритувчи субъектларнинг инвестицион жозибадорлигини оширишда ва улар билан боғлиқ рискларни камайтиришда муҳим аҳамиятга эга. Бу жараён шаффофликни ошириш, инвесторлар учун ишончли ахборот тақдим этиш, ва бизнеснинг умумий барқарорлигини яхшилашга ёрдам беради.

Yangiliklarga obuna bo‘lish