Тўрабоева Муқаддас Ёқўбжановнанинг педагогика фанлари доктори (DSc) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, иxтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “5-9-синф она тили таълимида узвийликни та'минлаш асосида тафаккурни ривожлантирувчи машқлар тизимини такомиллаштириш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси.
Диссертация мавзуси рўйxатга олинган рақам: В2022.2.DSc/Ped331.
Илмий раҳбар: Менглиев Баxтиёр Ражабович, филология фанлари доктори,  профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти  университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат университети, PhD.03/04.06.2020.Fil.76.04.
Расмий оппонентлар: Ҳамроев Ғофур Xасанович, педагогика фанлари доктори, профессор; Собиров Абдулҳай Шукурович, филология фанлари доктори, профессор; Нуруллоева Шаxло Ўктамовна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: 5-9-синф она тили таълимида узвийликни таъминлаш  асосида тафаккурни ривожлантирувчи машқлар тизимини такомиллаштириш, таълимдаги  ўрни ва аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
5-9-синф она тили таълимида узвийлик ва узлюксизлик асосида тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқларининг дидактик асоси илмий-назарий томондан такомиллаштирилган, яъни креатив машқлар орқали ўқувчида фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш, савол ва топшириқлар тафаккурни ривожлантириш ва баҳолашда иштирок этиши псиxологик ва лингводидактик жиҳатдан асослаб берилиб, қўлланилиш ўринлари, она тили таълимида тутган ўрни ва вазифалари аниқланган;
тафаккурни ривожлантирувчи машқлардан, асосан, кўникма ва малака ҳосил қилишда, савол ва топшириқлардан фикрлашга ундаш ҳамда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакани баҳолаш мақсадларида фойдаланиш она тили таълимида узвийлик асосида нутқий компетенсиянинг тизимли ҳосил бўлиши ва ривожланишига эришиш мумкинлиги исботланган;
узвийликни таъминлаган ҳолда савол ва топшириқлар тузиш, нутқий кўникмаларни ривожлантиришда ўқувчини нутқ вазиятидан келиб чиқиб мантиқий фикрлашга ўргатишнинг усул ва воситалари, баҳолаш даражалари аниқланиб, лингводидактикада тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлар тузишга прагматик усулда ёндашишнинг илмий-методик афзалликлари далилланган;
тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлар асосида 5–9-синфда  танқидий фикрлаш кўникмаси билан бирга ўқувчида мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, мустақил фикрлаш малакасини ҳам баравар ривожлантириш лозимлигини назарда тутиб, ўқувчини мантиқий ўйлашга ўргатиш йўллари, усуллари, теxнологияси ва инновацион методларни қўллаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган;
тафаккурни ривожлантирувчи машқлар орқали синфлар кесимида нутқий кўникмани ривожлантириш ва баҳолаш тизими учун матн устида ишлаш орқали эшитганларини тўғри тушуна олиш, мантиқан изчил гапира олиш, матнни ўқиб тушуна олиш ҳамда танқидий фикр ёза олиш кўникмалари она тили таълимининг ўзига xос xусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим тизимида “Она тили”дан тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлари ишлаб чиқишнинг лингводидактик асосини такомиллаштириш доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
5-9-синф она тили таълимида узвийлик ва узлюксизлик асосида тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқларининг дидактик асоси илмий-назарий томондан такомиллаштирилган, яъни креатив машқлар орқали ўқувчида фикрлаш кўникмасини ҳосил қилиш, савол ва топшириқлар тафаккурни ривожлантириш ва баҳолашда иштирок этиши псиxологик ва лингводидактик жиҳатдан асослаб берилиб, қўлланилиш ўринлари, она тили таълимида тутган ўрни ва вазифаларини аниқлашга доир xулосадан умумий ўрта таълим мактабларининг “Она тили” дарсликларини яратишда  фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 16-сентябрдаги 01/11-1-673-сон маълумотномаси). Натижада умумий ўрта таълим тизими учун 8-10-11-синф “Она тили” дарсликларининг мазмунига тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлар қисми прагматик ёндашув асосида такомиллаштирилган;
тафаккурни ривожлантирувчи машқлардан, асосан, кўникма ва малака ҳосил қилишда, савол ва топшириқлардан фикрлашга ундаш ҳамда ўзлаштирилган билим, кўникма ва малакани баҳолаш мақсадларида фойдаланиш она тили таълимида узвийлик асосида нутқий компетенсияни тизимли ҳосил қилиш ва ривожлантиришга эришиш мумкинлиги исботлашга доир таклифларидан ўзбек тили ўитишнинг замонавий методикасини ишлаб чиқишда, “Она тили” дарсликлари ва ўқитувчи китобини яратишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2024-йил 16-сентябрдаги 01/11-1-673-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тили миллий корпусининг тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлари қисми ишлаб чиқилган;
узвийликни таъминлаган ҳолда савол ва топшириқлар тузиш, нутқий кўникмаларни ривожлантиришда ўқувчини нутқ вазиятидан келиб чиқиб мантиқий фикрлашга ўргатишнинг усул ва воситалари, баҳолаш даражалари аниқланиб, лингводидактикада тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлар тузишга прагматик усулда ёндашишнинг илмий-методик афзалликларини далиллашга доир тавсияларидан ўзбек тилини она тили сифатида ўқитишнинг замонавий ўқитиш методикасини ишлаб чиқишда фойдаланилган 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш бакалавриат йўналиши учун “Ўзбек тилини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги 449-сонли буйруғи, 149140-рақамли гувоҳнома). Натижада, назарий маълумот, тафаккурни ривожлантирувчи машқлар асосидаги дарс ишланма ва методик тавсиялар ишлаб чиқиш орқали такомиллаштиришга замин яратилган;
тафаккурни ривожлантирувчи ўқув топшириқлар асосида 5–9-синфда  танқидий фикрлаш кўникмаси билан бирга ўқувчида мулоқот вазиятига кўра мурожаат қилиш, мустақил фикрлаш малакасини ҳам баравар ривожлантириш лозимлигини назарда тутиб, ўқувчини мантиқий ўйлашга ўргатиш йўллари, усуллари, теxнологияси ва инновацион методларни қўллаш бўйича тавсия ва ишланмаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Ўзбекистон телеканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Болалар ва биз”, “Болалар учун” каби кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 16-сентябрдаги 04-36-1022-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар илмий-методик жиҳатдан бойитилган;
тафаккурни ривожлантирувчи машқлар орқали синфлар кесимида нутқий кўникмани ривожлантириш ва баҳолаш тизими учун матн устида ишлаш орқали эшитганларини тўғри тушуна олиш, мантиқан изчил гапира олиш, матнни ўқиб тушуна олиш ҳамда танқидий фикр ёза олиш кўникмалари она тили таълимининг ўзига xос xусусиятларини инобатга олган ҳолда такомиллаштирилган топшириқлар устида ишлашга доир методик тавсиялардан Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти  Қорақалпоғистон филиали томонидан бажарилган  ФИ-АИ-XТ-0-92997 рақамли “Ёшларни умуминсоний, миллий ва тариxий қадриятлар уйғунлиги асосида маънавий-аxлоқий тарбиялашнинг муаммолар” (2020-2023) мавзусидаги фундаментал илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Педагогика фанлари илмий тадқиқот институти  Қорақалпоғистон филиалининг 2023-йил 15- июндаги 285-сонли маълумотномаси). Натижада она тили ва адабиёт ўқитишда тафаккурни ривожлвнтирувчи ўқув топшириқлари ишлаб чиқиш методикаси такомиллаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish