Sayt test rejimida ishlamoqda

Худойбердиева Ситора Низомиддин қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ихтисослик фанларидан ўқув материалларни ишлаб чиқиш ва амалда татбиқ этиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.05 – Касб-ҳунар таълими назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/Ped3756
Илмий раҳбар: Олимов Қахрамон Танзилович – педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро муҳандислик технология институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Профессионал таълимни ривожлантириш  институти ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.05/29.12.2023.Ped.48.01
Расмий оппонентлар: Исмоилова Зухра Карабаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Қўйсинов Одил Алмуротович педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: амалий ва назарий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Олий таълим муассасаларида ўқитиладиган ихтисослик фанларидан турли шаклдаги ўқув материалларни ишлаб чиқиш  ва амалда жорий этиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий таълим талаблари асосида ихтисослик фанлардан яратиладиган ўқув адабиётларининг рағбатлантирувчи, мустақил ўрганишга ундовчи, ўз-ўзини бошқариш ва илмий дунёқарашни шакллантирувчи функсиялари аниқлаштирилган  ва уларнинг тузилиши ва мазмунига  қўйиладиган қўшимча талаблар ишлаб чиқилган;
ихтисослик фанларининг ўқув методик таъминоти тузилмаси ишлаб чиқилганлиги ва модулли, кейс стади, намунавий, йўналтирувчи, таянч маъруза ҳамда рақамли технологиялар асосида ишлаб чиқиладиган турли шаклдаги ўқув материалларини таълим жараёнида самарали қўллаш имкониятлари аниқлаштирилган ва асосланган;
 мақсадли, илмий, ташкилий, жараёнли, баҳолаш ва натижавий блоклардан ташкил топган талабани мустақил ўрганиш кўникмасини ва қобилиятини ривожлантиришга қаратилган ихтисослик фанларини турли шаклдаги ўқув материалларидан фойдаланиб ўқитиш жараёни модели ишлаб чиқилган ва мазмуни асослаб берилган ;
Олий таълим муассасаларида “Тикув буюмлари технологияси” фанини   модулли, намунавий, кейс стади, йўналтирувчи, таянч маъруза ва рақамли технологиялар асосида яратилган ўқув материалидан фойдаланиб ўқитиш методикаси такомиллаштирилган ҳамда амалда жорий этилган.   
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Техника йўналишидаги олий таълим муассасаларида ўқитиладиган ихтисослик фанларидан замонавий таълим талаблари бўйича ўқув материалларини ишлаб чиқиш ва амалда жорий этиш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида:
-Техника йўналиши олий таълим муассасасиларида ўқитиладиган ихтисослик     фанларидан   ўқув адабиётларини яратиш ва ўқув материалларини ишлаб чиқишга оид таклифлардан “Енгил саноат технологияси ва жиҳозлари” бакалавриат таълим йўналиши ўқув адабиётларини яратишда, ўқув материалларини  ва электрон таълим  ресурсларини ишлаб чиқишда   фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги  4/17-311 рақамли маълумотномаси). Натижада ихтисослик фанларини замонавий ўқув адабиётларини яратишга ва ўқитиш самарадорлигини оширишга эришилган.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг грифи билан ҳаммуаллифликда «Енгил саноат технологиялари ва жиҳозлари» бакалавриат таълим йўналишлари учун «Кийимни лойиҳалашнинг автоматлашган тизимлари» фанидан ўқув қўлланма яратилган ҳамда  “Тикув буюмлари технологияси” фанидан  намунавий, модулли, кейс стади ва силлабус ўқув материаллари ишлаб чиқилган ва ўқув жараёнига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги  4/17-311 рақамли маълумотномаси).Мазкур ўқув материаллари “Тикув буюмлари технологияси” фанини ўқитиш жараёни сифатини яхшилашга хизмат қилган.
 “Енгил саноат технологияси ва жиҳозлари” бакалавриат таълим ихтисослик фанларидан рақамли технологияларга асосланган ўқув материалларини ўз ичига олган электрон дарсликлар яратилган  (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги интеллектуал мулк агентлиги № ДГУ16648, № ДГУ 07089, № ДГУ 12586 рақамли гувоҳномалари)   ва амалда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023 йил 4 октябрдаги  4/17-311 рақамли маълумотномаси). Мазкур  рақамли технологиялар асосида яратилган ўқув материалларидан фойдаланиш орқали таълим жараёни ахборот методик таъминоти такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish