Sayt test rejimida ishlamoqda

Қобулова Барно Бахриддинқизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Хадича кўли алгофлораси ва унинг аҳамияти», 03.00.05 – Ботаника (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/B1161.
Илмий раҳбар: Ташпулатов Йигитали Шавкатиллаевич, биология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.03/30.12.2019.B.02.08.
Расмий оппонентлар: Мавлонов Хударган, биология фанлари доктори, профессор; Алимжанова Холисхон, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Хадича кўли алгофлорасини инвентаризациялаш ва кўл сувини экология-санитария ҳолатини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хадича кўли алгофлорасини тўлиқ инвентаризациялаш натижасида сувўтларнинг 6 бўлим, 12 синф, 19 тартиб, 36 оила, 70 туркумга мансуб сианофитларнинг 30 ва сувўтларининг 186 тури аниқланган;
Хадича кўли суви минерализацияси миқдорининг юқори бўлишига боғлиқ ҳолда алгофлоранинг ўзига хос шаклланиш жиҳатлари илмий асосланган;
илк бор Хадича кўли алгофлораси таркибидаги 169 тур индикатор-сапроб турларнинг географик тарқалиши, мавсумий ҳамда миқдорий кўрсаткичлари акс этган ГАТ хариталари ва кадастри тузилган;
Хадича кўли алгофлораси таркибидаги индикатор-сапроб сувўтларининг тарқалиши, миқдори ва сапроблик даражалари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хадича кўли алгофлораси ва унинг аҳамияти боъйича олинган илмий натижалар асосида:
Хадича кўли алгофлорасидаги сувнинг минераллашув даражаси ва пҲ кўрсаткичларини белгиловчи сувўтларнинг турлар таркиби, учраш даражаси ҳамда турлар таркибининг мавсумий ўзгариш динамикаси Бухоро вилояти Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 03-03/3-6168-сон маълумотномаси). Натижада Хадича кўлининг пҲ кўрсаткичларини ва сувнинг шўрланиш даражалари аниқлаш, мавсумий кузатиб бориш ҳамда мониторинг қилиш имконини берган;
алгофлора таркибидаги доминант индикатор-сапроб сувўтларининг миқдорий ва биомасса кўрсаткичларига ташқи муҳит омиллари таъсирини белгилашга оид тавсиялар Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 03-03/3-6168-сон маълумотномаси). Натижада айрим доминант индикатор-сапроб сувўтларининг миқдорий ва биомасса кўрсаткичларини баҳолаш, ифлословчи манбаларини аниқлаш ҳамда назорат қилиш имконини берган;
Хадича кўли алгофлораси таркибидаги муҳим аҳамиятга эга бўлган сувнинг органик моддалар билан ифлосланиш даражасини белгилайдиган 169 тур индикатор-сапроб турларнинг сапроблик индекси, мавсумий учраш кўрсаткичлари ва тарқалишига оид “Хадича кўли индикатор-сапроб сувўтларининг кадастри” Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси фаолиятига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг 2024 йил 24 июндаги 03-03/3-6168-сон маълумотномаси). Натижада кўлдаги индикатор-сапроб турларнинг тарқалиши, миқдорий кўрсаткичлари ҳамда даврий ўзгаришларини кузатиб бориш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish