Хакимзода Мафтуна Юсуф қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Инвестиция лойиҳа рискларини суғурталашни такомиллаштириш истиқболлари”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Iqt2456
Илмий раҳбар: Ражабов Шерзод Умурзоқович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Халқаро университети, DSc.22/29.12.2023.I.175.01
Расмий оппонентлар: Абдурахмонов Илёс Хуршидович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Жўраева Севара Зокиржоновна, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университети Тошкент филилали
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ички суғурта бозорида инвестиция лойиҳалари учун рискларни суғурталашни ривожлантириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инвестиция рискларини суғурталашда рискларни якка тартибда суғурта ходисаларига таъсир даражалари бўйича суғурта таъриф ставкаларини ҳисобга олиш таклиф этилган;
суғурта шартномаларида шарциз францҳиза бўлган инвестиция рискларини суғурталашда харажатларни баҳолаш ва тариф ставкаларини ҳисоблаш усулларини жорий этиш бўйича таклифи асосланган;
инвестицион рискларни суғурталаш самарадорлигини оширишда суғурта компанияси жавобгарлигидан юқори мажбуриятларни хорижий агентнинг рўйхатдан ўтган худуд бўйича қайта суғурта компаниясида суғурталаш асосида суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатини 2 баробарга қисқартиришга эришиш асосланган;
инвестицион рискларни суғурталашда суғурта компаниясида уч йил мобайнида суғурта полисини харид қилган доимий мижозларига суғурта турлари бўйича 10 фоизгача суғурта тарифларидан табақалашган имтиёзлар бериш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инвестиция лойиҳа рискларини суғурталашни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижаларга асосан:
инвестиция рискларини суғурталашда рискларни якка тартибда суғурта ходисаларига таъсир даражалари бўйича суғурта таъриф ставкаларини ҳисобга олишга доир таклифи АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг “Инвестиция фаолиятини суғурталаш” қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда фойдаланилган (АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг 2024-йил 09-апрелдаги №01/2-91-сон маълумотномаси). Натижада, компания томонидан брутто-ставка миқдорлари қайта ҳисоблаб чиқилди ва суғурта тариф ставкалари 25-30 фоизгача суғурта турига қараб камайтирилди, провардида йиғилган суғурта мукофотлари 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 20,3 фоизга ошган;
суғурта шартномаларида шарциз францҳиза бўлган инвестиция рискларини суғурталашда харажатларни баҳолаш ва тариф ставкаларини ҳисоблаш усулларини жорий этиш бўйича таклифи АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг “Инвестиция фаолиятини суғурталаш” қоидаларини ишлаб чиқиш ва жорий этишда фойдаланилган (АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг 2024-йил 09-апрелдаги №01/2-91-сон маълумотномаси). Натижада, компания томонидан инвестиция рискларини суғурталаш бўйича шарциз францҳиза 0,1 фоиздан 15 фоизгача бўлганда компания томонидан оптимал тариф ставкасини қўллаш таклиф этилган;
инвестицион рискларни суғурталаш самарадорлигини оширишда суғурта компанияси жавобгарлигидан юқори мажбуриятларни хорижий агентнинг рўйхатдан ўтган худуд бўйича қайта суғурта компаниясида суғурталаш асосида суғурта даъволарини кўриб чиқиш муддатини 2 баробарга қисқартиришга доир таклифи АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясида амалиётга жорий этилган (АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг 2024-йил 09-апрелдаги №01/2-91-сон маълумотномаси). Натижада, компаниянинг инвестиция шартномалари бўйича суғурта даъволарини кўриб чиқиш ва ҳал қилишда суғурта компаниясининг суғурта қоидаларинини ишлаб чиқишда фойдаланилиши оқибатида керакли хужжатлар мажмуасини йиғишдаги кутиш муддатлари 40 иш кунидан 20 иш кунигача қисқариши асослаб берилган;
инвестицион рискларни суғурталашда суғурта компаниясида уч йил мобайнида суғурта полисини харид қилган доимий мижозларига суғурта турлари бўйича 10 фоизгача суғурта тарифларидан табақалашган имтиёзлар беришга доир таклифи АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясида амалиётга жорий этилган (АЖ «Ўзбекинвест» суғурта компаниясининг 2024-йил 09-апрелдаги №01/2-91-сон маълумотномаси). Натижада, суғурта компаниясида уч йил мобайнида суғурта полисини харид қилган мижозларга 10 фоизгача (уч йил ичида суғурта ҳодисаси содир бўлмаган бўлса), фаолият йўналишидан келиб чиқиб бошқа суғурта маҳсулотларини харид қилган мижозларга эса шу маҳсулот тарифларидан 20 фоизгача табақалашган имтиёзли тарифлар тизими жорий этилган ва бу компания суғурта хизматларининг қамровини 2023 йилда 2022 йилга нисбатан 32,6 фоизга оширган.