Sayt test rejimida ishlamoqda

Рахимберганова Бону Давлатназаровна
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Муддатли меҳнат шартномаларини ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш” 12.00.05 – Меҳнат ҳуқуқи. Ижтимоий таъминот ҳуқуқи (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Yu879
Илмий раҳбар: Исмоилов Шуҳратжон Абдусаминович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/30.12.2019.Yu.22.01.
Расмий оппонентлар: Зиядуллаев Махмуджон Джуракулович, юридик фанлар доктори, доцент; Саттарова Гулноза Джуракуловна, юридик фанлар номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади муддатли меҳнат шартномаларини тузиш, ўзгартириш, бекор қилиш соҳасидаги муаммоларни комплекс тарзда ўрганиш, шунингдек ушбу соҳадаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муддатли меҳнат шартномасини тузиш сабаблари бўлиб хизмат қилган ҳолатларга ўрин қолмаган тақдирда меҳнат шартномасини номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланиши зарурлиги ҳамда ходимларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларни беришдан бош тортиш мақсадида муддатли меҳнат шартномаларини тузиш тақиқланиши кераклиги асослантириб берилган;
иш берувчиларга кенг имкониятлар бериш мақсадида муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳолатларни ҳамда тарафлар келишуви билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган ҳолатларни кенгайтириш зарурияти асослантирилган;
меҳнат шартномаси муддатининг умумий давомийлигини кунларда, ойларда, йилларда кўрсатиш, меҳнат шартномаси бўйича иш бошланадиган календар санани ва меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган календар санани кўрсатиш, юз бериши билан меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган ҳодисани аниқлаш орқали белгилаш зарурияти асослантирилган;
замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдалана оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган профессор-ўқитувчиларни танлаш мақсадида олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркиби билан бир йиллик муддатли меҳнат шартномаларини тузиш амалиётини жорий этилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
муддатли меҳнат шартномасини тузиш сабаблари бўлиб хизмат қилган ҳолатларга ўрин қолмаган тақдирда шартнома номуайян муддатга узайтирилган деб ҳисобланиши зарурлиги ҳамда ходимларга қонунчиликда белгиланган ҳуқуқлар ва кафолатларни беришдан бош тортиш мақсадида муддатли меҳнат шартномаларини тузиш тақиқланиши ҳақидаги асослантирилган таклифлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 111-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 5-августдаги 12-15–56-сонли далолатномаси). Ушбу таклифларнинг қабул қилинганлиги ходимларга муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари мавжуд бўлмаганда меҳнат муносабатларини давом эттириш имкониятини кафолатлашга, иш берувчиларнинг ҳуқуқни қўллаш амалиётида муддатли меҳнат шартномасидан ходимларнинг ҳуқуқ ва кафолатларини таъминламаслик мақсадида фойдаланишларини тўхтатишга хизмат қилган;
иш берувчиларга кенг имкониятлар бериш мақсадида муддатли меҳнат шартномаси тузиладиган ҳолатларни ҳамда тарафлар келишуви билан муддатли меҳнат шартномаси тузилиши мумкин бўлган ҳолатларни кенгайтириш зарурияти ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 112 ва 113-моддаларида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 5-августдаги 12-15–56-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилинганлиги муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари меҳнат қонунчилигида аниқлаштирилишига ҳамда кичик тадбиркорлик субектларига ходим ёллашда эркинлик берилишига хизмат қилган;
меҳнат шартномаси муддатининг умумий давомийлигини кунларда, ойларда, йилларда кўрсатиш, меҳнат шартномаси бўйича иш бошланадиган календар санани ва меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган календар санани кўрсатиш, юз бериши билан меҳнат шартномасининг муддати тугайдиган ҳодисани аниқлаш орқали белгилашга қаратилган таклиф Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 114-моддасида ўз ифодасини топган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ахборот таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 5-августдаги 12-15–56-сонли далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилинганлиги муддатли меҳнат шартномасини белгилашнинг учта усули ажратилиши ва аниқлаштирилиши натижасида ҳуқуқни қўллаш амалиётидаги муаммоларга барҳам берилишига хизмат қилган;
замонавий педагогик технологиялардан кенг фойдалана оладиган ва илмий изланиш олиб борадиган профессор-ўқитувчиларни танлаш мақсадида олий таълим муассасаларида профессор-ўқитувчилар таркиби билан бир йиллик муддатли меҳнат шартномаларини тузиш амалиётини жорий этишга қаратилган таклифдан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019-йил 3-декабрдаги “Олий таълим муассасаларини босқичма-босқич ўзини ўзи молиялаштириш тизимига ўтказиш тўгʻрисида”ги 967-сон қарорининг 3-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва камбагʻалликни қисқартириш масалалари котибиятининг 2022-йил 15-февралдаги 02-4-30-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг қабул қилинганлиги олий таълим муассасаларига профессор-ўқитувчилар билан муддатли меҳнат шартномасини тузиш ҳуқуқини амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish