Юнусалиева Камола Исакджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): «Газ ва суюқликларни тозалаш учун тебраниш таъсирида қатлам шаклидаги ғовакли ўтказувчан материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш», 05.02.01 – Машинасозликда материалшунослик. Қуймачилик. Металларга термик ва босим остида ишлов бериш. Қора, рангли ва ноёб металлар металлургияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/T5092.
Илмий раҳбар: Қаршиев Мамарайим Санаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат техника университети «Фан ва тараққиёт» ДУК, DSc.03/30.12.2019.К/Т.03.01.
Расмий оппонентлар: Ўлмасов Тўлқин Усманович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Халимжонов Тохир Салимович, техника фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон машинасозлик иниститути.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: газ ва суюқликларни тозалаш учун тебраниш таъсирида қатлам шаклидаги ғовакли ўтказувчан материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қолипга металл кукунларни кетма-кет солиш ва тебранма харакат таъсирида ҒЎМ олишда ғоваклар жойлашишини ўзгартириш ва бошқаришнинг самарали усули назарий ва амалий жиҳатдан асосланган;
тебранма ҳаракат параметрлари таъсирида, металл кукунларнинг ўлчамлари, шакли ва оғирлигига қараб, уларнинг зичланиш, бўлиниш (сегрегация) ва қайнаш оралиқ зоналари аниқланган ва тебранма ҳаракат параметрлари таъсирида ҒЎМ асосий хусусиятларини боғловчи модель яратилган;
қолипга металл кукунларни кетма-кет солиш ва тебранма харакат таъсирида ҒЎМ олишда тебранма ҳаракатнинг оптимал режимлари, кукунларнинг ўртача ўлчамлари ва оғирликлари, ўртача ғоваклик, қатламлар баландликларининг оптимал қийматлари аниқланган;
қолипга металл кукунларни кетма-кет солиш ва тебранма харакат таъсирида юқори эксплуатацион хусусиятли ҒЎМ олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ишлаб чиқилган технологияда олинган ҒЎМнинг ўтказувчанлик коэффициенти ва тозалаш кўрсаткичи 3 баробар, механик мустаҳкамлиги ва самарадорлик параметри 2 баробар ошганлиги, мой таркибидаги қаттиқ заррачаларни йиғиш қобилияти 3 баробарга ошиб, фильтрнинг ишлаш муддатини 8-10 йилгача узайтирилиши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Газ ва суюқликларни тозалаш учун тебраниш таъсирида қатлам шаклидаги ғовакли ўтказувчан материалларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
металл кукунлари асосида ишлаб чиқилган суюқлик ва газларни чуқур тозалайдиган фильтр элементлари Фарғона вилояти, Қува тумани ООО “Қувамаштех” МТП корхонаси ТТЗ 80.11 русумли тракторларининг двигателлари мой фильтрларига тадбиқ этилган (“Ўзагросервис” АЖ нинг 2023 йил 8 февралдаги 09-02/102-128-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган фильтр элементларининг ўтказувчанлик ҳусусиятлари анъанавий усулда олинган фильтр элементларига қараганда 2 баробар ошириш имконини берган;
ишлаб чиқилган композицион ғовакли кукунсимон материаллар Фарғона вилояти, Қува тумани ООО “Қувамаштех” МТП корхонаси МТЗ-80Х русумли тракторларининг двигателлари мой фильтрларига тадбиқ этилган (“Ўзагросервис” АЖ нинг 2023 йил 8 февралдаги 09-02/102-128-сонли маълумотномаси). Натижада, технология асосида жараённинг унумдорлиги ва олинган фильтр элементларнинг умрбоқийлиги 3 баробар ҳамда механик мустаҳкамлигини 2 баробар ошириш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish