Сирож Зарина Рустамбековна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг демографик жараёнларини статистик тадқиқоти” 08.00.06 – “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Iqt2943
Илмий раҳбар: Гʻойибназаров Баҳодир Каримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлигининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институти, DSc 29/30.12.2019.I.92.01.
Расмий оппонентлар: Маматқулов Бахтиёр Халмурадович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Мухиддинов Худаяр Суюнович иқтисодиёт фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистон Республикасида демографик жараёнларнинг ривожланишини иқтисодий-статистик баҳолаш, эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III .Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
аҳолининг демографик жараёнларига таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар ва кўрсаткичлар ҳисобга олиниб, улардаги ўзгаришларни комплекс баҳолаш мақсадида йиғма статистик кўрсаткичлар тизими таклиф этилган;
аҳолининг демографик жараёнларини ҳудудий тебраниш ва ўзгарувчанлиги ҳисобга олиниб, ҳудудларда ушбу тенденсияларга таъсир қилувчи ички омиллар ва тамойиллар баҳоланиб, илмий ёндашувлар ишлаб чиқилган;
аҳолининг табиий ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг тўла ҳолда статистик баҳолаш мақсадида бир қатор коеффисиентлар (туғилиш, вафот этиш, никоҳ қуриш ва ажралиш ва бошқалар) тузишнинг услубий жиҳатлари асосланиб, ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ишлаб чиқилган;
глобал ва ёшни силжитиш каби демографик прогноз усулларини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг қуйидаги натижалари амалиётга татбиқ этилди:
аҳолининг демографик жараёнларига таъсир қилувчи омиллар, мезонлар, тамойиллар ва кўрсаткичлар ҳисобга олиниб, улардаги ўзгаришларни комплекс баҳолаш мақсадида йиғма статистик кўрсаткичлар тизими таклиф этилиб, Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 01/00-03/10-10365-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар миллий демографик кўрсаткичларнинг ҳисобини юритиш, демографик жараёнларни тавсифловчи статистик кўрсаткичлар таркибини кенгайтиришга имкон яратган;
аҳолининг демографик жараёнларини ҳудудий тебраниш ва ўзгарувчанлиги ҳисобга олиниб, ҳудудларда ушбу тенденсияларга таъсир қилувчи ички омиллар ва тамойиллар баҳоланиб, ишлаб чиқилган илмий ёндашувлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 01/00-03/10-10365-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифлар ҳудудларни демографик ҳолатини статистик усуллар орқали комплекс таҳлил қилиш имкониятларини кенгайтирган;
аҳолининг табиий ҳаракатини ифодаловчи кўрсаткичларнинг тўла ҳолда статистик баҳолаш мақсадида бир қатор коеффисиентлар (туғилиш, вафот этиш, никоҳ қуриш ва ажралиш ва бошқалар) тузишнинг услубий жиҳатлари асосланиб, ахборотлар базасини такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги амалий фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 01/00-03/10-10365-сонли маълумотномаси). Натижада мамлакатда миллий демографик кўрсаткичларни шакллантириш ва таркибини кенгайтириш имконияти яратилган.
глобал ва ёшни силжитиш каби демографик прогноз усулларини қўллаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси доимий аҳолисининг 2030 йилгача прогноз кўрсаткичлари шакллантирилган (Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2024 йил 10 октябрдаги 01/00-03/10-10365-сонли маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари демографик барқарорликни таъминлашнинг устувор йўналишларини аниқлаш имконини берган.