Юсупов Нодир Акбаржоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида хизмат текширувини амалга оширишни маъмурий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш”, 12.00.02 -“ Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи” ихтисослиги (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Yu1424.
Илмий раҳбар: Селиманова Светлана Михайловна, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSc. 32/30.12.2020. Yu.74.01.
Расмий оппонентлар: Исмаилов Исамиддин, юридик фанлар доктори, профессор; Шарипов Санжар Собирович, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси органларида хизмат текширувини амалга оширишнинг маъмурий-ҳуқуқий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хизмат текшируви жараёнида иш берувчининг ходимни ишдан четлаштириши меҳнат қонунчилигида белгиланган меҳнат шартномасига, локал меъёрий ҳужжатларга ва ишлаб чиқилган ички қоидаларга мувофиқ амалга оширилиши шартлиги асослантирилган;
ходимларнинг ҳуқуқларини ҳурмат қилиш ва иш берувчининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида хизмат текшируви ўтказиш фақат тегишли буйруқ ёки қарор билан расмийлаштирилиши кераклиги асослантирилган;
хизмат текшируви ўтказишнинг аниқ муддати белгиланиши ўзига нисбатан хизмат текшируви ўтказилаётган ходимнинг ишончсизлик ҳолатида узоқ вақт қолишининг олдини олиш ва унинг меҳнат фаолиятини тезроқ тиклашга хизмат қилиши асосланган;
махсус интизомий жавобгарликка тортиладиган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказиш жараёнида соҳага доир қонунчилик ҳужжатлари ҳам қатъий риоя қилиниши кераклиги асослантирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган натижаларидан қуйидагиларда фойдаланилган:
Ўзбекистон Республикасида Миллий гвардияси органларида хизмат текширувини амалга оширишни маъмурий-ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар натижалари асосида:
тадқиқотчининг хизмат текшируви жараёнида иш берувчи ходимни ишдан четлаштиришга ҳақли эканлиги тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 28-октябрдаги ЎРҚ-798-сонли «Ўзбекистон Республикасининг тасдиқлаш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган Меҳнат кодексининг 151-моддаси 4-қисмида шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2024-йил 20-февралдаги 04/10-10-17-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши хизмат текшируви ўтказилиши жараёнларига ноқонуний аралашиш, ҳалақит қилиш ҳолатларини олдини олишга хизмат қилган.
тадқиқотчининг хизмат текшируви ўтказиш тўғрисидаги қарор тегишли буйруқ билан расмийлаштирилиши тўғрисидаги таклифлари Меҳнат кодексининг 303-моддаси
2-қисми таҳририни баён этилишида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2024-йил 20-февралдаги 04/10-10-17-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши хизмат текшируви ўтказилиши жараёнини қонуний асослар асосида амалга оширилиши тартиби жорий этилишига хизмат қилган.
мустақил изланувчининг хизмат текширувини ўтказиш муддати ўн беш иш кунидан ошмаслиги кераклиги тўғрисидаги таклифидан Меҳнат кодексининг
308-моддаси 1-қисмини шакллантиришда фойдаланилган; (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2024-йил 20-февралдаги
04/10-10-17-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши хизмат текшируви ўтказилиши жараёнини қонуний асослар асосида амалга оширилиши тартиби жорий этилишига хизмат қилган.
мустақил изланувчининг махсус интизомий жавобгарликка тортиладиган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказишнинг ўзига хос хусусиятлари қонунчиликда, шунингдек интизом тўғрисидаги уставлар ва низомларда белгиланиши тўғрисилаги таклифларидан Меҳнат кодексининг 311-моддаси 3-қисмини тайёрлашда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси қўмитасининг 2024-йил 20-февралдаги 04/10-10-17-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши махсус интизомий жавобгарликка тортиладиган ходимларга нисбатан хизмат текшируви ўтказишда уларнинг хизмат фаолияти хусусиятлари инобатга олиниши талаблари ўрнатилишига хизмат қилган.
тадқиқотчининг хизмат текшируви ўтказилиши жараёнида масъул ходим томонидан содир бўлган воқеа юзасидан тўпланадиган ҳужжатлар рўхатини белгилаш тўғрисидаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022-йил 4-июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ва Миллий гвардиясининг шахсий таркиби ҳамда уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини тартибга солиш тўғрисида”ги 354-сон қарорининг 181-бандини шакллантиришда фойдаланилган ва қонунчиликка жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 15-февралдаги
12-15-15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши хизмат текшируви ўтказишда ортиқча оворагарчиликларга йўл қўйилишини олди олинишига хизмат қилган.
мустақил изланувчининг электрон тизимга маълумотлари нотўғри киритилганлиги аниқланган тақдирда, хизмат текшируви тайинланиши тўғрисилаги таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 8-июлдаги “Маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритишнинг электрон тизимини жорий этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳақида”ги 431-сон қарорининг 57-банди учинчи хатбошисини шакллантиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024-йил 15-февралдаги 12-15-15-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши масъул шахслар томонидан хизмат вазифаларини бажаришга масъулият билан ёндашилишини таъминланишига хизмат қилган.