Акрамов Ғолибжон Баҳодир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Ҳудудларни барқарор иқтисодий ривожлантиришда молиявий салоҳият кўрсаткичлари тизимини такомиллаштириш», 08.00.07 - Молия, пул муомаласи ва кредит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.1.PhD/Iqt2037..
Илмий раҳбар: Калонов Муҳиддин Бахритдинович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети ҳузуридаги «Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари» илмий-тадқиқот маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/10.12.2019.I.16.01.
Расмий оппонентлар: Турсунов Бобир Ортиқмирзаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Жумаев Нодир Хосиятович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳудудларни барқарор иқтисодий ривожлантиришга хизмат қилувчи ҳудуд молиявий салоҳиятини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқаро концепцияларни тизимлаштириш орқали потенциал даромадларни реал даромадларга айлантириш имконини берувчи омилларни гуруҳлаш асосида синергетик самарага эришишга йўналтирилган ҳудуднинг молиявий салоҳиятини такомиллаштириш усули таклиф қилинган;
ҳудудий бюджет сиёсати самарадорлиги ва молиявий салоҳият даражасини баҳолашга имкон берувчи кўрсаткичлар тизимлаштирилган ҳамда уларнинг чегаравий қийматлари ва мезонлари ишлаб чиқилган;
молиявий-иқтисодий ҳолатни баҳолаш ва бюджет мустақиллигини таъминлаш соҳасидаги истиқболли усулларни умумлаштириш натижасида молиявий салоҳият омилларини блокларга ажратиш асосида ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини такомиллаштириш дастури ва алгоритми таклиф этилган;
Ўзбекистон ҳудудларинингмолиявий салоҳият ва бюджет самарадорлигига таъсир кўрсатувчи омилларни оптимистик, пессимистик ва реалистик баҳолаш орқали ҳудудларни 2030 йилгача бўлган муддатда ривожлантиришнинг кўп вариантли прогнозлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ҳудудларни барқарор ривожланишини таъминлашда молиявий салоҳият ва бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга оид илмий тадқиқот натижалари асосида:
халқаро концепцияларни тизимлаштириш орқали потенциал даромадларни реал даромадларга айлантириш имконини берувчи омилларни гуруҳлаш асосида синергетик самарага эришишга йўналтирилган ҳудуднинг молиявий салоҳиятини бошқариш усули таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 08/41-2-21559-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида потенциал даромадларни реал даромадларга айлантириш имконини берувчи омилларни гуруҳлаш асосида синергетик самарага эришишга йўналтирилган ҳудуднинг молиявий салоҳиятини бошқариш имкони яратилган;
ҳудудий бюджет сиёсати самарадорлиги ва молиявий салоҳият даражасини баҳолашга имкон берувчи кўрсаткичлар тизимлаштирилган ҳамда уларнинг чегаравий қийматлари ва мезонлари ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 08/41-2-21559-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудий бюджет сиёсати самарадорлиги ва молиявий салоҳият даражасини баҳолаш кўрсаткичларининг чегаравий қийматлари ва мезонлари ёрдамида аниқлик даражасини ошириш имкони яратилган;
молиявий-иқтисодий ҳолатни баҳолаш ва бюджет мустақиллигини таъминлаш соҳасидаги истиқболли усулларни умумлаштириш натижасида молиявий салоҳият омилларини блокларга ажратиш асосида ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини бошқариш дастури ва алгоритми бўйича таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 08/41-2-21559-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши истиқболли усулларни умумлаштириш натижасида молиявий салоҳият омилларини блокларга ажратиш асосида ишлаб чиқилган ҳудудларнинг молиявий салоҳиятини бошқариш дастури ва алгоритмидан фойдаланиш имкони яратилган;
молиявий салоҳият ва бюджет самарадорлигига таъсир кўрсатувчи оптимистик, пессимистик ва реалистик омилларни баҳолаш орқали ҳудудларни 2030 йилгача бўлган муддатда ривожлантиришнинг кўп вариантли прогнозларидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2024 йил 16 октябрдаги 08/41-2-21559-сон маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ҳудудларни ривожлантиришнинг узоқ муддатли асосий параметрлари ўртасидаги мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.