Латипов Шаҳриёр Бахтиёровичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Параметрик ноаниқликлар ва ташқи ғалаёнлар мавжудлиги шароитида эталон моделли адаптив бошқариш тизимларни синтезлаш алгоритмлари”, 05.01.08 - Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришларни автоматлаштириш ва бошқариш.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Т3652.
Илмий раҳбар: Ботиров Тўлқин, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассасалар номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети, DSc. 03/30.12.2019.Т.03.02.
Расмий оппонентлар: Севинов Жасур Усмонович техника фанлари доктори, профессор; Хусанов Субан Нуруллаевич PhD., доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент кимё-технология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: параметрик ноаниқликлар ва ташқи таъсирлар мавжудлиги шароитида эталон моделли адаптив бошқариш тизимларини синтез қилиш алгоритмларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
эталон моделли адаптив бошқариш тизимларининг ишончлиги ва аниқлигини оширишга имкон берувчи параметрик ноаниқликлар шароитида синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
параметрик ғалаёнларни самарали қайта ишлаб бериш ва реал вақтда зарурий бошқариш сифатини таъминлаш имконини берувчи тимсолларни таниш усуларида эталон моделли квази-инвариант чизиқли адаптив бошқариш тизимларини синтезлаш алгоритмлари ишлаб чиқилган;
турли шароитларида ишловчи тизимларни эгилувчанлиги ва бошқариш самарадорлигини оширишга имкон берувчи эталон моделли чизиқли узлюксиз бошқариш тизимларининг мослашувчанлик алгоритмлари ишлаб чиқилган;
мураккаб шовқинли-сигналлар шароитида бошқариш тизимларининг барқарорлиги ва самарадорлигини таъминловчи, ташқи чегараланган ғалаёнлар ва сигналнинг тўйинганлик шароитида параметрларнинг ихтиёрий нисбий ноаниқлик даражаси билан адаптив бошқариш алгоритмлари синтез қилинган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бевосита ёндашув мезонлари асосида динамик обектларни адаптив бошқариш тизимларини синтез қилиш бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ишлаб чиқилган параметрик ноаниқликлар ва ташқи ғалаёнлар мавжудлиги шароитида эталон моделли адаптив бошқариш тизимларни синтезлаш алгоритмларнинг дастурий таъминоти “Навоиязот” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖ нинг 2024-йил 19-июндаги 23-3-1960-сон маълумотномаси). Натижада, тизимнинг мослашиш жараёларини ишончлиги ва аниқлигини оширишга имкон берган;
ишлаб чиқилган тимсолларни таниш усуллари асосида эталон моделли
квази-инвариант чизиқли адаптив бошқариш тизимларини синтезлаш алгоритмларининг дастурий таъминоти “Навоиязот” АЖ да жорий қилинган (“ЎЗКИМЁСАНОАТ” АЖ нинг 2024-йил 19-июндаги 23-3-1960-сон маълумотномаси). Натижада, реал вақт режимида талаб этилган бошқариш сифатини таъминлаш ва параметрик ғалаёнларни самарали қайта ишлашга имкон берган.